30.07.2018 йилдаги 602-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2018 йилдаги 602-сон
Date of entry into force
01.08.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали туманнинг архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасининг умумий концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК томонидан ишлаб чиқилган Зомин тумани Абдурайим Сатторов кўчасининг жанубий қисмида 1-босқичда қурилиши режалаштирилган, энергияни тежайдиган технологиялар асосида ишлаб чиқилган «Зомин» (арзон) уй-жой комплексининг индивидуал лойиҳаси маъқуллансин ва лойиҳанинг кейинги босқичлари учун асос қилиб олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори доирасида 2018 йилда Зомин туманида қурилиши режалаштирилган 5 та кўп квартирали уй (225 та квартира) ўрнига янги типдаги лойиҳа асосида маиший-савдо объектлари бўлган 11 та кўп квартирали уйдан (137 та квартира) иборат «Зомин» (арзон) уй-жой комплекси қурилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш бўйича, тегишлилигига кўра — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 11 ноябрдаги 902-сон қарорига асосан ичимлик суви ва канализация тармоқлари қуриш бўйича «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК бош лойиҳачи этиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртмачи этиб, «Жиззах трест 21» МЧЖ бош пудратчи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖга «Зомин» (арзон) уй-жой комплексининг индивидуал лойиҳасида назарда тутилмаган харажатларни кўп қаватли уйлар таркибида қуриладиган маиший-савдо объектлари таннархига йўналтиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман марказида режалаштирилган ичимлик ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқлари қурилиши учун тегишли маблағлар буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тегишли миқдордаги маблағлар ажратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида болалар ўйин майдончалари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимлари, замонавий типдаги пиёдалар йўлкалари,соябон элементлари (галерея)қуриш учун зарур маблағлар жорий йилда ажратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зомин марказий стадионини тубдан реконструкция қилишга сарфланадиган маблағлар буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти ҳокимлиги Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасида фуқароларга тегишли бўлган 23 та нотурар жой объекти бузилганлиги учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига компенсация тўланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги I босқичдаги оқова сув иншооти ва коллекторларнинг қурилиш-монтаж ишлари 2018 йил 1 декабргача якунланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгиланган лойиҳалар асосида ишлаб чиқилган «Зомин» (арзон) уй-жой комплекси қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича берилган давлат экспертиза хулосасига асосан қўшимча қурилиш-монтаж ишлари учун зарур маблағларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан белгиланган тартиб асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорида шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини молиялаштириш мақсадлари учун белгиланган манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Зомин тумани ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш мақсадида барча объектлар бўйича истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлари 2018 йилнинг охирига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб борилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳачи ва бош пудратчилар танлов савдолари (тендер) ўтказилмасдан,уларнинг энг мақбул таклифлари асосида танлаб олиш йўли билан белгиланишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
602-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/602/1613-сон)