09.10.2018 йилдаги 811-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2018 йилдаги 811-сон
Date of entry into force
09.10.2018
Ҳужжат 09.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
811-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлар, шу жумладан пенялардан ташқари) ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган жарималар суммасининг 40 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Махсус жамғармага маблағларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Махсус жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус жамғарма тушумларининг прогноз кўрсаткичлари йил бошида кутилаётган Махсус жамғармадаги қолдиқ маблағлар ҳамда охирги икки йилдаги тушумлар динамикасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Махсус жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ушбу жамғармадан молиялаштирилиши мумкин бўлган харажатлар бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб, бюджет таснифига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликлари жадвали тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланиб, молия органларига молия йилининг 15 январига қадар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия органлари томонидан Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Махсус жамғарма ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун маблағлар уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қўшимча маблағ талаб этилганда, унга ўзгартиришлар тушумларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Махсус жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидан ортиқча ҳақиқий тушумларни харажат қилиш сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг раҳбарлари, улар бўлмаган тақдирда эса — уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли равишда Махсус жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, бир ой мобайнида хронометраж ва паспортлаштириш натижаси бўйича аниқланиб солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ ҳамда солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқ суммаларининг 10 фоизига қадар миқдорида мукофотлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари натижалари бўйича ҳар чоракда лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган малакали, ташаббускор раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг бир баробари миқдоригача устамалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида муҳим топшириқларни бажарганликлари учун якка тартибда лавозим маошининг беш баробари миқдоригача мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам саналарида — Мустақиллик куни, Конституция куни, Хотин-қизлар куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа)) ҳамда касб байрамларида ходимларни ойлик лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларида камида 5 йил ишлаб пенсияга чиқиши муносабати билан пенсияга чиқаётганда ходимга лавозим маошининг уч баробари миқдоригача қимматбаҳо совғалар бериш ёки шу миқдорда пул мукофоти тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мукофотлари ва республика аҳамиятидаги фахрий ёрлиқ билан тақдирлангани учун лавозим маошининг икки баробари миқдоригача ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани учун лавозим маошининг бир баробари миқдоригача рағбатлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органининг идоравий кўкрак нишони билан тақдирланган ходимларни лавозим маошининг тўрт баробари миқдоригача рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органининг юридик хизмат ходимларини ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат солиқ хизмати органи фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмаган давлат солиқ хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ўрнатилган тартибда ҳар ойлик компенсация тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоригача ойлик йўл карточкалари бериш ёки компенсация тўловларини тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаригача бўлган компенсация тўловлари тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим вафот этганда ходимнинг ойлик лавозим маошининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам бериш. Бунда моддий ёрдам турмуш ўртоғига тўлаб берилади, агар ходимнинг турмуш ўртоғи бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўланади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам унинг ота-онаси ёки боқимандалари ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида заруратга кўра (юбилей саналарида, ходимлар 50, 55 ва 60 ёшга тўлганда, бахтсиз ҳодиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги) лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба лавозим маошининг бир баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин қариндоши (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда — вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш, истисно тариқасида, Махсус жамғарманинг тасарруф этувчилари томонидан моддий ёрдам тўловлари миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаригача белгиланиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тижорат банкидан ипотека кредитлари олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги, квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадални ўтказиб бериш харажатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларининг бино ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қўшимча объектларни (маъмурий бинолар ва бошқа объектлар) қуриш, реконструкция қилиш, сотиб олиш ҳамда объектларни сақлаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари иш фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ маъмурий ва хўжалик сарф-харажатларини, жумладан коммунал хизматлар харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техникани сотиб олиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўпламларини, ўқув-методик қўлланмалар ва полиграфия маҳсулотларини сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларининг фаолияти учун инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни сотиб олиш, шунингдек, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун махсус кийим-бош формалари (жумладан спорт кийимлари ва формалари) сотиб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конференция, симпозиум, семинар, тренинг, йиғилиш, учрашув, байрам, маданий ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат солиқ хизмати органларининг идоравий харажатлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет эл хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарларининг хорижий давлатларга амалга оширадиган хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлари ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаригача миқдорида эсдалик совғалари харид қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий, маънавий ва маърифий соҳаларга оид маъруза қилувчи мутахассислар, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига жалб этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий делегацияларни кутиб олиш билан боғлиқ бўлган (меҳмонларни кутиб олиш, транспорт, таржимонларни ёллаш ва бошқа) харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган, давлат даромадига ўтказиладиган товар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш, баҳолаш, экспертизадан ўтказиш, шунингдек, суд харажатлари билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларига кўрсатилган амалий ёрдамлар учун фуқароларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, жумладан, товарларни яширин ишлаб чиқариш, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар (объектлар), тушумларни камайтириб кўрсатиш ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари тўғрисида фуқаролар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси бўйича бюджетга тушган солиқлар ва мажбурий тўловлар ёки ундирилган молиявий жарималарнинг 5 фоизига қадар, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Махсус жамғарма ҳисобидан мукофот пули тўлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Низомнинг 12-банди «а» кичик бандининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги тўловларнинг аниқ миқдори ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциялари томонидан Махсус жамғармага туширилган умумий тушумнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар ва Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадларнинг 5 фоизи миқдорида ҳар чоракда Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу маблағлар Махсус жамғарманинг тасарруф этувчилари томонидан белгиланган тартибда сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш, солиқ қонунчилигини бузганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш якуни бўйича шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида илгари қабул қилинган давлат солиқ хизмати органларининг қарори, шунингдек, молиявий жарималар қўллаш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинган тақдирда Махсус жамғармага ундириб олинган маблағлар. туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тегишли хулосаларига асосан тўловчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Махсус жамғарманинг ҳисоботи ва назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Махсус жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли фойдаланилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасасининг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Махсус жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ички аудит бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.