15.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори , 15.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020-3
Date of entry into force
18.01.2019
Ҳужжат 18.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2020-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10, 39-сон «Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 15 октябрь,

8-сон

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-сон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат нотариал идоралар (бундан буён матнда — нотариал идоралар деб юритилади) ва адвокатлик тузилмалари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлардан кейин «ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилган шахслар иштирокчиси бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи хатбоши «баҳолаш» деган сўздан кейин «, ҳужжатлаштириш» деган сўз билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 9-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Департаментга» ва «Департаментнинг» деган сўзлар тегишлича «махсус ваколатли давлат органига» ва «махсус ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 15 ва 261-бандлардаги, 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 28-банднинг биринчи хатбошисидаги, 29-банддаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги, 31-банддаги ва 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) қуйидаги мазмундаги 162-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«162. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширувчи шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 231-банднинг учинчи хатбошисидаги «Департамент» деган сўз «махсус ваколатли давлат орган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбоши ўнинчи деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 234-банднинг биринчи хатбошиси «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлардан кейин «ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши лозим, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 331 ва 34-бандлардаги «Департамент» деган сўз «махсус ваколатли давлат органи» деган сўзларга ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокатлар палатаси раиси в.б. Ш. САДИҚОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон)