24.09.2018 йилдаги ПҚ-3948-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.09.2018 йилдаги ПҚ-3948-сон
Date of entry into force
25.09.2018
Ҳужжат 25.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5460-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг хоҳишига кўра Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестридан (кейинги ўринларда — Давлат реестри) кўчирма тақдим этиш орқали дори воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги гувоҳномасини (унинг дубликатини) бериш тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари давлат хизматларини кўрсатишда дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани Давлат реестридан мустақил равишда электрон шаклда оладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари уларни биринчи давлат рўйхатидан ўтказиш муддати тугаганидан сўнг амал қилиш муддатини чекламаган ҳолда ёзув кўринишида Давлат реестрига киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчаш функцияларига эга тиббий техникани қиёслаш, шунингдек, тиббий техникани мажбурий даврий синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дорихоналар ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда махсус ускунадан фойдаланган ҳолда дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулотини сотиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасалари, шу жумладан давлат тиббиёт муассасаларига «ангро» маҳсулотини дори воситаларини сақлаш ва тарқатиш тартибига риоя қилган ҳолда сотиб олишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, «ангро» маҳсулоти деб йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 ноябрга кадар муддатда дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 ноябрга қадар муддатда дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш учун махсус ускуналар мавжудлигига, шунингдек, маҳсулотни қадоқлаш, ўраш, маркировка қилиш ва сотишни амалга ошираётган шахсларнинг малакасига доир талабларни ўз ичига олган дорихоналар ва уларнинг филиаллари томонидан «ангро» маҳсулотини сотиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 апрелга кадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази билан биргаликда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникага берилган мувофиқлик сертификатларини мониторинг қилиш ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналари рўйхатининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 19-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. АК «Dori-Darmon».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 24 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3948-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

I. Мамлакатлар

1.

Австралия Иттифоқи

2.

Бельгия Қироллиги

3.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги

4.

Германия Федератив Республикаси

5.

Дания Қироллиги

6.

Исроил Давлати

7.

Ирландия Республикаси

8.

Испания Қироллиги

9.

Италия Республикаси

10.

Канада

11.

Корея Республикаси

12.

Нидерландлар Қироллиги

13.

Норвегия Қироллиги

14.

Словения Республикаси

15.

Америка Қўшма Штатлари

16.

Финляндия Республикаси

17.

Франция Республикаси

18.

Швейцария Конфедерацияси

19.

Швеция Қироллиги

20.

Япония

II. Халқаро ташкилотлар

1.

Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 07/18/3948/1954-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон, 01.01.2020 й., 07/20/4554/0014-сон; 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон; 23.08.2025 й., 06/25/137/0777-сон)