Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2021 19.07.2018 йилдаги 554-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.07.2018 йилдаги 554-сон
Date of entry into force
19.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2021
Ҳужжат 19.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ота-оналарнинг билимларини оширишга қаратилган машғулотларни ўтказиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида барча фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларининг низомларини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ва машғулотларни ўтказиш учун фуқаролар йиғинлари биноларида зарур шароитлар яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари фаолиятининг доимий мониторингини олиб борсин ҳамда ушбу мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган «Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинацияни жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ва аъзолари учун оилада соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш борасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув семинарларини ўтказиш режасини ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисида намунавий низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси» сўзлари «хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 621-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 171-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
554-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Намунавий низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Университет ушбу Намунавий низомга мувофиқ оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Университетнинг мақсади — оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Университетнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилалар ва муайян шахсларга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш жараёнида унга ўзгартириш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет томонидан ташкил этиладиган машғулотлар режасини тузиш, заруратга кўра уни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбир ва машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан, «Оила» маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, газета ва журналларда ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Университетнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилалар ва маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, шу жумладан фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича фуқаролар йиғини ҳаётида фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари билан тизимли ишларни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Университет таркибини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Университет таркиби фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет раҳбари, унинг ўринбосари ва аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет раҳбари, унинг ўринбосари номзодига ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганида у сайланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Университет йиғилиши йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг чораклик, ярим йиллик, йиллик иш режалари, шу жумладан Университет машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Университет раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг жорий ишларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва оила билан ишлаш этика қоидаларини бузилмаслигини эътиборга олган ҳолда, бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), йиғин кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Университет раҳбари ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу Намунавий низомда белгиланган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, Университет раҳбари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Университет фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Университет аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг шакллантирилган рўйхати ўрганилади ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Рўйхатдаги оила ёки шахс билан индивидуал ёки гуруҳларда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Чора-тадбирлар ўз ичига оиладаги вазиятни ва вужудга келган муаммоларни баҳолаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилади. Шунингдек, тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари ва тарғибот ишларидан ҳам иборат бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу низом иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила ёки шахс тўғрисидаги маълумотлар (мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, оила таркиби, вояга етмаган шахслар сони ва бошқа маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қийин вазият вужудга келганлик сабаби (муаммо);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммо ечимини топиш бўйича қилинадиган ишлар (ишлар номи ва муддати кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммо ечимига нималар тўсқинлик қилиши, тўсиқларни бартараф этиш чоралари (бошқа идора ва ташкилотларни жалб қилиш эҳтиёжи мавжудлиги) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Университет томонидан режалаштириладиган тадбирлар ва машғулотлар унда иштирок этувчиларнинг ёши, жинси, маълумотини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Гуруҳларда ўтказиладиган тадбирлар ва университет машғулотларининг жойи, вақти ва ташкил этиш тартиби унинг иштирокчиларининг бўш вақтини ҳисобга олган ҳолда Университет йиғилиши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиладиган тадбирлар ва Университет машғулотлари унинг иштирокчиларига қулай бўлган тилда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Гуруҳларда ўтказиладиган Университет машғулотлари қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила маънавияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила бошқаруви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила иқтисодиёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила психологияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оиланинг тиббий маданияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилада соғлом турмуш тарзи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Университет машғулотларининг мавзулари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ва мавжуд муаммолардан, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган ишлар якуни бўйича Университет иштирокчилари ўртасида сўровномалар ўтказилади, оила ёки шахс қийин вазиятдан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги хулоса шакллантирилади ва ушбу хулоса асосида қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсни рўйхатдан чиқариш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ой, чорак, ярим йиллик ва йил якуни бўйича натижалар таҳлил этилади ва қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсларнинг рўйхатдан чиқарилган сони университет фаолиятининг самарадорлигини аниқловчи омил сифатида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Университет томонидан қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахслар ўртасида ўтказиладиган намунавий сўровноманинг шакли Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Университетнинг тарғибот тадбирлари унинг аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида Университетнинг мақсад ва вазифалари юзасидан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш ва республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Университет фаолиятини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари мувофиқлаштиради. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, ҳудуддаги «Оила» маркази, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар Университет фаолиятини самарали ташкил этишга методик ва амалий жиҳатдан кўмаклашадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Университетни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Университет аъзоларини моддий рағбатлантириш юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан ташкил топган фуқаролар йиғини маблағлари ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Университет аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, бир ой муддатда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Университет раҳбари ___________‎‎

‎‎20___ йил «____» _________

1.

‎‎Мурожаат қилган шахс/оила ҳақида қисқача маълумот:
____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

2.

Мурожаат мақсади, муаммо:
____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________

3.

‎‎Мурожаат қилган шахс/оила билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси

Т/р

Тадбир номи

Муддат‎‎

Жалб қилинадиган ташкилот/мутахассис‎‎‎‎

Кутилаётган натижа‎‎

1.‎

Вазиятни баҳолаш

1 кун‎‎

Университет аъзоси

‎‎Муаммоларни аниқлаш

2.

‎‎1-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (ўғлига)

‎‎5 кун

Мактаб психологи билан индивидуал суҳбат

Психологик ҳолати ва ахлоқини яхшилаш

3.

Қизиқишига кўра ўғлини тўгаракка жалб қилиш‎‎

3 кун

Мактаб маъмурияти‎‎‎

‎‎Боланинг бўш вақтини тўғри тақсимлаш

4.

‎‎2-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (онасига)

3 кун‎‎

Бандлик маркази мутахассиси билан индивидуал суҳбат

‎‎Ишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиш

5.

Оила иқтисодиёти бўйича ўқув машғулоти (онасига)

‎‎2 ҳафта (жадвал асосида)

‎‎Гуруҳларда машғулотлар

Оила иқтисодиётига оид билим ва кўникмаларга эга бўлади

....

‎‎ ‎‎ ‎‎

....

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Масъул шахс ______________________ ‎‎_____________________

ЭРИШИЛГАН НАТИЖА:

‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

ХУЛОСА:‎‎

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/554/1539-сон; 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон, .04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)