Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2005 30.03.1996 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.1996 йилдаги 125-сон
Date of entry into force
30.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталари томонидан ташкил этилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Палата раиси ва унинг ўринбосарлари Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг юқори органи — съезд томонидан сайланадилар, Палатанинг ижро этувчи аппаратини маблағ билан таъминлаш эса Палата қатнашчилари бадаллари, шунингдек унинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Палата аъзоларига консалтинг, аудиторлик, юридик, ахборот хизматлари, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар (марказлар, хизматлар, фирмалар) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик солиқ ва бошқа органларга тақдим этиш учун Палата аъзолари топшириғига биноан бухгалтерия ва молия ҳисоботлари тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий тусдаги баҳслар ва низоларни ҳал этувчи комиссияларга эга бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталарини бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларнинг бажарилиши юзасидан ўз аъзолари олдида жавоб берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда, ўз фаолиятини вилоят конференцияси томонидан тасдиқланадиган ҳудудий палата Уставига мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий палаталар раислари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми билан келишган ҳолда конференцияларда сайланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кичик ўрта ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг асосий бўғини сифатида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг туман (шаҳар) палаталари ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталари таркибига ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг хўжалик юритувчи субъектлари кирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталари томонидан бошқарув функцияларини бажариш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш унинг қатнашчиларининг аъзолик бадаллари, шунингдек ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Бизнес-фонд» ва «Мадад» агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг таъсис съездини ўтказсин, унда республика палатаси кенгаши ва президиуми таркибини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун солиқ солиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини 15 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳар, Фурқат кўчасидаги 1-уйга жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат АТСи алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Юқорида қайд этилган Фармоннинг 4-бандига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар кимошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартиби 3-иловасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойишининг 2 ва 3-иловаларига қисман ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Чжен ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1996 йил июль ойида ва йил якуни бўйича кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)