22.11.2000 йилдаги 458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.11.2000 йилдаги 458-сон
Date of entry into force
22.11.2000
Ҳужжат 16.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДАГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Телекоммуникациялар тўғрисида», «Почта алоқаси тўғрисида» ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат бошқаруви бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, махсус ваколатли орган сифатида, юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 22 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
458-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Алоқа тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш тартибини, лицензия талаблари ва шартларини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Телекоммуникациялар соҳасида юридик шахслар фаолияти турларини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда «лицензияловчи орган» деб юритилади) амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг, яъни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий тармоқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлараро тармоқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро тармоқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма радиотелефон алоқа тармоқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши*, улардан фойдаланиш** ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Қурилиш, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини реконструкция қилиш (кенгайтириш, қайта жиҳозлаш) билан боғлиқ ишларни ҳам ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Фойдаланиш, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ишларини ҳам ўз ичига олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарорига асосан ҳаволалар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)нинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириши тақиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти ёки саноат корхонаси биноси ва ҳудуди билан чекланган ёхуд абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс маҳаллий, шаҳарлараро алоқа хизматлари кўрсатса, шунингдек дўкончалар, лавкалар, дўконлар, барлар, ресторанлар, дорихоналар, ўйин комплекслари, санаторийларда, автомобиль бош йўллари бўйида маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса (алоқанинг таксофон хизматлари) ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса);
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса, лицензия олиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқларидан (маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш) телекоммуникациялар хизматлари кўрсатмасдан фақат ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, телекоммуникациялар операторлари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширадилар.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Лицензиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар намунавий (оддий) ёки якка тартибдаги лицензиялар бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига телекоммуникациялар соҳасида ягона шартлар ва талаблар асосида фаолиятни амалга оширишга чекланмаган доирадаги юридик шахсларга бериладиган лицензиялар киради.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар аниқ шароитларга қараб миқдори, муддати, амал қилиш ҳудуди, фаолият объектига кўра чекланади. Бунда якка тартибдаги лицензияларнинг амал қилиш муддати 5 йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Якка тартибдаги лицензиялар маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга берилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга якка тартибдаги лицензия биринчи марта фақат битта даъвогарга берилади, унинг амал қилиш муддати тамом бўлгач фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишга якка тартибдаги лицензиялар бошқа даъвогарларга ҳам берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг айрим турларига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар) ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловлар (тендерлар) ўтказиш шартлари, тендер таклифларини кўриб чиқиш муддатлари, малака талаблари, лицензия талаблари лойиҳалари ва лицензия бериш учун даъвогарларни танлаш шартлари, мезонлари матбуотда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият, агар лицензия талаблари ва шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва коммуникациялар хизматлари кўрсатишга лицензиялар 15 йилгача бўлган муддатга, бироқ камида 5 йил муддатга берилади. Бунда халқаро тармоқларини лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга мазкур Низомга мувофиқ биринчи марта берилган якка тартибдаги лицензиянинг амал қилиш муддати 5 йилдан ортиқ бўлмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маълумотларни узатиш тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва улар хизматларини кўрсатишга ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция ва ретрансляция қилиш)га лицензия 5 йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Лицензиялар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лицензия бериш тўғрисида белгиланган шакл бўйича ариза, унда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами зарурат бўлганда электрон манзили (1-илова);
(14-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади;
(14-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати.
(14-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 18-сон, 223-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) лицензия талабгори томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар:
(14-банд «ж» кичик бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 18-сон, 223-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «ж» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда);
(14-банднинг «ж» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Тасдиқлаш шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиш тарзида бўлиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг нусхалари.
(14-банднинг «ж» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет, маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олишда мазкур банднинг «г», «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан учинчи мамлакатларга хорижий теле ва радио станцияларнинг дастурларини ретрансляция қилиш учун лицензия бериш тўғрисида ариза берилганда халқаро битимларнинг тегишли шартларига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда, тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензия олиш учун лицензияловчи органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича масъул шахс (эксперт комиссияси котиби) томонидан қабул қилинади, уларнинг нусхалари ҳужжатлар кўрсатиб ўтилган орган томонидан қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензияловчи орган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан кечикмай қабул қилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулоса тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади, лицензиялаш масалалари унинг функционал вазифаларига киради. Эксперт комиссияси таркибига телекоммуникациялар техникаси ва технологияси, юриспруденция, радиочастота спекторидан фойдаланиш, бозор қайта ўзгартиришлари, телекоммуникациялар соҳасида назорат органи, Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар киритилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси бир ойда камида бир марта мажлис ўтказади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт комиссияси лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси олинган кундан бошлаб 15 кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосасини тайёрлайди.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган зарурият бўлганда тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни ўз маблағлари ҳисобига шартнома асосида жалб этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали хабардор қилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлангандан ҳамда лицензия талабгори ва лицензияловчи орган томонидан лицензия битими имзолангандан кейин бир кун муддатда берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензия лицензиатларни телекоммуникациялар воситалари лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва улардан фойдаланиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича амалдаги қоидаларда назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар олиш мажбуриятидан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензия бериш ёки лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши рад этилишининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, почта алоқаси, ёхуд ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан бошлаб ўн кундан ошмаган муддатда амалга оширилади. Аризаларнинг такрорий кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорларидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасини такрорий кўриб чиқишда лицензия беришнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт комиссияси олти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади (3-илова). Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи органнинг раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Амал қилиш муддати тамом бўлмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига даъвогарнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек лицензияловчи органга ушбу эълонни тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликати берилганлиги учун лицензия бериш тўғрисида лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензиялар, лицензия битимлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан имзоланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Фаолиятнинг тегишли турларига лицензия талаблари ва шартларида уларнинг хусусиятига боғлиқ равишда якка тартибдаги ва намунавий лицензиялар учун умумий бўлган қуйидаги асосий маълумотлар, тавсифлар, талаблар ва шартлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия доирасида амалга оширишга рухсат бериладиган телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга рухсат этиладиган ҳудуд чегараси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий асбоб-ускуна ва иншоотларнинг техник тавсифлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталарнинг ажратилган номиналлари ёки полосалари (телевизион каналларнинг номерлари, кўчма радио алоқа ва симсиз фойдаланиш стандартларининг номи ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқларни ривожлантиришни ташкил этиш режаси ва прогнози;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификациялашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек улар ўртасида ўзаро-ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларнинг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган номиналлар ёки радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга етказиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти орқали етказиш;
(31-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда ҳолатларда, шунингдек оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда лицензиатнинг иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши хавфсизлик ва саноат санитарияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқлари, иншоотлари ва объектларини лойиҳалаш ва қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни бошлаш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператив-техник бошқарув тизими билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш;
(31-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида беш йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида уч нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш меъёрлари ва нормаларига, идоравий техник лойиҳалаштириш меъёрларига риоя қилиш;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 18-сон, 223-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча равишда қуйидаги мажбурий талаблар ва шартлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда кўрсатиладиган хизматларнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг лицензияланаётган турининг хусусиятига қараб бошқа маълумот, талаб ва шартларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва лицензиат йиғимлар ва давлат божларининг белгиланган миқдорида тегишлича ҳақ тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш илгари берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан амалга оширилади. Бунда лицензия шартномасининг амал қилиш муддати ўз-ўзидан худди шу муддатга узайтирилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга олиб келмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Лицензиат – юридик шахс ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси, ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда тақдим этилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани олган кундан бошлаб беш кун ичида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Давлат божини тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги давлат божи лицензияни олиш билан бир вақтда ёхуд ҳар йили тенг улушларда тўланади, унинг миқдори «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни берганлик учун давлат божи лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — давлат бюджетига йўналтирилади.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — назорат қилувчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Назорат қилувчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширувлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган ҳолларда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувлар натижалари, Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
(44-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, шу жумладан Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
(44-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни лицензияловчи органнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишларига йўл қўйилганлигини аниқлашган тақдирда ўз ваколатлари доирасида лицензия берган лицензияловчи органга аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабар қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриши мумкин:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузилганлиги аниқланганда, шу жумладан, телекўрсатув, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтган муддат тугаганда;
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалари лицензиат томонидан бажарилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Лицензияни тўхтатиб туриш учун асослар аниқланганда лицензияловчи ёки назорат қилувчи орган қоидабузилишларини бартараф этиш учун лицензиатга ёзма кўрсатма беради. Агар лицензиат ёзма кўрсатма олгандан сўнг белгиланган муддат мобайнида қоидабузилишларни бартараф этмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга ёки лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилади, тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқаради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда почта алоқаси, ёхуд ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини кўллаш орқали, асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс тугатилганда — тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи ёки назорат қилувчи орган ёхуд суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
(49-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зидлиги аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганда.
(49-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг тўртинчи—олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра тўхтатилади.
(49-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда, почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали, асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб тўхтатилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Лицензияни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатнинг аризаси бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда, почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензиат томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензия лицензияловчи органга ва йўқ қилиш учун қайтарилади.
(52-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Лицензияловчи органнинг бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Лицензиялар реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Лицензияловчи орган фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат – юридик шахснинг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефон (факс) рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкдаги ҳисоб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни бекор қилиш асослари ва саналари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Лицензияловчи ва назорат қилувчи органнинг қарорлари устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Лицензияловчи органнинг қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат қилувчи органнинг қарори устидан лицензияловчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига

‎‎____________________________________________________________ ни амалга ошириш
‎ (фаолият тури ёки фаолият қисмининг номи)

‎‎‎ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун
‎ Ариза ‎

‎‎1. Аризачи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли
‎‎___________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________
‎‎
‎‎2. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш муддати‎
‎‎___________________________________________________________________
‎‎3. Банкнинг номи ______________________________________________________________
‎‎Банк ҳисоб рақами _____________________________________________________________
‎‎ФА (филиаллараро айланмалар)
‎‎4. Почта манзили ‎
‎‎5. Телефон ________________, факс, зарурат бўлганда, электрон манзил_________________
‎‎6. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:‎
6.1. ‎
6.2. ‎
‎‎

‎Раҳбар
‎_____________________________
‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________
‎(сана)‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKASIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI

LITSENZIYA
‎ЛИЦЕНЗИЯ

‎РТ №

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ‎
‎‎

МИНИСТЕРСТВО ПО РАЗВИТИЮ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ

‎‎Litsenziya turi ________________________________________________
Вид лицензии ‎
‎‎Berilgan sana ‎‎ ________________________________________________________________‎
Дата выдачи ‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: ___________________ dan ____________________gacha
‎‎Срок действия лицензии ________________с ___________ по ________________________‎‎
‎‎Litsenziyatning nomi ___________________________________________________________
Наименование Лицензиата ‎‎

‎‎‎USHBU LITSENZIYA BILAN FAOLIAT KORSATISHGA RUXSAT ETILADI:

‎‎ НАСТОЯЩЕЙ ЛИЦЕНЗИЕЙ РАЗРЕШЕНО ОСУЩЕСТВЛЯТЬ
‎ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ: ‎‎

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________‎‎‎

‎‎‎ILOVA QILINGAN LITSENZIYA TALABLARI VA SHARTLARIGA MUVOFIQ

‎В СООТВЕТСТВИИ С ПРИЛАГАЕМЫМИ ЛИЦЕНЗИОННЫМИ
‎ ТРЕБОВАНИЯМИ И УСЛОВИЯМИ
‎‎

M. O'.‎ Rahbarning imzosi: ‎
М. П. ‎ Подпись руководителя‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: ________________ dan ________________gacha uzaytirildi
‎Срок действия лицензии продлен: с _______________ по ____________________________

‎M. O'.‎‎

‎Rahbarning imzosi: ‎‎
М. П. ‎‎ Подпись руководителя‎‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: __________________ dan ______________gacha uzaytirildi
‎ Срок действия лицензии продлен: с ________________ по ___________________________
‎M. O'.‎‎‎ ‎Rahbarning imzosi: ‎‎‎
М. П. ‎‎ Подпись руководителя‎‎ ‎‎

‎‎‎(Ilova qilingan litsensya talablari va shartlari mazkur litsenzyaning ajralmas qismidir)

‎ (Прилагаемые лицензионные требования и условия являются неотъемлемой частью настоящей лицензии) ‎‎

‎__________________‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илова эслатмаси биринчи хат бошининг почта ва телекоммуникацияларга оид қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 7-бандининг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 7-сон, 26-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низомнинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 4-сон, 23-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 8-сон, 30-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 19 августдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 8-сон, 30-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда; 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2003 й., 17-18-сон, 158-модда; 2004 й., 19-сон, 220-модда; 2005 й., 27-сон, 190-модда, 32-33-сон, 255-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2009 й., 18-сон, 223-модда; 2011 й., 49-сон, 501-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда, 52-сон, 587-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)