1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига ажратилган пахта майдонларида сифатли уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ва молиялаштиришни тартибга солиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ишлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари — пахта хом ашёсини етиштириш фаолияти Ҳукумат қарорлари билан белгиланган хўжалик субъектлари ва уруғчилик кластерлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик пахта хом ашёси — келгуси йил пахта ҳосили учун уруғлик чигит экиш мақсадида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғчилик хўжаликлари — уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ҳуқуқига эга бўлган хўжаликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устама маблағ — уруғлик пахта хом ашёси етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Етиштирилган уруғлик чигит ва пахта хом ашёси тақсимоти, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш ёки сотиш масалалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари билан биргаликда республикада охирги 3 йилда уруғлик чигитнинг амалдаги сарфидан ҳамда келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдори ва навларини аниқлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўза навлари бўйича жойлаштириш масалалари ҳар йил 1 ноябрга қадар Ҳукуматнинг қарорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш уруғлик пахта қийматининг 60 фоизигача Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада кредит олиш учун тайёрланган бизнес-режа илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма билан тузилган Бош битимга мувофиқ тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма томонидан ҳар ойнинг 5-кунигача тижорат банкига кредит ресурслари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун кредит ресурслари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштириш, шу жумладан, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, бошқа ресурслар ва хизматларни харид қилиш ва жойига етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномаларга мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларининг меҳнат ҳақини ойма-ой тўлаб бериш ва уруғлик пахта ҳосили учун тўлиқ ўзаро ҳисоб-китобларни йил якунигача амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғчилик фермер хўжаликларига берилган моддий-техника ресурслари ва хизматларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ҳосилдорлик ва уруғлик пахта хом ашёси сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги ходимларини рағбатлантириш учун қўшимча молиявий ресурслар ажратиш юзасидан тўлиқ масъулият юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тайёрланган уруғлик пахта хом ашёсига устамалар тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Уруғлик пахта хом ашёсига қонун ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʼzDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) пахта-тўқимачилик кластерларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари ўз эҳтиёжлари учун ғўзанинг хорижий нав ва дурагай уруғларини белгиланган тартибда олиб келиши ва етиштириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон «Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Тадбирлар
Масъуллар
Муддатлар
Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳажмини аниқлаш
1-босқич
Келгуси йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдорини аниқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
1 октябргача
2-босқич
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш масалаларини Ҳукумат қарорида белгилаш.
Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаларини тузиш
Уруғчилик фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари
1 январгача
4-босқич
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза бериш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари
10 январгача
5-босқич
Жамғарма билан тузилган Бош битимга асосан тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза бериш
Тижорат банклари
20 январгача
6-босқич
Жамғарма томонидан тижорат банкига кредит ресурслари ажратиш
Жамғарма
ҳар ойнинг 5-кунигача
7-босқич
Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш
Тижорат банклари
Агротехник тадбирларга асосан ойма-ой
Тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш
8-босқич
Етиштирилган уруғлик пахта учун биринчи босқичда 50 фоиз устама маблағларни ажратиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари
Уруғлик пахта топширилган вақтда
9-босқич
Етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма
Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
10-босқич
Иккинчи босқичда ажратилган устама маблағларни тақсимлаш