21.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2070-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 21.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2070-1
Date of entry into force
21.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2070-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 16 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига асосан буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»»ги Фармонига асосан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тугатилганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги, шунингдек Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2070, 2010 йил 20 январь) амалда ўз аҳамиятини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2009 йил 25 декабрдаги 4-сон «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2070, 2010 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 26-модда) 18-банди ва иловаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан» да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
527-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 10/18/2070-1/2198-сон)