Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 20.10.2018 йилдаги 840-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2018 йилдаги 840-сон
Date of entry into force
22.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 22.08.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
840-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 йил, 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом» нинг 10-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи — саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил., 41-сон, 506-модда) билан тасдиқланган «Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги» низом 29-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича ҳам ва ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам иккита ва ундан кўп танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, алоҳида тоифага киритилган тадбиркорлик субъекти устун ҳуқуққа эга бўлади, у бўлмаган тақдирда эса — таклифини олдин ҳудудий танлов комиссияси рўйхатдан ўтказган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.»
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)