16.08.2018 йилдаги 668-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.08.2018 йилдаги 668-сон
Date of entry into force
18.08.2018
Ҳужжат 18.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун раҳбарларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳар йили танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари рейтинги ҳар йили 1 майгача оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ва уларга тегишли сертификатлар ҳамда пул мукофотлари топширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун»;

«Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун»;

«Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танлов ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда ҳар бир номинацияда танлов ғолиблари сертификатларининг эскизларини белгиланган тартибда тайёрласин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида танлов иштирокчилари, ғолиблари ва уни ўтказиш шартлари тўғрисидаги ахборот материалларини жойлаштириш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 16 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
668-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танловни (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Танлов раҳбарлар рейтингини аниқлаш ва инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш, шунингдек, ушбу низомга иловага мувофиқ схема бўйича тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилашда уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танлов ҳар йили ўтказилади. Календарь йили танловни ўтказиш учун ҳисобот даври ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танлов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун» номинацияларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танловда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар инвестициялар бўйича бошқа бошқармаларининг раҳбарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг директорлари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) танловни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмита ҳар йили 10 мартгача етти аъзодан иборат таркибда танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексининг раҳбари тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия таркибига, одатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия унинг мажлисларида Комиссия аъзоларининг камида ярми иштирок этганда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этадиган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овозлар тенг бўлган ҳолатларда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссиянинг иш тартиби Комиссия тасдиқлайдиган регламент билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танловни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 20 мартгача Қўмитага ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган тақдимномалар киритади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларни фаол жалб қилиш ва ўзлаштириш соҳасидаги фаолият кўрсаткичлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг вилоятлар бошқармалари тасдиқлайдиган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номенантнинг инвестиция муҳитини яхшилашга доир ташаббуслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври учун хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишчи орган йигирма кунлик муддатда танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслилик ва ишончлилик бўйича ўрганади ва унинг натижаларини Комиссияга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Даъвогарлар тақдим этган ҳужжатларни Комиссия 25 апрелгача бўлган муддатда фаолиятнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тўпланган баллар миқдорини Комиссия томонидан белгиланадиган мезонларга мувофиқ жамлаш орқали кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия ҳар бир номинацияда тўпланган баллар сони бўйича биринчи ўринларни эгаллаган ғолибларни (кейинги ўринларда танлов ғолиблари деб аталади) аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танлов якунлари Комиссия протоколи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танлов ғолибларига ҳар йили 1 майдан кечиктирмасдан сертификатлар ва пул мукофотлари топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул мукофоти миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Танловда иштирок этган барча даъвогарларга Қўмитанинг миннатдорлик мактуби топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танловда иштирок этиш учун берилган материаллар қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Қўмитага ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун зарур ахборот илова қилинган тақдимномаларни киритиш

ҳар йили 20 мартга қадар

2-босқич

Ишчи орган

(Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти)

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслик ва ишончлилик бўйича ўрганиш

йигирма кун муддатда

3-босқич

Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссияси

Даъвогарларнинг тақдим этилган ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ҳар бир номинацияда ғолибларни аниқлаш

25 апрелгача

4-босқич

Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссияси

Ғолибларга сертификатлар ва пул мукофотларини топшири

1 майгача

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/668/1771-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)