28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи, 28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
Date of entry into force
28.12.2018
Ҳужжат 12.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 149-МҲ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-1, 12.11.2021 й.) таҳририда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3108]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 149-МҲ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-1, 12.11.2021 й.) таҳририда (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Д. НАБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 149-МҲ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-1, 12.11.2021 й.) таҳририда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

1. Ўқув ишлари

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш.

Бир академик соат учун — 1 соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.

2.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш.

Бир академик соат учун — 5 соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув журнали асосида аниқланади.

3.

Қайта тайёрлаш ва махсус курсларда битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш ва хулоса ёзиш.

Битта битирув малакавий ишга раҳбарлик қилиш ва хулоса ёзиш — 4 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи, ёзилган хулоса ҳамда ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади.

4.

Қайта тайёрлаш ва махсус курсларда битирув малакавий ишларига тақриз ёзиш.

Битта битирув малакавий ишга тақриз ёзишга — 0,5 соат.

Битирув малакавий ишига ёзилган тақриз асосида аниқланади.

5.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси якуний давлат аттестациясини (якуний тест, суҳбат, битирув малакавий иш ҳимояси) ўтказиш.

Битта академик гуруҳ учун якуний тестга — 2 соат.

Битта тингловчи учун якуний суҳбатга — 0,5 соат.

Битта битирув малакавий (лойиҳа) иш ҳимояси учун — 0,6 соат.

Комиссия аъзосига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми — 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади.

6.

Ўқув режасидаги модуллар бўйича жорий назорат ўтказиш ва баҳолаш.

Жорий назорат ёзма шаклда (тест) бўлса, битта ёзма ишга — 0,3 соат;

Оғзаки ёки ижодий шаклда бир нафар тингловчи учун — 0,3 соат.

Тегишли қайдномалар ва тингловчининг шахсий аттестация варақалари асосида аниқланади.

7.

Докторант ва мустақил изланувчига илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилиш.

Битта докторант учун бир ўқув йилида — 100 соат;

Битта мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида — 50 соат.

Докторант ва мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади.

8.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-класс учун — 5 соат; очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат.

Мастер-класс:

таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 60 соат.

Таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра баённомаси) асосида аниқланади.

9.

Педагогик (малакавий) амалиёт ва стажировкага раҳбарлик, ҳисоботларни қабул қилиш ва баҳолаш.

Ҳар бир тингловчи учун — 0,5 соат, (1 иш кунида — 6 соатдан ошмаслиги лозим).

Таълим муассасасининг амалиёт ёки стажировка ўташ бўйича буйруғи, тингловчининг амалиёт кундалиги (индивидуал режаси) ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

10.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш.

Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун — 3 соат.

Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун — 1,5 соат.

Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида аниқланади.

11.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш.

Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун — 30 соат.

Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади.

2. Ўқув-услубий ишлар

12.

Дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш, нашрга тайёрлаш.

Дарсликнинг бир босма табоғи учун — 50 соат.

Ўқув қўлланманинг бир босма табоғи учун — 40 соат.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

13.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари билимининг рейтинг назорати учун тест саволлари, ижодий топшириқларни ишлаб чиқиш.

Ҳар бир модул бўйича тест саволларини ишлаб чиқиш учун — 15 соат;

Ҳар бир модул бўйича ижодий топшириқларни ишлаб чиқиш учун — 15 соат;

Ҳар бир модул бўйича тест саволлари ва ижодий топшириқларни такомиллаштириш учун — 5 соат.

Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида.

14.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари учун таълим соҳалари бўйича малака талаблари, намунавий ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бир қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ўқув дастури ишлаб чиқиш учун — 100 соат;

Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади.

15.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ўқув дастури ва модуллар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ишлаб чиқилган битта малака талаблари, ишчи ўқув дастурига — 20 соат.

Бир модул бўйича ишчи ўқув дастурини такомиллаштириш учун — 20 соат;

Институт директори томонидан тасдиқланган ишчи ўқув дастури асосида аниқланади.

16.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари модуллари бўйича электрон дарсликларни яратиш.

Бир модул бўйича яратилган электрон дарсликка — 60 соат.

Электрон дарсликларнинг мавжудлиги, жорий ўқув йилида яратилганлиги таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида аниқланади.

17.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хорижий адабиётларни таржима қилиш.

Таржима қилинган ўқув-услубий қўлланма ва бошқа материалларга бир босма табоқ учун — 20 соат.

Таълим муассасаси Илмий-методик кенгашининг қарори асосида аниқланади.

3. Илмий-тадқиқот ишлари

18.

Илмий мақола, тезислар нашр этиш.

Битта мақола ёки тезис учун:

халқаро миқёсда — 70 соат;

республика миқёсида — 50 соат;

вилоят миқёсида — 10 соат;

туман (шаҳар) миқёсида — 5 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади.

Жорий ўқув йилида нашр этилган ишларнинг асли ёки нусхаси асосида.

19.

Ўқув-методик материалларга (дарслик, ўқув-услубий қўлланма, кўрсатма) тақриз бериш.

Бир дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарсликка тақриз бериш учун — 20 соат;

бир методик қўлланмага тақриз бериш учун — 10 соат;

услубий ишланмага тақриз бериш учун — 5 соат;

ўқув амалиётлари учун назорат саволлари ёки топшириқлар тўпламига тақриз беришга — 4 соат.

Берилган тақриз нусхаси асосида.

20.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича ихтиро (патент) яратиш, рационализаторлик ишлари.

Бир патент учун — 70 соат.

Бир дастурий восита учун — 30 соат.

Тасдиқланганлигини асословчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

4. Ташкилий ишлар

21.

Ўзаро дарсларга кириш ва ёзма расмийлаштирган ҳолда таҳлил қилиш

Бир академик соат учун — 1 соат

Кафедранинг ўзаро дарсларга кириш жадвали ва дарс тахлили асосида аниқланади.

22.

Педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш.

Педагогик кенгашнинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 6 соат;

кафедранинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 3 соат.

Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши ёки кафедранинг йиғилиш баённомаси асосида.

23.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув (назарий, амалий, семинар ва лаборатория) машғулотларига тайёргарлик кўриш.

Ҳар бир ўқув (назарий (маъруза), амалий, семинар, лаборатория,) машғулоти учун — 2 соат.

Тасдиқланган материаллар асосида аниқланади.

5. Маънавий-маърифий ишлар

24.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси гуруҳига раҳбарлик қилиш.

Бир гуруҳга раҳбарлик қилиш — 10 соат (бир ўқув йилида 100 соатгача).

Институт раҳбарининг буйруғи асосида аниқланади.

25.

Дарсдан ташқари вақтда тингловчилар билан тадбирлар (спорт мусобақалари, байрам тадбирларида иштироки, экскурсиялар) ўтказиш.

Бир тадбир учун — 8 соат.

Тадбир ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома асосида аниқланади.

26.

Давлат арбоблари, машҳур (нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари) спортчилар билан семинар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил этиш.

Битта семинар, давра суҳбатлари ва учрашувлар учун — 8 соат.

Тадбир ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома асосида аниқланади.

27.

Оммавий ахборот воситаларида чиқиш.

Оммавий ахборот воситаларида бир чиқиш учун — 6 соат

Маърузалар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилганлигини тасдиқловчи маълумотлар (маълумотлар, видео тасвирлар) асосида аниқланади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари мазкур педагогик юкламалар ҳажми асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари кафедра мудири томонидан тузилади ҳамда тегишли директор ўринбосари билан келишган ҳолда директор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларига кафедра йиғилиши иштирокчиларининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиаллари Илмий-методик кенгашининг қарорига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг йиллик педагогик юкламалар ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур педагогик юкламалар ҳажми Институт ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режаларини шакллантиришда ва уларнинг фаолиятида бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун асос ҳисобланади.
(илова Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 149-МҲ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-1, 12.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Педагогик юкламалар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 ноябрь,
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3108/2394-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон; 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон; 13.11.2023 й., 10/23/3108-3/0846-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)