28.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1211
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 28.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1211
Date of entry into force
07.02.2003
Ҳужжат 07.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИГА ОИД НОРМАТИВ ҲУЖЖАТНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 28 январда 1211-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибидаги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ФТМТМ) томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси талабларидан келиб чиқиб Агентлик тизимидаги хизмат кўрсатувчи телекоммуникация объектларида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келиши ҳақида хабарлаш ва сигналларни узатиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжат сифатида «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом» лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилганлигини инобатга олиб, буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ФТМТМ томонидан ишлаб чиқилган «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом»(илова қилинган) тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ФТМТМ (Исаев) тасдиқланган Низомни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин ва Агентлик таркибидаги барча акциядорлик компанияларга, корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга амалиётда фойдаланишлари учун етказиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа ва ахборотлаштириш
агентлигининг 2002 йил 29 декабрдаги
200-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом

Мазкур Низом фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида аҳолига хабарлаш сигналларини узатиш тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) идоралари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА), Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига* хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг, мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур меъёрий ҳужжатда эшиттириш тизимлари объектлари деб, телемарказларнинг марказий аппаратхоналари, овоз ёзиш ва радиоэшиттириш уйларининг марказий аппаратхоналари, симли ва эфир орқали радио эшиттириш студиялари, кабелли ва эфир орқали эшиттириш студиялари, кўчма уяли алоқа, шахсий радиочақириқ ва эфир-кабелли телекўрсатувлар тармоқлари тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Атама ва таърифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги атамалар тегишлича таърифлари билан қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар Давлат тизими (ФВДТ) — уруш ва тинчлик даврида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф қилиш, фавқулодда вазиятлар рўй берганда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва давлат иқтисодиётига етадиган зарарни камайтириш соҳасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун мўлжалланган ваколатларига фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича масалаларни ҳал этишга кирадиган бошқарув идоралари, республика ва маҳаллий ҳокимият идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг куч ва воситалари мажмуидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар оператори (бундан кейин оператор) — мулкчилик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида телекоммуникация тармоғига эгалик қилувчи, унинг ишлаб туришини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникация хизматларининг провайдери (бундан кейин провайдер) — операторлар тармоқлари орқали фойдаланувчиларга тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазиятлар вужудга келиш хавфини иложи борича максимал камайтиришга, шунингдек улар юзага келган ҳолда инсон саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитга етадиган зарар ва моддий йўқотишлар кўламларини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФВДТининг раҳбарий идоралари — ҳуқуқ доирасига фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилиш кирадиган давлат бошқаруви идоралари, маҳаллий ҳокимият идоралари ва объектлар маъмурияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар тармоғи — бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимиль, маълумотлар ва бошқа ҳужжатли хабарлар узатишни, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурларини олиб эшиттирилишини таъминлайдиган телекоммуникация воситаларининг мажмуи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги шахсий радиочақириқ тармоғи (пейджинг алоқаси тармоғи) — умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғи ёрдами билан радиоканалда чекланган ҳажмдаги хабарларни узатишни амалга оширилувчи техник воситалар мажмуи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эшиттириш тизими — эшиттириш дастурларини ташкил қилиш ва бевосита аҳолига ёки бошқа фойдаланувчиларга узатиш учун мўлжалланган тизим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: тизимлар дастурлар турига кўра, овозли ва телекўрсатув эшиттиришлари, тарқалиш муҳитига кўра эса, симли (кабелли) ва эфирли эшиттиришлар, шу жумладан, йўлдош алоқа тизимларига ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларни муҳофаза қилишнинг марказлаштирилган хабарлаш тизими — тинчлик ва уруш даврида, фуқароларни муҳофаза қилиш бўйича мансабдор шахсларга ва республика аҳолисига сигналлар ва зарур маълумотларни тез етказиш учун мўлжалланган техник воситалар, телекоммуникациялар, радиоэшиттириш ва телеэшиттиришлар каналлари, шунингдек хабарлаш тизимларининг мажмуи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар (ФВ) — авариялар, фалокатлар, хавфли табиий ҳодисалар, табиий ёки бошқа офатлар натижасида юзага келган, инсонларнинг қурбон бўлишига, инсонларни соғлиғига ёки атроф муҳитга зарар етишига, катта моддий зарарлар ва кишиларнинг ҳаёт фаолиятлари шароитларининг бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган муайян ҳудуддаги ҳолат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиий ва техноген турдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Фуқароларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 декабрдаги 558-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар Давлат тизими ҳақидаги Низоми», Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Фуқароларни муҳофаза қилиш Бошлиғи томонидан 2000 йил 24 июнда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муҳофаза қилишнинг марказлаштирилган хабарлаш тизимини ташкил қилиш ва фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш бўйича Низом»га ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг низомини тасдиқлаш тўғрисидаги» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш бўйича кучлар ва воситалар бошқарувини амалга оширади, бошқарув пунктларини, хабарлаш ва алоқа тизимларини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларга фавқулодда вазиятлар хавф солганда ёки улар юзага келишида мавжуд бўлиши мумкин бўлган хавф даражаси ва зарур хавфсизлик чоралари ҳақида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига ўз вақтида ва мажбурий тартибда фавқулодда вазиятнинг хавфи, далили, миқёси, уларнинг ўзларини тутиш қоидалари ва ҳимоя чоралари, шунингдек фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилинишининг бориши тўғрисидаги ахборотлар етказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Операторлар ва провайдерлар фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида аҳолининг хабардор қилинишини ташкил қилиш учун зарур бўлган воситалар жойлаштирилиши, ўрнатилиши ва улардан фойдаланишни таъминлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ўзининг мўлжалланиши бўйича республика, вилоят ичи, туман (шаҳар), шунингдек маҳаллий (объектларга доир) хабарлаш тизимлари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ускуналари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг балансида, марказлаштирилган вилоят ичи хабарлаш тизимларининг ускуналари эса, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят бошқармаларининг балансида туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маҳаллий хабарлаш тизимлари фавқулодда вазиятлар хавфи ёки келиб чиқиши ҳақида шу объектларнинг ходимларини, шунингдек бевосита уларга яқин жойлашган объектлар ва аҳолини хабарлаш учун хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика, вилоят ичи, туман ва шаҳар марказлаштирилган хабарлаш тизимлари махсус техник воситаларининг ускунаси, қоидага кўра, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан берилган лицензия асосида фаолиятни амалга оширувчи телекоммуникация корхоналарида ўрнатилади. Телекоммуникация корхоналари фавқулодда вазиятлар бўйича республика, вилоят ва шаҳар бошқармалари (ФВБ) билан тузилган шартнома асосида юқорида кўрсатилган воситаларга техник-фойдаланиш хизмат кўрсатилишини ташкил қиладилар ва таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фойдаланишга қабул қилинган марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ишлатишга доим тайёр туриши керак. Мансабдор шахслар масъулиятини ошириш ва хабарлаш аппаратураларини рухсатсиз ишга туширилишининг олдини олиш мақсадларида кодлаш тизимлари қўлланилади, бошқарув пультидаги ҳисоблагич ва ёқиш тугмалари ФВБ томонидан муҳрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Телекоммуникация объектларида ўрнатилган ФВБга тегишли хабарлаш ва техник алоқа воситаларининг сақланишига, хабарлаш ва алоқа воситаларининг ишга туширилиши учун техник жиҳатидан доимий тайёрлигига, уларнинг ишлаш қобилиятига жавобгарлик телекоммуникация корхоналарининг раҳбарлари ва бу воситаларга техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилиши учун қабул қилиб олган таркибий бўлинмалар жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Телекоммуникация корхоналарида марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларига техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва телекоммуникация корхоналари ҳамда ФВБ томонидан тузилган шаҳодатлаш комиссияга имтиҳонлар (синовлар)ни муваффақиятли топширган мутахассислардан гуруҳлар тузилади. Техник алоқа воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича гуруҳ раҳбари тезкорлик тартибида махсус техник ускуналарига техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилишига шартнома тузилган ФВБ бошлиғига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Фавқулодда вазиятларда аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида, барча эшиттириш тизимлари орқали эшиттириш дастурларини узиб қўйиб, белгиланган товуш сигналларини, нутқли хабарларни ва шахсий радиочақириқ (пейджинг алоқа тармоғи) ҳамда кўчма уяли алоқа тармоқлари орқали тегишли хабарларни узатиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини хабарлаш кўзда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хабарлаш сигналлари ва аҳоли учун зарур ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйича ҳам, бир ёки бир нечта вилоятлар (туманлар, шаҳарлар)нинг ҳудуди бўйича ҳам танлаб узатилиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказлаштирилган хабарлаш тизимига шартли сигналларни узатиш ФВВ ёки вилоят ФВБнинг шаҳардаги ва шаҳар ташқарисидаги пунктларида ускуналанган аппаратхоналаридаги махсус аппаратлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ФВВнинг талаби бўйича Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар фавқулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақидаги нутқли хабарларнинг магнит ёзувларини барча студиялари учун, уларнинг мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, олдиндан тайёрлаб қўйишлари керак. Кўрсатилган ёзувли кассеталар ФВ турларига кўра рақамланган бўлиши ва белгиланган тартибда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Айрим, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ФВВда тасдиқлаган «Стандарт бўлмаган нутқли хабарларни ёки магнит ёзувларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш тарҳлари»га мувофиқ ФВВ ёки ФВБ тезкор навбатчиларининг бевосита иш жойларидан стандарт бўлмаган қисқа нутқли хабарларни тўғридан-тўғри эфирда ёки магнит ёзуви кўринишида (ФВВ ёки ФВБ тегишли раҳбарининг фармойишига биноан) узатишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Фавқулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақидаги, содир бўлган ҳолатдаги ўзини тутиш тартиби ҳақидаги ахборот аҳолига эшиттиришлар дастурларини беш дақиқадан кўп бўлмаган давомийликдаги узиш билан узатилади. Кўрсатилган хабарларни узатилишининг икки-уч марта такрорланишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қоидага кўра, нутқли ахборотларни узатиш эшиттириш тизимлари студияларида малакали сухандонлар томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Эшиттиришлар дастурларининг узиш далили ФВВ (ФВБ)нинг тезкор навбатчиси ва эшиттириш тизимининг объекти бўйича жавобгар навбатчиси томонидан қайд қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Фавқулодда вазиятларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларини узатишни таъминлаш бўйича мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аҳоли учун нутқли хабарлар матнларини ишлаб чиқади ҳамда Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда магнит ташувчиларга олдиндан ёзиб қўйишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шахсий радиочақириқ тармоқлари абонентлари учун хабарлар матнини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус аппаратларини сотиб олишни, лойиҳалашни, қуриш ва етказиб беришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мансабдор шахсларни (бошқарув пунктларининг тезкор навбатчиларини) хабарлаш сигналлари узатилганда бажариладиган ҳаракатларга тайёргарлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўз ААА корхоналари, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда аҳолини хабарлашнинг ўқув сигналларини узатиш бўйича ва эшиттириш тизимлари объектларининг ахборот узатишга тайёргарлиги бўйича текширув машқларини режалаштиради ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ўз АААга хабарлаш сигналлари ва ФВ тўғрисидаги ахборотларнинг узатишни таъминлаш учун телекоммуникация каналларини ажратишга берилган талабномаларни белгиланган тартибда тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ФВ хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақида аҳолини хабарлаш учун мўлжалланган эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи, шахсий радиочақириқ ҳамда кўчма уяли алоқа тармоқлари операторлари ва провайдерларининг рўйхатини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ФВ хавфи ва унинг юзага келишида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчилари аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатда бўлишлари керак бўлган эшиттириш тизимлари объектлари ҳамда шахсий радиочақириқ ва кўчма уяли алоқаси тармоқларининг мансабдор шахслари рўйхатини (боғланиш телефон рақамларини кўрсатиш билан) тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ФВ хавфи ва унинг юзага келиши тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ФВ ларнинг олдини олиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар Давлат тизими (ФВДТ) фаолият кўрсатишнинг барча тартибларида республика ва маҳаллий даражаларда алоқа ва марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича тадбирларни ташкил қилади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларнинг техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишга қабул қилинишини ташкил этади ва назорат қилади, шунингдек уларнинг ишлашга доим тайёр бўлишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ФВ хавфи ёки унинг юзага келишида ФВДТ бошқарув идоралари томонидан телекоммуникация воситалари ва каналларининг устувор равишда фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) телекоммуникациянинг техник воситалари (радиотрансляция тармоқлари, радиотелекўрсатувларни узатиш станциялари, эшиттириш дастурларини узатиш каналлари)нинг ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишга техник тайёргарлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) марказлаштирилган хабарлаш тизими махсус техник воситаларига хизмат кўрсатувчи ходимларни ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишда ўзларининг вазифаларини бажаришларига тайёргарликларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) янги ишга туширилган марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ёки уларнинг қайта қурилишидан сўнг фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ФВВга телекоммуникациялар каналларини, белгиланган тартибга мувофиқ, ижарага ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларга лицензия беради ва Давлат алоқа инспекцияси орқали лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар юзага келганда хабарлаш сигналлари узатилиши ва аҳоли хабардор қилиниши ҳамда техник имкониятлар мавжудлигини таъминлаш қисми бўйича бажарилишининг назоратини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) магнит ташувчилардаги нутқли хабарларнинг ёзувларини навбатчи ходимлар учун қулай шароитларда сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) эшиттириш тизимлари объектлари техник ускуналарнинг ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларнинг узатишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аҳолига хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ФВВ (ФВБ) билан ўзаро муносабатда бўлишга мажбур мансабдор шахсларни (эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар раҳбарлари буйруғи ва / ёки лавозим йўриқномаси бўйича) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) истисноли ҳолларда, ФВВ ёки ФВБ тегишли раҳбарининг фармойишига кўра тўғридан-тўғри эфирда қисқа ностандарт хабарларни узатишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сухандонлик ва муҳаррирлик таркибини, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ФВ ҳақидаги нутқли ахборотларни узатишдаги ҳаракатларга тайёрлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ФВБ билан келишувга биноан фавқулодда вазиятларда хабардор қилиниши ва ахборот узатилишига тааллуқли бўлган, шахсий радиочақириқ ва кўчма уяли алоқа тармоқлари (давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари ва эшиттириш тизими раҳбарлари) абонентларининг рўйхатларини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) берилган талабномаларга мувофиқ эшиттириш тизимлари объектларини ФВВга ижарага ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Нодавлат радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция) тармоқлари операторлари, мажбурий тартибда, ўз ускуналарини марказлаштирилган ҳолда хабарлаш ва ахборотларни узатиш марказига уланишини таъминлайдиган техник имкониятларга, шунингдек ўз студиялардан ФВБ (ФВВ) бошқармасининг пунктларигача бўлган тўғридан-тўғри симларга эга бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш, шунингдек тўғридан-тўғри симларни ижарага олиш операторларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг фавқулодда вазиятларда аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишдаги ўзаро муносабатлари тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус техник воситалари (аппаратуралари) ва студия ускуналарининг уланиши ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчиси томонидан бевосита телефон орқали аппаратхона бўйича навбатчига хабар бериладиган паролга кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пароллар ва унга жавоблар билан алмашувидан сўнг, буйруқнинг ишончлилигига ишонч ҳосил қилиб, аппаратхона бўйича навбатчи аппаратурани улайди ва аппаратура улангани ҳақида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчисига хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Хабарлаш сигналларининг узатилиши ҳақидаги ахборот бир вақтнинг ўзида тизимлар ва телекоммуникацияларнинг барқарор ишлаб туришини таъминланиши ҳамда ФВ ҳақидаги сигнал ва хабарлар узатилишида устуворликка риоя этилишини назорат қилиш учун ЎзААА бўлинмаси раҳбарига йўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар хабарлаш сигналини олгандан сўнг эшиттиришлар дастурини узиб қўядилар ва ФВ тўғрисидаги ахборотнинг узатилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ФВ тўғрисидаги хабарни узатиш учун эшиттиришларни узиб қўйишни ҳисобга олиш тартиби, захира каналларини тақдим этиш ва барқарор алоқани таъминлаш, узатиладиган хабарларнинг сони, эшиттиришдаги узилишларнинг расмийлаштирилиши, телекўрсатувлар ва радиосигналларнинг ўтишини назорат қилиш, хабарлаш сигналларини узатиш учун пароллар тизими белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Якуний қисм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи А.М. САИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси А.К. КЎЧИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 29 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й.,1-2-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 295-модда; 2013 й., 31-сон, 419-модда; 2015 й., 13-сон, 161-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)