1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПФ-3856-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 20 август,

23-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларнинг (бундан буён матнда Ҳудудий жамғармалар деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳудудий жамғармалар юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклида ташкил этилиб, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, тамға ва бланкаларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳудудий жамғармалар маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуйидагилар Ҳудудий жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳудудий жамғармалар даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия қилувчилар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказиладиган юқоридаги маблағлар тегишли ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасигача бир йўла ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий меҳнат бозорида фаол тадбирларни (меҳнат ярмаркаларини ўтказиш, касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш) молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияси очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий жамғармаларнинг Ижро этувчи дирекцияларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қабул қилинган қарорларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш орқали лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан тижорат банкларида очилган кредит линияси бўйича имтиёзли кредитлар бериш Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) талаблари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳудудий жамғармалар фаолиятини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) Ҳудудий жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармалар фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари тегишли Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши таркибига тегишли ҳудудий меҳнат органлари, молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг, савдо-саноат палатаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг бўлимлари вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини тасарруф этиш Ижро этувчи дирекциялар (бундан буён матнда Ижро этувчи дирекциялар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижро этувчи дирекциялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармаларнинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарманинг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун кредит линияси очиш учун тижорат банклари билан бош келишувлар тузади ҳамда белгиланган тартибда тижорат банкларига кредит маблағларини ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда камида бир марта Ҳудудий жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кузатув кенгашига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарма маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши юзасидан мазкур Намунавий уставнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклда ойлик ҳисоботларни Кузатув кенгаши аъзоларига ҳамда ҳудудий меҳнат органларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасигача тақдим этади. Бунда тақдим этилган ҳисоботлар ҳудудий меҳнат органи томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасигача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига Ҳудудий жамғармалар фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш юзасидан таклифларни Кузатув кенгашига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижро этувчи дирекцияни ижрочи директор бошқаради ва у ўз навбатида Кузатув кенгаши котиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи дирекциянинг ижрочи директори Кузатув кенгашининг тақдимномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ижро этувчи дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ижро этувчи дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ижро этувчи дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорда ойлик шахсий устамалар ўрнатиш. Бунда Ижро этувчи дирекциялар ходимларига шахсий устамалар тегишли Кузатув кенгаши раиси томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ҳудудий жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ижро этувчи дирекциялар томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳудудий жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига очилган кредит линияси бўйича ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳаққонийлиги тегишли тижорат банклари билан ўзаро ҳисоблашув далолатномалари асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳудудий жамғармага Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар бўйича ҳудудий молия, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Ижро этувчи дирекцияси ўртасида солиштирма далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳудудий жамғармаларнинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари Ижро этувчи дирекцияларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий таркибий тузилмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси томонидан тижорат банкларига очилган кредит линияси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳ И С О Б О Т

минг сўмда
Т/р
Тижорат банкининг номи
Фаолият тури
Кредит олганлар сони
Ажратилган кредит
Яратилиши режалаштирилаётган янги иш ўринлари сони
Амалда яратилган янги иш ўринлари сони
Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари томонидан тижорат банкларига очилган кредит линияси ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркорларга, жисмоний шахсларга, оилавий тадбиркорлик ва шахсий деҳқон хўжаликларига ажратилган микрокредитлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳ И С О Б О Т
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минг сўмда
Т/р
Тижорат банки номи
Фаолият тури
Кредит олганлар сони
Ажратилган кредит
Яратилиши режалаштирилаётган янги иш ўринлари сони
Амалда яратилган янги иш ўринлари сони
Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20___ йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда ҳудудий жамғармага тушумлар бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармаларнинг Ижро этувчи дирекциялари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
разрядлари

Лавозимнинг номи
Разряд
1.
Ижрочи директор
15
2.
Бош ҳисобчи
13
3.
Меҳнат бозорида фаол тадбирларни молиялаштириш бўйича бош мутахассис
10
4.
Янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банкларига кредит линияси очиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича бош мутахассис