30.08.2018 йилдаги 702-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.2018 йилдаги 702-сон
Date of entry into force
05.09.2018
Ҳужжат 05.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реклама бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, республика аҳоли пунктлари қиёфасини яхшилаш, шунингдек, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари ва уларни жойлаштириш хариталари (схемалари)ни тузиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ички ишлар, қурилиш органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали берилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқига шартномалар тузиш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукцион натижалари асосида сотишдан тушган маблағлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар туманлар (шаҳарлар) бюджетига йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама жойлаштириш ҳуқуқи учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади, ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузишни туман (шаҳар) ҳокимликлари амалга оширади, ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) бюджетига, 10 фоизи эса — «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси ва унинг ҳудудий филиалларига миллий ғоя ва маънавият тарғиботи тадбирларини молиялаштириш, унинг аппарати ходимларини таъминлаш учун йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий реклама маълумотини жойлаштиришнинг энг кам муддати ҳар бир ташқи реклама объекти бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўғри йўналтирилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, ташқи реклама объектларини ер участкаларида ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали сотишнинг бошланғич нархи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари учун — ушбу ер участкаси учун белгиланган ер солиғининг 10 баробари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун — бино ва иншоотнинг фасад қисми ҳамда периметри бўйича, шунингдек ҳар бир реклама пешлавҳа учун кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг 1 кв.м. учун энг кам ижара ҳақи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, ташқи реклама иншоотларига эгалик ҳуқуқларини, шу жумладан, жойлари паспортларини расмийлаштиришни тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари кўрсатиш маркази томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳасини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — туманлар (шаҳарлар)да жойлашган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектларда рекламадан холи ҳудудларни аниқлаш, шунингдек, ушбу ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январгача бўлган муддатда — рекламадан холи ҳудудларда жойлаштирилган ёки қонунчиликка риоя этилмаган ҳолда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари билан шартномаларни бекор қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун қонунчиликка мувофиқ аввал тузилган шартномаларни, берилган паспортларни, гувоҳномаларни, рухсатномаларни ва бошқа ҳуқуқ берувчи ҳужжатларнинг мазкур қарорда белгиланган муддатларга узайтирилишини, ушбу объектлар билан бир ҳудудда (зонада) жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган очиқ электрон аукционларда сотиш натижалари асосида аниқланадиган миқдордаги йиғим суммаси тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йилгача, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йилгача берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 ой мобайнида ер участкаларига, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштирилмаган тақдирда, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, олдиндан огоҳлантиришни таъминлаш, профилактика самарадорлигини ошириш ва қоидабузарликларга йўл қўймаслик мақсадида реклама бозори субъектлари, шу жумладан «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва унинг ҳудудий филиаллари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва (ёки) унинг ҳудудий органларидан кўриб чиқиш учун тақдим этилган реклама маълумотларнинг ғоялари, мавзулари ва эскизлари бўйича ихтиёрий равишда хулосалар олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ноқонуний жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи рекламани жойлаштиришда реклама берувчининг хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидан ва бошқа тиллардан фойдаланиш талабларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий рекламанинг минимал ҳажмини ташқи рекламани жойлаштиришнинг умумий бир йил вақтидан 20 фоизигача оширишни назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилган тақдирда, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилиш жойларига киритилишини таъминлайди, шунингдек, биноларни қуриш (таъмирлаш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини), шу жумладан биноларнинг ташқи қурилмалари ва фасадларини қуриш, ижтимоий-жамоатчилик фаоллиги, тарихий-маданий қадриятларга қараб аниқланадиган шаҳарларнинг ва шаҳар зоналарининг категориясини ҳисобга олган ҳолда рухсат этиладиган тоифа ва кўриниш, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини, уларнинг сони, ҳажми ва шаҳарлар ёки шаҳар зоналари категориясига мувофиқ ҳолда шакллантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташқи реклама» тушунчасини аниқлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукционлар орқали сотиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тўловлари миқдорини аниқлаш, шу жумладан ижтимоий ёки тижорат реклама маълумотларини мавжудлигидан қатъи назар, шунингдек, ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини белгилаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг техник регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян майдонда рухсат этиладиган реклама конструкциялари миқдордан келиб чиқиб ҳисобланадиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш нормативлари тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
702-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 09/18/702/1826-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)