Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.02.1992 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.02.1992 йилдаги 85-сон
Date of entry into force
26.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 14.02.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКАДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ва бозор инфраструктурасини жадал шакллантириш, давлатга қарашли бўлмаган корхоналарни ва фуқароларни халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга фаол жалб этиш, республика бозорини истеъмол моллари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини, энг аввало, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳасида, ҳар томонлама рағбатлантирсинлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар тузилишига амалий ёрдам кўрсатсинлар, Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ва унинг ташкилотларига ўз устав вазифаларини бажаришда кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) 1992 йил 28 февралгача тегишли банкка тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг ҳисоб-китоб счётига Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан 2 млн. сўм ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик, шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар, ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этиш бўйича молиявий тадбирларни таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағлар, давлат, жамоат корхоналари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш минтақа жамғармалари ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомлар 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ўз амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги қоидаларга қатъий амал қилсинлар, хўжалик ташаббускорлигини фаол ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар, жойлардаги давлат ва хўжалик органлари, юридик шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан тегишли республика қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бошқа суверен давлатларга ва чет элга етказиб берилиши билан боғлиқ товар айирбошлаш (бартер) операцияларини амалга оширишда талаб катта бўлган, ватанимизда ишлаб чиқарилган за импорт маҳсулотларни муқобил харид қилишда ва улар билан республика бозорини тўлдиришда тадбиркорларнинг фаол иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 мартдаги 97-сон қарори (17-банд «в» кичик бандининг 2-хатбоши)нинг, 1989 йил 10 майдаги 162-сон қарори (8-бандининг «г» кичик банди ва «д» кичик бандининг 4-хатбоши)нинг, 1990 йил 15 январдаги 33-сон қарори (1-илованинг 26-банди)нинг халқ истеъмоли молларини импорт қилишни чеклаш тўғрисидаги қисмининг амал қилиши 1992-1993 йилларда тўхтатиб қўйилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ҳафта муддат ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) ташқи иқтисодий товар айирбошлаш (бартер) операцияларини амалга ошириш бўйича чеклашларни олиб ташлашга доир таклифларни тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси (ўртоқ Жўраев) халқ истеъмоли молларини республикага импорт қилиш бўйича бож имтиёзларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), маҳаллий бошқарув органлари Тадбиркорлар уюшмаси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва бартер бўйича харид қилинган халқ истеъмоли молларини шартнома нархларида сотиш учун уларга савдо биноларини ижарага (пайчиларнинг розилиги билан матлубот кооперацияси тизимида) берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига унинг корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларини, одатдагича, республика аҳолисига сотиш, бунда савдо ташкилотлари билан ўзаро фойдали шартномалар тузиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига қирувчи корхоналарда келишилган ҳажмларда ва рўйхат бўйича мажбурий етказиб бериладиган маҳсулотлар (ишлар ва хизматларни жойлаштиришни назарда тутсин. Тадбиркорлар уюшмаси ҳар йили белгиланган муддатларда ўз таклифларини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси (ўртоқ Шарипов), «Ўзбошенгилтаъминотсотиш» (ўртоқ Гатаулин), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» (ўртоқ Ҳусанов), Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси (ўртоқ Муминов) билан биргаликда рўйхат бўйича биркитилган корхоналарга, Тадбиркорлар уюшмаси аъзоларига белгиланган мажбурий маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кооперативлар фаолиятини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқувчи Республика комиссиясининг номини ўзгартириш ва Ўзбекистон ССРни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришда унинг ҳиссасини ошириш тўғрисида» 1989 йил 27 сентябрдаги 315-сон қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кооперативлар фаолиятини ва меҳнатни ташкил этишнинг якка тартибдаги шаклларини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқувчи Республика комиссияси составига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 1990 йил 24 январдаги 51-сон қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кооперативлар ва меҳнатни ташкил қилишнинг якка тартибдаги фаолиятини тартибга солиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда республиканинг суверен ҳуқуқларини, ўзини ўзи бошқаришни ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашни кенгайтириш асосида иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш юзасидан республика комиссияларининг ваколатларини кенгайтириш тўғрисида» 1990 йил 16 мартдаги 140-сон қарор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Адлия вазирлиги (ўртоқ Маликов) Тадбиркорлар уюшмаси, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси (ўртоқ Султонов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Давлат банки (ўртоқ Муллажонов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 10 кун муддат ичида ўз кучини йўқотган нормаларни бекор қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш учун солиқ солиш, банк ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида республика қонунчилиги ва Ҳукумат қарорларига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов) 5 кун муддат ичида ушбу таклифларни кўриб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятига асосланган ишлаб чиқариш кооперативлари, корхоналарнинг буюртмалари бўйича меҳнат дафтарчалари ва улар учун суқма варақлар тайёрлашни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчалари юритишни амалга оширувчи давлатга қарашли бўлмаган корхоналар ходимларига зарур бўладиган амалдаги қонунчилик материалларини етказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга қарашли бўлмаган корхоналар томонидан меҳнат дафтарчалари ва улар учун суқма варақларни ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва тўлдиришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси ХХЮК дирекцияси (ўртоқ Луковский) Тадбиркорлар уюшмасига кўргазмалар, ярмаркалар, биржа савдолари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун павильонлардан бирини имтиёзли шартлар бўйича ижарага берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков) бир ой муддат ичида Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига унинг таркибий бўлинмаларини жойлаштириш учун 3000 кв метр майдонли бинолар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги доимий ваколатхонаси (ўртоқ Саидов) Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг ваколатхонасини жойлаштириш учун тегишли бинони аниқласин ва Уюшмага ижарага берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ва унинг таркибий бўлинмаларини белгиланган тартибда зарур телефон, телекс ва факсимил алоқа билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Абдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этишда Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси (ўртоқ Хайитбоев) телерадиоэшиттиришлар дастурларида тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитишга бағишланган эшиттириш ва кўрсатувлар, ўқув дастурларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Алоқа вазирлиги Тадбиркорлар уюшмасига белгиланган тартибда ноширлик ҳуқуқи берган ҳолда Уюшманинг даврий нашрларини, тадбиркорлик фаолиятини тарғиб этиш, реклама қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ босма маҳсулотларини чиқариш ва тарқатиш учун зарур матбаачилик қувватлари ажратилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг буюртмасига мувофиқ (рўзнома ва китоббоп) қоғозга фондлар ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бундан кейин Жамғарма деб аталадиган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси хусусийлаштириш жараёнларига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, товар бозорларини ривожлантириш, Тадбиркорларга амалий, моддий ва молиявий ёрдам бериш, Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ҳузурида кафолот жамғармаси сифатида тузилади. Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси Жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб беради. Жамғарма мулк ва воситаларга Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва таъсис этувчилар Кенгаши томонидан белгиланган доирада эгалик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма ўзининг алоҳида балансига эга бўлиб, тадбиркорлар Уюшмаси ва бошқа таъсис этувчилар билан бирга ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа корхоналар ва ташкилотлар билан, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳуқуқий муносабатларда бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарманинг манзилгоҳи: Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарманинг мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада тадбиркорликни йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда, кичик, ижара ва қўшма корхоналар, кооперативлар, айрим фуқароларнинг истиқболли, устувор фаолият турларини яратишга қаратилган ишларига амалий, моддий ва молиявий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ижтимоий аҳамиятга молик дастурлари учун имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган тадбиркорлик тузилмаларини ахборот, моддий-техника, молиявий, ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, республика иқтисодиётининг турли соҳалари ва тармоқларида тадбиркорлик фаолиятини умумлаштириш ва илғор тажрибани, унинг усул ва турларини кенг ёйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма таъсисчиларининг, акционер-аъзоларининг ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бўш турган пул маблағлари ва моддий ресурсларини ихтиёрий ва шартнома асосида сафарбар қилиш, таваккалчилик кредитини суғурта қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фаол фойдаланишга ёрдам берувчи кредит бериш, лизинг операциялари ва ижаранинг турли шаклларини амалга оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг пул маблағлари айланишини жадаллаштиришни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига эришиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан мустақил равишда юридик актлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар ва бошқа қимматдор қоғозларни чиқариш ва бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматдор қоғозлар операциясини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол операциялар ўтказаётганда қўшимча хизматлар учун мустақил равишда фоиз ставкалари ва тўловлар миқдорини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналардан, кооперативлардан ҳамда Жамғарма томонидан кредит бериладиган ва хизмат кўрсатиладиган Жамғарманинг бошқа аъзоларидан, амалдаги тартибга мувофиқ, бухгалтерия ҳисоблари, баланслари ва бошқа ҳужжатларни олиш ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида текшириш ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги корхоналар таъсис этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғарманинг таъсисчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг хўжалик ҳисобидаги тузилмалари, биржалар, банклар, ҳар қандай корхоналар, ташкилотлар, акционерлик жамиятлари ва уюшмалари, шунингдек, хоҳловчи фуқаролар, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар Жамғарманинг таъсисчилари ва қатнашчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамғармани бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма таъсисчиларининг умумий йиғилиши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма директори Жамғарма таъсисчилари умумий йиғилишининг қарори билан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Таъсисчилар умумий йиғилишининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг низоми (устави)ни қабул қилиш ва ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг йиллик натижаларини, фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш, зарарларни қоплаш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг айбдор мансабдор шахсларини мулкий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг қоидаларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз акцияларини чиқариш ҳақидаги масалани ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молия ва хўжалик фаолиятини назорат қилиб бориш тадбиркорлар Уюшмаси — Жамғарманинг кафолатчиси ва бошқа давлат органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жорий раҳбарлик Жамғарма директори ва дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма директори ишончномасиз Жамғарма номидан иш юритади, бошқа юридик шахслар билан муносабатда унинг номидан вакиллик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Директор Жамғарманинг фаолияти учун тўлиқ жавоб беради, ўз ҳуқуқлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларини ишлатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарма директорининг ўринбосарлари ва бош бухгалтер лавозимга шартнома бўйича ёлланадилар ва Жамғарма директори томонидан лавозимидан озод этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамғарманинг Устав капитали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарманинг Устав капитали таъсис бадаллари (омонатлари) ҳисобига шакллантирилади ва 5 млн. сўмга тенг бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамғарманинг мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Таъсисчиларнинг ва жамғарма қатнашчиларининг асосий маблағлари ва пул омонатлари Жамғарманинг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидагилар Жамғарма молиявий маблағларининг манбаларидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма таъсисчилари ва қатнашчиларининг пул бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматдор қоғозларни сотишдан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг қайтарилмайдиган бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятидан тушган даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Фойдани тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарманинг хўжалик, тижорат фаолиятидан тушган фойда (даромад), қимматдор қоғозларни сотишдан тушган даромадларнинг 40 фоизи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин таъсисчиларга тақсимланади ва 60 фоизи жамғармани тўлдиришга йўналтирилади. Реинвестирациялаш вақтида имтиёзлар умумий йиғилиш томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Жамғармани рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғармани рўйхатга олиш Жамғарманинг жойлашган ўрнида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Жамғарма фаолиятини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма умумий йиғилишининг қарорига кўра ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тугатилган Жамғарманинг мулки, ходимларнинг иш ҳақи ҳисоб-китоб қилингандан кейин, Жамғарма таъсисчилари ўртасида уларнинг қўшган улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КИЧИК КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом бозор иқтисодиёти инфраструктурасини шакллантириш манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналарни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқаришни танҳо ҳукмронликдан халос қилиш, рақобатни ривожлантириш, янги ишчи ўринлари барпо этиш, халқ хўжалиги тузилмасини қайта янгилаш, товарлар ишлаб чиқаришни ва кўрсатиладиган хизматларни кўпайтириш, республика истеъмол бозорини улар билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча мулкчилик шаклларидаги кичик корхоналарни ташкил этиш, уларнинг ишлаши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида», «Ижара тўғрисида» қонунлари, шунингдек, республиканинг бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатига олиш, уларнинг фаолияти, уларни бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш хусусиятларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар (жумладан, аралаш мулк), ҳуқуқий шахс ҳуқуқлари билан мустақил хўжалик юритувчи субъект кичик корхона ҳисобланади, бунда у ишловчилар сони чекланган ҳолда ҳамда мулк, тўла хўжалик юритиш ёки тезкорлик билан бошқариш ҳуқуқлари бўйича ўзига тегишли бўлган мол-мулк асосида маҳсулот ишлаб чиқаради ва сотади, ишларни бажаради, хизматлар кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кичик корхоналарга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва қурилишда — 200 кишигача ишловчиси бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан соҳасида ва илмий хизмат кўрсатишда — 100 кишигача ишловчиси бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — 50 кишигача ишловчиси бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноишлаб чиқариш соҳа тармоқларида — 25 кишигача ишловчиси бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдода — 15 кишигача ишловчиси бўлган юридик шахслар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кичик корхоналар республиканинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ўзларининг уставларида белгиланган мақсадларга жавоб берувчи исталган хўжалик фаолияти билан, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир неча хилдаги хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар (кўп ихтисосли) ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш (ишлар, хизматлар) ҳажмида устунлик қилувчи фаолият тури мезони бўйича кичик корхоналар таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан кичик корхона фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кичик корхоналар ўз номидан шартномалар, битимлар, хоҳиш-истаклар баёнларини тузишлари, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари, мажбурият олишлари, судда, ҳакамлик ҳамда холислик судида даъвогар ва жавобгар бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилотлари ҳисобланувчи кичик корхоналар мустақил балансга эга бўладилар ҳамда ўз харажатларини ўзи молиявий ва валюта билан тўла қоплаш асосида ишлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳар бир кичик корхона алоҳида мулкка эгалик қилади, уни бошқа корхоналардан (ташкилотлардан) фарқловчи ҳамда корхонанинг турини ва унинг фаолият соҳасини кўрсатиб турувчи фирма номига (шу жумладан, қисқартма номига), банкларда ҳисоб-китоб счётига ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган муҳрга ва иш қоғозларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кичик корхоналар республика ҳудудида ва унинг ташқарисида алоҳида корхоналар, фирмалар, ваколатхоналар ва уставда кўрсатилган бошқа алоҳида бўлинмаларни тузиш, хўжалик уюшмаларига, концернларга, консорциумларга ва бошқа хўжалик бирлашмаларига ихтиёрий равишда бирлашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Кичик корхоналарни ташкил этиш, таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатига олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кичик корхоналар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулк тўғрисида» Қонунида белгиланган исталган мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин, уларга аралаш корхоналар, оилавий корхоналар, тўлиқ ширкат, коммандитлик ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар, акционерлик жамияти, ижара корхонаси, жамоа корхонаси, давлат корхонаси ва тўла хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган бошқа корхоналар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг мулкига асосланган кичик корхоналарни тузиш, рўйхатга олиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом, республиканинг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш кооперативлари шаклидаги кичик корхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати республиканинг кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар билан кичик корхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини тузиш тартиби, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкнинг аралаш шакллари асосида кичик корхоналарни ташкил қилишда корхоналарнинг тури мазкур корхонани ташкил қилган мулкдорларнинг мулкий улуши салмоғига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик корхоналарнинг қолган барча турларини ташкил қилиш, уларнинг ишлаши ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонуни ва корхоналар турларининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда тегишли низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар кичик корхоналарнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республика ҳудудида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, биргаликда меҳнат хўжалиги юритувчи оила аъзолари ва фуқаролар гуруҳи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналари, ижарачи корхоналар, жамоа корхоналари ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари, хўжалик бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар, концернлар, консорциумлар ва ҳоказолар), жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, ҳайрия жамғармалари ва бошқа жамғармалар, юридик шахслар бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган бошқа давлат органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик корхоналар кўрсатилган органлар, юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар билан биргаликда ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кичик корхоналар ҳам мустақил асосларда, ҳам давлат, кооператив, жамоат ташкилотлари, корхоналари, муассасалари ва ҳоказолар ҳузурида ташкил этилади ва ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кичик корхоналар таъсисчининг (таъсисчиларнинг), мулк эгасининг (эгаларининг) ёки у (улар) ваколат берган органнинг, корхоналарнинг, ташкилотларнинг қарори бўйича ташкил этилади. Таъсис қилиш чоғида кичик корхоналарга, таъсисчилар томонидан мулк эгасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш билан ёки тўла хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқлари билан мол-мулк берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кичик корхона ишлаб турган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар таркибидан бир ёки бир неча таркибий бўлинмаларининг (бирликнинг) кўрсатилган бўлинма (бўлинмалар) ёки таркибий бирлик (бирликлар) меҳнаткашлар жамоаларининг ташаббуси бўйича ажралиб чиқиши натижасида ташкил этилиши мумкин. Бунинг учун эса корхона мулки эгасининг (у ваколат берган органнинг, бирлашманинг, корхона ва ташкилотнинг) розилиги керак ҳамда бирлашма, корхона, ташкилот томонидан илгари зиммага олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолларда таркибидан кичик корхона ажралиб чиққан бирлашма, корхона, ташкилот ушбу корхонанинг таъсисчиси бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кичик корхона устав асосида, коммандитлик ширкати, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тарзидаги кичик корхоналар эса таъсис ҳужжатлари ҳисобланувчи таъсис шартномаси ҳамда устав асосида ташкил этилади ва ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис шартномаси кичик корхонанинг таъсисчиси (таъсисчилари) томонидан тузилади, устав эса тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис ҳужжатларида қуйидагилар белгилаб қўйилади: корхонанинг номи ва тури, унинг жойлашган ўрни, фаолият соҳаси ва мақсадлари, бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ҳуқуқ Доираси, мол-мулкни ҳосил қилиш, даромад (фойда) ва зарарларни тақсимлаш тартиби, корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш шартлари, шунингдек, тегишли кўринишидаги юридик шахслар тўғрисида қонунларда назарда тутилган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кичик корхона республиканинг ваколатли органларида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кичик корхона жойлашган жойдаги ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия ҳокимликларида, биржа тарзидаги кичик корхоналар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, хорижий инвестицияли корхоналар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат рўйхатига олиш учун рўйхатга олувчи тегишли органга қуйидагилар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчининг (таъсисчиларнинг) рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис ҳужжатлари (корхонанинг устави, корхонанинг тегишли турида эса — таъсис шартномаси ҳам);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарор (мулк эгасининг қарори, мажлис баёни);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик корхона ташкил этиш ва унинг фаолияти учун ер майдони, бошқа табиий ресурслар талаб этилган ҳолларда — ердан фойдаланувчининг розилик хати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамият тарзидаги кичик корхоналар рўйхатга олиш вақтида қатнашчиларнинг устав фондига камида 30 фоиз миқдорида улуш қўшганликлари тўғрисида гувоҳлик берувчи банк ҳужжатини ҳам тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар таъсисчилар бўлган ҳолларда таъсис ҳужжатлари нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олиш учун бошқа ҳужжатлар (шу жумладан, ҳар хил маълумотномалар, битишувлар, кафолат хатлари, юридик манзилгоҳлар бериш тўғрисида шартномалар ва шу кабилар)ни тақдим этиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилмаган ва улар талаб қилинмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кичик корхонани давлат томонидан рўйхатга олиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, рўйхатга олиш тўғрисида ариза олинган пайтдан бошлаб кечи билан 10 иш кунида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонани ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деб давлат томонидан рўйхатга олишни рад этишга йўл қўйилмайди. Рад этилган ҳолларда рўйхатга олувчи орган аризачига рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ёзма хулосани беради. Давлат томонидан рўйхатга олишни рад этиш сабаблари таъсисчи (таъсисчилар) томонидан асоссиз деб топилса ёхуд корхона белгиланган муддатда рўйхатга олинмаса, таъсисчи (таъсисчилар) судга, ҳакамлик судига мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик корхонани рўйхатга олишнинг асоссиз равишда рад этилганлиги суд томонидан аниқланган тақдирда, рўйхатга олувчи органлар моддий жавобгарликка тортиладилар. Моддий жавобгарликнинг миқдорлари суд томонидан аниқланади ва қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кичик корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар рўйхатга олган орган томонидан ун кун муддат ичида ягона давлат рўйхатига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Кичик корхонани бошқариш ва унинг хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кичик корхонанинг мулки асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати мустақил балансда акс этадиган ва корхонага мулк ёхуд тўла хўжалик юритиш ва тезкорлик билан бошқариш ҳуқуқи бўйича тегишли бўлган бойликлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кичик корхонанинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. Корхонадан унинг асосий фондларини, айланма маблағларини ва ўзи фойдаланадиган бошқа мулкларнинг давлат томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, республика қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган доллар бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидагилар кичик корхонанинг мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчиларнинг пул ва моддий бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни, ишларни реализация қилишдан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматдор қоғозлардан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар ва бошқа кредитчиларнинг кредитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беғараз ёрдам ёки хайр-эҳсон бадаллари, ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг ҳадялари, шунингдек, мерос бўйича алмаштириш ва совға қилиш йўли билан олинган мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кичик корхонанинг фаолиятини таъминлаш учун корхонанинг уставида назарда тутилган миқдорларда ва низомлар, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унинг турига боғлиқ равишда устав жамғармаси ҳосил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг устав жамғармасига қўшиладиган улушлар ҳисобига мулкий ва интеллектуал бойликларнинг барча турлари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кичик корхона ўзига қарашли биноларни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини, жиҳозларни, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни бошқа корхоналарга, ташкилотлар ва муассасаларга сотиш ва бериш, айирбошлаш, ижарага топшириш, вақтинча бепул фойдаланишга ёки қарзга бериб туриш, шунингдек, агар республиканинг, қонунчилик ҳужжатларида ва корхона уставида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, уларни балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кичик корхонанинг пул маблағлари мамлакат ва чет эл валютасида банк муассасаларидаги ҳисоб-китоб счётларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кичик корхона ўз хўжалик фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби асосларида мустақил амалга оширади, ўз хўжалик фаолияти натижалари учун, меҳнат жамоаси ва тузилган шартномалар юзасидан шериклари олдида, давлат бюджети ва банклар олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Корхонанинг бошқа юридик шахслар ва фуқаролар билан хўжалик фаолиятининг барча соҳаларидаги муносабатлари шартномалар асосида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кичик корхона ўз маҳсулотини (ишларни, хизматларни), ишлаб чиқариш чиқиндиларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифларда, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса бошқариладиган нархларда сотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кичик корхона ўз ишлаб чиқариши ва капитал қурилишининг моддий-техникавий таъминотини ихтисослашган таъминот-савдо ташкилотларининг, биржаларининг хизматларидан фойдаланиш, ярмаркаларда, кимошди савдоларида ва бевосита ишлаб чиқарувчилардан, шунингдек, импорт бўйича сотиб олиш йўли билан мустақил ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган топшириқлар миқдорларида давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи, иш (хизмат) бажарувчи корхоналар белгиланган тартибда фондлардаги моддий-техника ресурслари билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Меҳнат муносабатлари, жумладан, ходимларни ёллаш, бошқа ишга ўтказиш, бўшатиш, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқалар меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар билан бошқариб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлар иш ҳақининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, ходимларнинг бошқа турдаги даромадлари шаклларини, тартибини ва миқдорларини мустақил равишда белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона у ердаги барча ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдир ҳамда уларнинг соғлиғига ва меҳнат қилиш лаёқатига етказилган зарар учун қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кичик корхона ходимлари давлат корхоналари ходимлари учун белгиланган тартибда ва шартларда ижтимоий ва тиббий суғурта қилинади ва ижтимоий таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат ижтимоий суғурта жамғармасига ва пенсия жамғармасига маблағ ўтказиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Фойда, амортизация ажратмалари, қимматдор қоғозларни сотишдан олинган маблағлар, меҳнат жамоаси аъзоларининг, юридик шахсларнинг, фуқароларнинг пай ва бошқа бадаллари, шунингдек, бошқа тушумлар кичик корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кичик корхоналар корхоналардан, бирлашмалар ва ташкилотлардан солиқ олиш тўғрисидаги, валютани бошқариб бориш ва ҳоказо тўғрисидаги амалда бўлган республика қонунларига мувофиқ даромаддан (фойдадан) ва валюта тушумидан тўловлар тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашма, корхона ёки ташкилот таркибидан ажралиб чиқиш йўли билан кичик корхона тузишда фойдадан (даромаддан) бюджетга тўловларнинг камайишига йўл қўйилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик корхоналар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқариш жамғармаларининг фаол қисмини жадал амортизация қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кичик корхоналарда қоладиган соф фойда унинг тўла тасарруфига келиб тушади. Корхона соф фойдадан фойдаланиш йўналишларини мустақил белгилайди, ўз фаолияти ва жамоанинг ижтимоий ривожланиши учун зарур бўлган захира жамғармасини ва бошқа жамғармаларни тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кичик корхонани бошқариш унинг уставига мувофиқ, меҳнат жамоасининг ўзини ўзи бошқариш принципларини ва ўз мол-мулкидан хўжаликда фойдаланиш бўйича мулкдорнинг ҳуқуқларини уйғунлаштириш асосида амалга оширилади. Корхона бошқарувнинг тузилишини, шакллари ва усулларини, штатларни мустақил белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий йиғилиш корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона раҳбари фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун йиғилишда тафтиш комиссияси тузилади. Корхона раҳбари тафтиш комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кичик корхона белгиланган тартибда ўз иш натижаларининг тезкор бухгалтерлик ҳисобини амалга оширади, статистик ҳисобот олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кичик корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кичик корхона фаолияти уни қайта ташкил этиш (бирлашиш, қўшиб олиниш, бўлиниш, ажралиш, айлантириш) ёки тугатиш йўли билан тўхтайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилганда корхонага тегишли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кичик корхона ўз мол-мулкининг эгаси ёки бундай корхоналарни тузишга ваколатли органнинг қарори бўйича ёхуд суд ёки ҳакамлик судининг қарори бўйича, шунингдек, унинг инқирозга учраганлиги эътироф этилган ҳолларда ва республиканинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа асослар бўйича ўз фаолиятини тўхтатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Кичик корхонани қайта ташкил этишда ва тугатишда бўшатиладиган ходимларга қонунларга мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилишга кафолат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Кичик корхонани тугатиш Мулкдор ёки у ваколат берган орган томонидан тузиладиган тугатиш комиссияси, корхона фаолияти суд (ҳакамлик) қарори бўйича ёки инқирозга учраганлик туфайли тугатилган ҳолларда эса - ушбу органлар тайинлайдиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади. Корхонани, уларнинг қарори бўйича, корхонанинг ўзи ҳам унинг бошқарув органи томонидан тугатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш ваколатлари унга ўтади. Комиссия тугатиладиган корхонанинг мавжуд мол мулкини баҳолайди, унинг дебиторлари а кредиторларини аниқлайди ва улар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни мулкдорга ёки комиссияни тайинланган органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш комиссияси ўз айби билан корхонага етказилган зарар учун фуқаролик қонунларига мувофиқ мулкий жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Давлат рўйхатига олиш дафтарига тегишли ёзувлар киритилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этиш ёки тугатиш ниҳоясига етган, кичик корхона эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)