24.10.2018 йилдаги 862-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.10.2018 йилдаги 862-сон
Date of entry into force
25.10.2018
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 24 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
862-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатида кўрсатилган мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган дори воситаларига жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари — касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек, одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори моддалари (субстанциялар) — фармакологик, иммунологик ёки метаболик фаолликка эга бўлган ёхуд ташхис қўйиш мақсадида фойдаланиладиган, тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган табиий ёки синтетик моддалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўллаш учун тайёр дори воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситасининг норматив ҳужжати — дори воситаларининг сифат кўрсаткичлари, меъёрлари ва сифатини назорат қилиш усулларини, уларнинг физик-кимёвий, физик, биологик, биокимёвий, микробиологик хусусиятлари ва сифатини назорат қилишнинг бошқа усулларини ўз ичига олган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситасини тиббиётда қўллашга доир йўриқнома — дори воситасининг фармакологик хусусиятлари, қўлланилиши, қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, қўллашнинг ўзига хослиги, дозанинг ошириб юборилиши, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири, сақлаш шароитлари, чиқариш шакллари, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш (кейинги ўринларда тан олиш деб аталади) учун ариза, ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш ваколатига эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг эгаси ёки уларнинг ишончли вакиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дори воситаси тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш ва тан олиш ҳақидаги ёзувни Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) киритиш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (кейинги ўринларда Давлат маркази деб аталади) томонидан тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тан олиш давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини ва тан олиш тўғрисидаги ёзувни Давлат реестрига киритишни ва ариза берувчиларга уларнинг хоҳишига кўра ушбу реестрдан кўчирма беришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тан олиш натижалари Давлат реестрига ёзув шаклида беш йил муддатга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки тан олиш муддати тугагандан сўнг ариза берувчининг аризасига кўра, тан олиш натижалари Давлат реестрига уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аввал рўйхатдан ўтказилган (тан олинган), бироқ бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аввал рўйхатдан ўтказилган (тан олинган) бошқа ўрамдаги ва/ёки бошқа маркировкали дори воситалари тан олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат реестридаги тан олиш тўғрисидаги ёзув дори воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилгани ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уни тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилганини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Таркибидаги дори моддалари турли хил, аммо савдо номи бир хил бўлган дори воситаларини, шунингдек, таркибидаги дори моддалари бир хил, аммо савдо номи турли хил бўлган дори воситаларининг битта ишлаб чиқарувчисини тан олишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тан олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ариза берувчи дори воситаларининг тан олиниши учун Давлат марказига мазкур Низомга 1-иловага* мувофиқ шаклдаги аризани:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тиббиётда қўллашга доир йўриқнома, йўриқноманинг давлат ва рус тилларига расмий тасдиқланган таржимасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дори воситасининг куйидагилар кўрсатилган ҳужжатларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дозаси;

дори воситасининг Рўйхатда кўрсатилган мамлакат тиббиёт амалиётида муддати тугагунича қўллашга рухсат этилган сана ёки унинг Рўйхатда кўрсатилган халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган сифати, безарарлиги ва самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори препаратининг тегишли бозор учун рухсат этилган ўзига хос рақами (авторизация);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маркировка қўйилган намунанинг қоғоз ёки электрон шаклдаги асл нусхасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) дори моддалари, ёт моддаларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган референс стандартларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ишлаб чиқарувчи фирманинг норматив ҳужжати талабларига мувофиқ уч марта синов ўтказиш учун етарли бўлган миқдордаги дори воситасининг таҳлил қилингани ҳақидаги сертификат илова қилинган намунасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) хорижий ёки давлатлараро фармацевтика маҳсулотларини тартибга солувчи хорижий ваколатли орган томонидан берилган фармацевтика маҳсулотининг сертификати (ФМС) ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси. Бунда фармацевтика маҳсулоти сертификатининг (ФМС) эквиваленти бўлган ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) дори воситаси норматив ҳужжатининг лойиҳасини илова қилган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг кичик бандларидан бирида назарда тутилган ҳужжат ушбу банднинг бошқа кичик бандида кўрсатилган маълумотни ўз ичига олган бўлса, уни алоҳида ҳужжат шаклида тақдим этиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ариза берувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтказилган дори моддаларининг (субстанцияларининг) тан олиниши ва бу ҳақида Давлат реестрига ёзув киритилиши учун Давлат марказига мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шаклда қуйидагилар илова қилинган аризани тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тегишли ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) сертификатининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дори моддаси (субстанция) норматив ҳужжатининг лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маркировкалашнинг рангли макети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) дори моддалари, ёт моддаларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган референс стандартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ишлаб чиқарувчи фирманинг норматив ҳужжати талабларига мувофиқ уч марта синов ўтказиш учун етарли бўлган миқдордаги дори воситасининг таҳлил қилингани ҳақидаги сертификат илова қилинган намунаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза Давлат марказига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олингани ҳақидаги билдиришномани олган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларининг намуналари бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ариза ва ҳужжатлар Давлат марказининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади ва унинг нусхаси шу куннинг ўзида ариза берувчига улар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Тан олиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси Давлат маркази ҳисобрақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи берган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ариза Давлат маркази томонидан 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади. Ушбу муддат ариза берувчи томонидан тан олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида дори воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини мустақил равишда ёки мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тан олиш ва бу ҳақидаги ёзувни Давлат реестрига киритиш Давлат маркази томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Рўйхатдан ўтказиш бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза қабул қилинганидан сўнг ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва намуналарни бирламчи (дастлабки) ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи билан тан олиш масалалари юзасидан тегишли ёзишмалар олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи (дастлабки) ўрганишнинг ижобий натижалари асосида ариза берувчига аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилиши бўйича ҳисобрақамни расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи белгиланган йиғим суммасини 30 кундан ошмайдиган муддатда тўлагандан сўнг ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ҳамда намуналарни кейинчалик ўрганиш учун Фармакология қўмитасига, Фармакопея қўмитасига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (дори воситалари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Фармакопея қўмитаси 12 иш куни давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситасининг норматив ҳужжатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган Экспертлар кенгашига (кейинги ўринларда Экспертлар кенгаши деб аталади) киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Фармакология қўмитаси 12 иш куни давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида тавсиялар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларни ёки уларга киритиладиган ўзгартиришларни маъқуллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси 3 иш куни давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган дори воситаларининг ҳужжатларини ўрганиб чиқишда тиббиётда қўлланиши давлат назоратида бўлган Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатида ушбу моддаларнинг мавжудлигини, шунингдек, уларни шифокор рецепти бўйича бериш зарурлигини кўриб чиқади ҳамда Фармакология ва Фармакопея қўмиталарига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология қўмиталари тавсиялари асосида бир кун муддатда дори воситасини тан олиш ва Давлат реестрига киритиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат маркази Экспертлар кенгаши томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги бир иш кунидан кечикмай ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда ёки электрон шаклда Интернет тармоғи орқали хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат реестрида келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат маркази веб-сайтлари орқали умумий танишиш учун очиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи Давлат реестридан кўчирмани Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича мустақил равишда бепул шакллантириш ва қоғозга чиқариб олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Низомга 1, 2 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қуйидагилар тан олиш ва Давлат реестрига ёзувни киритишни рад этишга асос ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан экспертиза учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ва дори воситалари намуналарининг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тан олиш ва Давлат реестрига ёзувни киритишнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тан олиш ва Давлат реестрига ёзувни киритиш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада рад этишнинг сабаблари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат рад этиш тўғрисидаги ёзма ёки электрон шаклдаги билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ариза берувчи рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Давлат маркази томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги ариза ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда рад этиш ҳақидаги билдиришномада баён қилинмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган сабаблар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган ариза янги тақдим этилган ҳисобланади ва Давлат маркази томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ариза берувчи тан олишнинг ва Давлат реестрига ёзувнинг киритилишини рад этилиши, шунингдек, Давлат маркази мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат реестридаги ёзув билан тасдиқланган тан олишнинг амал қилиш муддати ўтгач, дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган бўлса, уларни сотиш ва тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва Давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларнинг муддатини узайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ариза берувчи Давлат марказига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза билан ушбу ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар дори воситасининг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда, Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тан олишнинг амал қилиш муддати ариза берувчининг Давлат марказига тақдим этган аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Тан олишнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Давлат марказига унинг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи марта тан олишнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза мазкур бандда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилганда, ариза биринчи марта тан олиш учун тақдим этилгандек ҳисобланади ва Давлат маркази томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тан олишнинг амал қилиш муддати биринчи марта тан олиш учун назарда тутилган тартибда узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи марта тан олишнинг амал қилиши муддати ўтгандан сўнг тан олиш натижалари Давлат реестрига уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, тан олишнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тан олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тан олишни тўхтатиш ва бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат маркази қуйидаги ҳолларда тан олишнинг амал қилишини тўхтатади ва уни Давлат реестридан чиқаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаси Ўзбекистон Республикасида ва Рўйхатда кўрсатилган мамлакатларда қўллаш тақиқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаси қўлланилганда тиббиётда қўллашга доир йўриқномада кўрсатилмаган жиддий ножўя таъсирлар аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаси қўлланилганда фуқаролар соғлиги учун оғир асоратлар аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг хоҳишига кўра.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда тан олиш амалга оширилгани ва Давлат реестрига бу ҳақида ёзув киритилгани аниқланган тақдирда, суд тартибида тан олишнинг амал қилиши бекор қилинади ҳамда Давлат реестридан бу ҳақидаги ёзув чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ариза берувчи ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этгани учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016, 10-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«доривор ангро-маҳсулот — йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаси».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий дорихоналар Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида 12 шрифт ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда кўринадиган жойга осиб қўйишлари шарт».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари — ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 291-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банднинг еттинчи хатбошидаги «шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қатъий нархларини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига таклифлар киритади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-илова 6-бандининг «е» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 09/22/153/0266-сон, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 25.11.2025 й., 09/25/738/1087-сон)