26.11.2018 йилдаги ПҚ-4030-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.11.2018 йилдаги ПҚ-4030-сон
Date of entry into force
27.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўли билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ижтимоий тангликнинг кучайиши, шу жумладан қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олишнинг давом этаётганлиги билан боғлиқ бўлган криминоген вазиятнинг ёмонлашиши кузатилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунинг асосий сабаби миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объекти ҳисобланмайдиган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олиш билан қонуний шуғулланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тизимли тус олиб, қимматбаҳо металларнинг яширинча айланишига ва чет элларга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келмоқда. Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш чоғида шикастланишлар ва ўлим ҳолатлари содир бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни тадбиркорлик тури сифатида ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер қаъри участкасини самарали ўзлаштириш, шунингдек, олтин ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг 2019 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилади, бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларга фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар талабгор бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномага талабгор бўлиши мумкин бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформасидаги электрон аукцион якунлари бўйича белгиланган тартибда «Лицензия» ахборот тизими орқали 3 йил муддатга берилади;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи ҳар бир гектарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх 1 гектар ер учун белгиланган нархни ер майдонининг ўлчамига кўпайтириш орқали аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер қаъри участкаларининг давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахсларга, шу жумладан «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши рухсатномани бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблар 2021 йил 1 майдан бошлаб бериладиган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси, аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти олиб бориладиган ҳудудлардаги тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига қўшимча даромад манбаи сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига тенг улушларда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар қуйидагиларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби, шу жумладан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни олиб бориш қоидалари ва нормаларига риоя қилиш бўйича талаблар, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиб бўлинган ерларни рекультивация қилиш ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира фондига қайтариш механизми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ишончли, аниқ контурлари ва чегараларини кўрсатган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларининг рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКга 2019 йилнинг 1 мартига қадар мамлакат ҳудудларида олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассаларини очиш ва сотиб олишнинг шаффоф механизмини ўрнатиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга оширувчи шахсларга, шу жумладан услубий, амалий ва юридик маслаҳатлар бериш йўли билан ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, тегишли вилоят ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғидаги ўзларининг расмий сайтларида жойлаштириш орқали Низом ва Рўйхатдан эркин фойдаланиш имкониятини таъминласин ва уларни тизимли равишда янгилаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда қатъий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4030-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2018 й., 07/18/4030/2224-сон; 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)