Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2017 26.04.1996 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.1996 йилдаги 163-сон
Date of entry into force
26.04.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2017
Ҳужжат 04.05.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«ЎЗБЕКНАВО» ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2778-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 5 апрелдаги ПФ-1419-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги Низом, унинг таркибига кирувчи ижодий жамоалар ва комплекслар рўйхати ҳамда бирлашма дирекцияси тузилмаси 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий-техник имкониятлардан янада самарали фойдаланиш мақсадида «Туркистон» саройи ва «Баҳор» комплексларининг, шунингдек концерт ташкилотларининг, уларга кирувчи ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг амалдаги тузилмасини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда эстрада-цирк санъати республика студияси негизида коллеж, шунингдек М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясида эстрада санъати факультети ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда «Ўзбекнаво» бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда маданият ва санъат соҳаси фаолият турларини мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан хорижий ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари Рўйхатига киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашма раҳбари — ижрочи директор раҳбарлик қиладиган дирекция «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бошқарувининг ижро этувчи-тасарруф қилувчи органи ҳисобланади. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор бирлашма Кенгашининг раиси, Маданият ишлари вазирлигининг ҳайъат аъзоси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш бирлашма бошқарувининг маслаҳат органи ҳисобланади, унинг таркибига қатнашчи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек, бирлашма раҳбари — ижрочи директор, унинг ўринбосарлари ва бош бадиий раҳбар кирадилар. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар Маданият ишлари вазирлигининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 майдаги 216-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорининг амал қилиши «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасига ҳам жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон» бирлашмаси ҳузурида мақсади мусиқа ва рақс санъатини ривожлантиришдан, ижодий жамоаларни ҳамда алоҳида ижрочиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдан, ёш талантларни тайёрлаш ва рағбатлантиришдан иборат бўлган Ривожлантириш жамғармаси белгиланган тартибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар Жамғарма муассислари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда «Ўзбекнаво» бирлашмаси ҳузуридаги Ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда бирлашма таркибига кирувчи ижодий мусиқа жамоаларининг асосий фондларини, давлат мулкини Маданият ишлари вазирлиги балансидан «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси балансига текин ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси таркибига кирувчи ташкилотларни тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтадиган 1999 йилгача (алоҳида сатр билан ажратган ҳолда) бюджетдан маблағ билан таъминлашни сақлаб қолсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг бошқарув аппаратига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобилга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасига ажратилган лимит ва дирекция буюртманомаларига мувофиқ транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси учун ҳукумат ва шаҳар телефон алоқаси ўрнатишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий филармония, эстрада, рақс, фольклор ва бошқа концерт ташкилотлари негизида «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бўлимлари ташкил этилишига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси Уставини рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси дирекцияси Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2-уйдаги «Туркистон» саройига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 161-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
26 апрелдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси (бундан буён матнда «Ўзбекнаво» деб аталади) қўшма фаолиятни амалга оширувчи ижодий концерт жамоалари ва алоҳида ижрочиларни ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи мустақил ижодий-ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекнаво» таркибига давлат республика ва вилоят концерт ташкилотлари билан бир қаторда, қайси идорага қарашлилигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар киришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнаво» Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Президент Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекнаво» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, ўз номидан ҳар хил турдаги шартномалар, битишувлар, шу жумладан хорижий шериклар билан ҳам шартномалар, битишувлар тузиши, мулкий ва шахсий, мулкий бўлмаган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, хўжалик судида, суд ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекнаво» дирекцияси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уйдаги «Туркистон» саройига жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнаво» республика аҳолисининг маданий савиясини кўтаришда концерт ташкилотлари ва алоҳида ижрочиларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш, театр ва эстрада майдонларидан фойдаланишни яхшилаш, маданий, ишлаб чиқариш, илмий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзбекнаво»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мусиқа санъатида янги номларнинг туғилиши, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар репертуарларини доимий равишда янгилаш ҳамда мукаммаллаштириш учун илғор иқтисодий ва ижодий замин ҳамда механизмлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқларининг мумтоз ва замонавий мусиқа ва рақс санъатининг энг яхши ютуқларини асраш ва тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштириш, маданий бозорнинг талаб ва таклифларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-услубий ҳамда амалий филармония, эстрада ва фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг истиқболли режаларини, мақсадли маданий, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий, илмий ва ишлаб чиқариш имкониятларини хизмат кўрсатишнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнашчи ташкилотлар моддий-ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш борасидаги умумий масалаларни ҳал этиш учун инвестициялар соҳасида ягона стратегияни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фирмалар билан маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво»нинг ижодий мусиқа ва рақс жамоалари ҳамда алоҳида ижрочиларини бошқариш ва уларга раҳбарлик қилишнинг самарали тизимини яратиш, ишлашнинг ташаббусни ва моддий рағбатлантиришни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий иқтисодий шакллари ва услубларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. «ЎЗБЕКНАВО»НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» ўз вазифаларини амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гастроль-концерт фаолиятининг халқаро дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шоу-дастурлар, дам олиш кечалари, фестиваллар, кўриклар, конкурслар, байрамлар ва бошқаларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мусиқа-рақс санъатини ривожлантиришга, ижодий жамоаларни ва айрим ижрочиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш талантларни тайёрлаш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган ривожлантириш жамғармасини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий тадбирлар учун чипталар нархининг чекланган даражасини белгиланган тартибда белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг, менежмент, консалтинг, реклама соҳасида хизматлар кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги мусиқий ва шеърий асарларни сотиб олади. Давлат буюртмаси шартларида янги концерт дастурлари яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудио дастурлар прокати, ёзуви, кўпайтирилиши ва сотуви шохобчаларини очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва мусиқа санъати соҳасида ахборотлар базасини яратади, хорижий ташкилотлар, вакилликлар ва фирмаларни республика бозори ҳақида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий делегацияларни, ихтисослаштирилган туризм ташкилотларини айирбошлайди, товарлар ва хизматларни экспорт, импорт ва қайта экспорт қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. «ЎЗБЕКНАВО»НИНГ МАБЛАҒЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнаво»нинг маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ёки бошқа марказлаштирилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолиятидан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хўжалиги корхоналари ва муассасаларининг олган фойдасидан ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг кредитлари, заём маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекнаво» ўзига тегишли мол-мулк ва маблағлардан ўз қатнашчилари манфаатлари йўлида фойдаланади, республикада ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни қуриши ва реконструкция қилиши, сотиб олиши, ажратиши, ижарага олиши ва ижарага бериши, қонунга хилоф бўлмаган бошқа ишларни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнаво» мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади. Бирлашманинг мол-мулки мустақил балансда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекнаво» давлат корхоналари учун белгиланадиган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. «ЎЗБЕКНАВО»НИНГ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланувчи, мазкур Низом, бошқа таъсис ҳужжатлари талабларини тан олувчи ва бажарувчи, бирлашма вазифаларига мувофиқ ва бошқа қатнашчиларнинг манфаатлари йўлида маданий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи маданият ва санъат ташкилотлари ва муассасалари, корхоналар ва бирлашмалар «Ўзбекнаво» қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қатнашчи ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашма ва бирлашма томонидан ташкил этилган корхоналар томонидан кўрсатиладиган хизматлардан шартнома асосида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ривожланиши манфаатлари йўлида бирлашма ижодий, илмий-техник ишланмаларидан ва маҳсулотларидан устувор даражада фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашма томонидан амалга ошириладиган қўшма фаолият дастурларида қатнашиш;

тузилган шартномаларга мувофиқ бирлашма олдидаги мажбуриятларни сақлаган ҳолда камида олти ой олдин Бирлашма кенгашини хабардор қилиб бирлашмадан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнаво» қатнашчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомга риоя қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашманинг бошқа қатнашчилари билан келишилган қўшма фаолият шартларини бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма фаолият дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қатнашчи ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» ёки унинг ҳар қандай қатнашчиси билан тузилган шартномаларни бажармаганлик учун ушбу шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашма тўғрисидаги Низомни бажармаганлик учун қатнашчи ташкилот бирлашма таркибидан чиқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. «ЎЗБЕКНАВО»НИ БОШҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор бошчилигидаги Дирекция бошқарувнинг ижро этувчи-тасарруф қилувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кенгаш бирлашма бошқарувининг маслаҳатлашув органи ҳисобланади. Унга қатнашувчи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари, шунингдек, бирлашманинг бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар бошчилигидаги ва унинг ўринбосарлари киради. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар Маданият ишлари вазирлиги тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг бирлашма раҳбари — ижрочи директори бирлашма Кенгашининг раиси ва Маданият ишлари вазирлиги ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи аппаратини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бирлашма раҳбари — ижрочи директорнинг қарорлари буйруқлар билан расмийлаштирилади. Бирлашма томонидан ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, ишчи аппарати учун, қатнашчи ташкилотлар учун эса уларга берилган ҳуқуқлар доирасида уларни бажариш мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор дирекция ходимларини мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.
(6-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 майдаги 216-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
26 апрелдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси таркибига кирувчи ижодий жамоалар ва концерт заллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ғ. Ёқубов раҳбарлигидаги ансамбль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. З. Давлатёров раҳбарлигидаги ансамбль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. О. Отажонов раҳбарлигидаги ансамбль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. О. Орифжонов раҳбарлигидаги ансамбль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон миллий симфоник оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат хор капелласи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Т. Жалилов номидаги давлат академик халқ чолғу асбоблари оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон солистлари» давлат камер оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мумтоз ашула ва рақс ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Концерт-лекторлик бюроси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. А. Муллахонов раҳбарлигидаги «Нола» вокал-чолғу ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. М. Рўзимуҳамедов раҳбарлигидаги «Шофайз» вокал-чолғу ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ю. Абдуллаева раҳбарлигидаги вокал-чолғу ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. О. Асомов раҳбарлигидаги «Обид-А» театри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. М. Холмедов раҳбарлигидаги «Мирза» гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ялла» давлат камер-чолғу ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Туркистон» саройи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Б. Зокиров номидаги эстрада-симфоник оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Камер оркестр
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Навозонда» овоз ёзиш студияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Томоша» болалар театр студияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли».
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
26 апрелдаги 16З-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси дирекцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Номи ‎

Сони‎

Бош директор‎

1‎

Бош директор ўринбосари‎ 2‎
Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўйича бадиий раҳбар‎ 1‎
Иқтисодий прогноз, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими‎ 5‎
Ахборот-тижорат бўлими‎ 3‎
Моддий-техника таъминоти бўлими‎ 2‎
Кадрлар бўлими‎ 2‎
Гастроль-концерт фаолияти ва халқаро алоқалар бўлими‎ 4‎
Репертуар бўлими‎ 2‎
Жами:‎ 22‎
Кейинги таҳрирга қаранг.