09.07.2018 йилдаги ЎРҚ-484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.07.2018 йилдаги ЎРҚ-484-сон
Date of entry into force
10.07.2018
Ҳужжат 12.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 188-модда; 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-484-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўсимликлар карантини тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарли организм — ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин рухсатномаси — карантин остидаги маҳсулотни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга рухсат берилганлигини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин чекловлари — карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишни, ташишни ва ундан фойдаланишни ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян муддатга чекловчи фитосанитария тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария сертификати — карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария чоралари — ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ёки тарқалишининг олдини олишга ёхуд тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатишини чеклашга қаратилган тартиб-таомиллар (кўздан кечириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш, курашиш, тақиқ қўйиш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилиш — ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш ва улар бўйича мутаносиб фитосанитария чораларини қабул қилиш мақсадида биологик, илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фумигация — ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини — қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар — ўсимликлар карантини объектларининг тарқалишига имконият туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ерга ишлов бериш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат товарлари, қадоқлаш воситалари, шунингдек ўсимлик материалларидан тайёрланган буюмлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари ва (ёки) бошқа объектлар.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Фитосанитария талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайдиган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган ҳужжатлар фитосанитария талабларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги деб юритилади) томонидан тасдиқланади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария талаблари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўсимликлар карантини соҳасини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар тизимини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида самарали мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳужжатларни, хусусан, карантин рухсатномасини, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани, карантин кўриги далолатномасини, фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини ва реэкспорт учун фитосанитария сертификатини бериш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида мониторингни амалга ошириш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитарияга оид хавф таҳлилини ўтказиш, зарарли организмлардан холи зоналар ва зарарли организмлар сони кам бўлган зоналарни эълон қилиш ҳамда бундай зоналар мақомини бекор қилиш тартибини белгилайди;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ҳамда зарур карантин чекловларини ўрнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг тақдимномаларига кўра тегишли ҳудудларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ва зарур карантин чекловларини ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантинига доир тадбирларни ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ўсимликлар карантинига доир тадбирларни ўтказишдаги иштироки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудуд аҳолисини ўсимликлар карантини объектлари тарқалганлиги тўғрисида хабардор қилишда ўсимликлар карантини давлат инспекторларига кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларни ўтказишда ҳам иштирок этиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантини объектларининг кириб келишидан ёки тарқалишидан ҳимоя қилишда (фитосанитар хавфсизлик) давлат органларига ва бошқа органларга зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизими. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизимини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти деб юритилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика агрокимёвий таҳлил маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги чигирткага ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биосифат» республика маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича махсус ваколатли давлат органидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига бўйсунади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарликни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади. Туман ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларидаги ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктидаги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига ўсимликлар карантини бўйича тегишли чегара пунктларининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод қилинадиган мудирлари бошчилик қилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича дастурлар ва тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу дастурлар ва тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз вақтида бажарилиши учун жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради, йўриқномаларни, ўсимликлар карантини қоидаларини ва фитосанитария талабларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда ташкилотлар ва аҳоли эътиборига етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш чоғидаги ўсимликлар карантини қоидаларини белгилайди, халқаро савдо контрактларига (шартномаларига) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган талаблар киритилишини кўриб чиқади, шунингдек хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари рўйхатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария талабларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти, шунингдек зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари, чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
(11-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин рухсатномасини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарсизлантириш (фумигация) бўлимларини ташкил этади, ўсимликлар карантини объектларига қарши кураш олиб боришда томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига, ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатади;
(11-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга жўнатилаётган ва хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг ҳамда ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларнинг карантин текширувини ва лаборатория экспертизасини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини карантиндаги ҳудудларга ва микроҳудудларга бўлиб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантиндаги зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш борасидаги илм-фан ютуқларини ва илғор тажрибани, инновацион услублар, воситалар ва усулларни тарғиб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этишга, аҳоли ўртасида ўсимликлар карантини объектлари тўғрисидаги билимларни тарқатишга доир ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда карантинни жорий этиш (бекор қилиш) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўсимликлар карантини, карантин чекловларини қўллаш бўйича ҳар йилги дастурларни ҳамда тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
(11-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитарияга оид хавф таҳлилини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария чораларини ишлаб чиқади ва қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарли организмлардан холи зоналарни ва ўсимликлар карантини объекти сони кам бўлган зоналарни белгилайди, заруратга қараб бундай зоналарнинг мақомини бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун потенциал хавф туғдирадиган зарарли организм аниқланган ёки бундай ҳолатлар тўғрисида хабар қилинган тақдирда, тезкор чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотда, шунингдек ўсимликлар карантини аҳамиятига эга бўлмаган, фойдаланилиши катта иқтисодий зарарга келтириши мумкин бўлган ва шу муносабат билан фитосанитария чоралари кўрилиши лозим бўлган экиш материалида зарарли организмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришнинг олди олиниши устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланиладиган фитосанитария чоралари бўйича асосни (фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилишнинг илмий принциплари ва натижалари ҳамда фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартлар асосида) тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органини Ўзбекистон Республикасига экспорт ёки реэкспорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан қўйиладиган фитосанитария талабларига риоя этилмаганлиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан импорт қилувчи мамлакатнинг эътирозларини текшириш натижалари тўғрисида импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органини хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудлари миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётган мамлакатни аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органи, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти доирасидаги Фитосанитария чоралари бўйича комиссияси Котиби эътиборига Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати, кўрилган фитосанитария чоралари ҳамда тезкор чоралар тўғрисидаги маълумотни етказади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан йигирманчи — ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг ваколатлари
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари:
(12-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни ва уларга туташ ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, ўрмон фондининг, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларини ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида назорат текширувларидан ўтказишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек ўсимликлар карантини объектларини олиб кириш йўлларини аниқлаш ҳамда тўсиш бўйича шошилинч чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини, реэкспорт учун фитосанитария сертификатини, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани ва карантин кўриги далолатномасини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан келадиган карантин остидаги маҳсулотни соғломлаштириш ва зарарсизлантириш, шунингдек транспорт воситаларини зарарсизлантириш устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш (карантинни бекор қилиш), зарур карантин чекловларини қўллаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар ва шаҳарлар миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастурларини ишлаб чиқади, шунингдек уларни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт учун юкланаётган карантин остидаги маҳсулотнинг қайта зарарланишининг олдини олишга ва унинг расмийлаштирилган фитосанитария сертификатига мувофиқ бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирлар амалга оширади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг илмий таъминотини Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ўсимликлар карантини объектларининг биоэкологик хусусиятларини ва уларга қарши курашиш усулларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш соҳаси ходимларининг касбий билимлари ва малакаси оширилишини, ўсимликлар карантини объектлари тўғрисидаги билимларнинг аҳоли ўртасида тарқатилишини таъминлайди.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги ўсимликлар карантини пунктлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотни (шу жумладан транзит юкларни) текшириш ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини чегара пункти Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси пунктида, ички ҳудудлараро чегара пунктларида ташкил қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хоналар билан, текширувлар ўтказиш ва намуналар олиш, фитосанитария экспертизасини ва фумигация ишларини амалга ошириш учун воситалар, алоқа воситалари ва Интернет тармоғи билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини давлат инспектори фитосанитария сертификатининг қалбакилигини, белгиланган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлаган ёки карантин остидаги маҳсулотларда ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги тўғрисида шубҳа бўлган тақдирда, ушбу карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини тегишли чегара пунктида ушлаб турилади ва бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига хабар берилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторидир, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг директори — Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг ўринбосарларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳамда агроном-энтомологлари ўз фаолиятини тегишли ҳудудда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг, туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимларининг агрономлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг, шунингдек почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктининг мудирлари ҳамда агрономлари, зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги чигиртка ҳамда тут парвонасига қарши курашиш бўйича хизматларнинг бошлиқлари ўсимликлар карантини давлат инспекторларидир.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз киришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларининг бузилишларини бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан намуналар олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ карантин чекловлари ўрнатишга, олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни ушлаб туришга, олиб қўйишга ёки қайтариб юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириб келаётган ва жўнатилаётган, ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ ўсимликлар карантинига доир тадбирлар татбиқ этиладиган юклар тўғрисида божхона органларидан, темир йўл станцияларининг, автовокзалларнинг (автостанцияларнинг), аэропортларнинг, дарё портларининг (пристанларининг), почтамтларнинг, деҳқон бозорларининг ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятларидан маълумотлар талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган тақдирда карантин остидаги маҳсулотни кўздан кечириш ва зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш учун ёрдамчи ишчилар, хизмат хоналари ва ёрдамчи материаллар берилишини юкларнинг эгаларидан талаб қилишга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудга кириб келишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларига ташхис қўйиш мақсадида лаборатория текширувлари ва бошқа текширувлар ўтказилишини ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли органлар ва ташкилотларни чегараолди ҳудудларда, қўшни давлатларда юзага келган карантин ҳолати тўғрисида хабардор қилиши, ўсимликлар карантинига доир тадбирларни амалга ошириши ҳамда зарур тавсиялар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур фитосанитария талабларини бажариш тўғрисида тақдимномалар юбориши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларидан холи зоналар ва ўсимликлар карантини объектлари сони кам бўлган зоналар устидан назоратни амалга ошириши;
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини қоидаларига номувофиқлик ва фитосанитария талаблари бузилганлиги фактлари аниқланганда темир йўл вагонларидан, кемалардан, самолётлардан ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишга доир тақиқ ўрнатиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати вакиллари билан биргаликда ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талаблари сўзсиз бажарилишини таъминловчи тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;
(18-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш учун ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматидан карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни, уларга туташ ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларини назорат текширувларидан ўтказишни талаб қилиш;
(18-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектлари тўлиқ йўқ қилинганидан кейин ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига карантин чекловларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш.
(18-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати назорати остида текширишга (кўздан кечиришга) ва ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишга доир ишларни, шунингдек ушбу карантин объектлари тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириши;
(19-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда карантин рухсатномаси ва (ёки) ички фитосанитария сертификати олинмаган карантин остидаги маҳсулотни қабул қилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда ўсимликлар карантини қоидаларига риоя қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли юклар сақланадиган омборхоналарда ҳар йили камида бир марта профилактик фумигация ишларини белгиланган тартибда амалга ошириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш, ўсимликларнинг янги навлари селекцияси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб боришни амалга ошириши, улар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек аниқланган ўсимликлар карантини объектларини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ва уларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг мақсади ўсимликлар карантини объектларининг хорижий мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектлари тарқалган ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудларига кириб келиши натижасида зарар етказилиши хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий шароитлардаги мавжуд ўсимлик дунёсига, қишлоқ хўжалигига, ўрмонларга, доривор, манзарали ўсимликларга, шу жумладан уларнинг уруғлари, кўчатлари ва қисмларига (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, мевасига ва бошқаларга), шунингдек ўсимликлар карантини объектларини ташувчи бўлиши мумкин бўлган бошқа ўсимлик маҳсулотига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тирик замбуруғларга, бактериялар, вируслар, нематодалар, каналар, ҳашаротларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳашаротларнинг, ўсимликлар касалликларини қўзғатувчиларнинг коллекцияларига ва улар етказадиган зарарларнинг намуналарига, шунингдек гербарийларга ва уруғларнинг коллекцияларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан кириб келаётган ўсимликларга, қишлоқ хўжалиги машиналарига, ерга ишлов бериш қуролларига, идишларнинг барча турларига, айрим саноат товарларига, қадоқлаш воситаларига, шунингдек ўсимлик материалларидан тайёрланган буюмларга, яхлит тошларга, тупроқ намуналарига, транспорт воситаларига ҳамда бошқа ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик маҳсулотини етиштирадиган, тайёрлайдиган, ғамлайдиган, қайта ишлайдиган ҳамда реализация қиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ва ўрмон фонди ерларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўлларга, электр ўтказгичлар атрофидаги ерларга ва бошқаларга) ҳамда давлатнинг чегараолди ҳудудларига нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201-модда. Фитосанитария чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария чоралари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилишнинг илмий принциплари ва натижаларига, фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартларга асосланган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария чоралари янги илмий-техник ишланмалар ва асослар юзага келишига қараб қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитария чоралари қабул қилинганлиги, қўлланилганлиги, бекор қилинганлиги тўғрисида йигирма тўрт соат ичида эълон қилади ҳамда бу ҳақда бевосита тегишли чет давлатларнинг ваколатли органларини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чоғида аниқланган янги зарарли организм тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитарияга оид хавф баҳолангунига қадар вақтинчалик тезкор фитосанитария чораларини қабул қилади ва қўллайди.
(201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Карантин ўрнатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспекторининг тақдимномасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан фермер ва деҳқон хўжаликларининг, ўрмон хўжаликларининг ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, шаҳарчалар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек уларга туташ ҳудудлар ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинади ёки уларда зарур карантин чекловлари ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар ва шаҳарларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловларини ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудда ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўйилмайди, унга туташ ҳудудларда ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олишга ва уларни йўқ қилишга қаратилган ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни карантин чекловлари ўрнатилган ҳудудлардан олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш шартлари ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талаблари асосида амалга оширилади, бундан зарарланган маҳсулот мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарланган маҳсулотдан фойдаланиш шартлари ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудда ўрнатилган карантин чекловлари ўсимликлар карантини бўйича зарур тадбирлар ўтказилганидан ва ўсимликлар карантини объектлари тўлиқ йўқ қилинганидан кейин, тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномаларига кўра чекловлар ўрнатган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211-модда. Ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури янги зарарли организм аниқланган тақдирда, фитосанитарияга оид хавфни, ўсимликлар карантини объектининг биологик хусусиятларини ва унинг аниқланиш ҳолатларини, географик жиҳатдан ўзига хос хусусиятларни, мавсумий хусусиятга эга омилларни таҳлил қилиш асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар ва шаҳарлар миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Фитосанитар дала назорати ва уни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитар дала назорати ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектларининг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитар дала назорати ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитар дала назорати ўтказилганидан кейин далолатнома тузилади ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари карантин остидаги маҳсулотнинг қисмларини ва (ёки) намуналарини улар зарарланганлигини ёки зарарланмаганлигини, уларда ўсимликлар карантини объектлари мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлардан иборат ва бу тадқиқотлар қонунчиликка мувофиқ аккредитация қилинган лабораторияларда ўтказилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотнинг ўсимликлар карантини қоидаларига ҳамда фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитар хавфни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария сертификатини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин рухсатномасини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий изланишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётганда, олиб чиқилаётганда транспорт воситаларидаги ва бўш омборлардаги фумигация ишлари фақат зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари томонидан амалга оширилиб, уларнинг якуни бўйича зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш тизимидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш йўлларини ва тарқалган ҳудудларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектлари ўчоқларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан амалга оширилади.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ўсимликлар карантини соҳасидаги ахборотнинг очиқлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Ахборотдан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шу жумладан фитосанитарияга оид хавф таҳлили натижалари, фитосанитария талаблари, фитосанитария чоралари, карантин остидаги маҳсулот олиб кириладиган ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларининг рўйхати, шунингдек карантиндаги ҳудудлар, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги бошқа ахборот оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(26-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маъруза
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ва олиб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлиши ҳамда унинг ҳар бир туркуми фитосанитария сертификатларининг асл нусхалари билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, олиб чиқилаётганда ва транзит тарзида олиб ўтилаётганда ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларига риоя қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органларига эга бўлмаган хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга доир савдо шартномаларига (контрактларига) ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олишни таъминлайдиган фитосанитария талабларини киритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш амалга ошириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан белгиланади.
(29-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшни давлатлардан ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва тарқалиши таҳдиди юзага келган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига кўра хавф туғдирувчи участкалардаги чегара вақтинча ёпиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш тақиқланади, бундан уларнинг илмий мақсадларда олиб кирилаётган намуналари мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини, хусусан кўчатлар, илдизлар, барглар, қаламчалар, уруғлар, тугунаклар, пиёзбошлар, илдизпояларни ёки уларнинг қисмларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаган айрим меваларни, янги ҳўл мева ва сабзавотларни йўловчиларнинг қўл юкида ўтказишга ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан рухсат берилади. Алоҳида қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки экиш материаллари илмий-тадқиқот муассасаларининг манзилига йўлланган тақдирда, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига кўра интродукция карантин кўчатхонасига текшириш учун юборилиши керак.
(29-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва савдо ваколатхоналари томонидан карантин остидаги маҳсулотни хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига юк билан олиб кириш ва почта орқали жўнатиш, мамлакат ичида ташиш ҳамда ундан фойдаланиш ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда бир сутка ичида мажбурий фумигация қилинади ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилади, бегона ўтлардан тозаланади, яширин зарарланишларни аниқлаш ва соғломлаштириш мақсадида оранжереяларга ва карантин кўчатхоналарига ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ экилади. Бу ўсимлик материалига техник жиҳатдан ишлов берилади ёки улардан ҳудуди ўсимликлар карантини объектлари тарқалиши хавфидан холи бўлган туманларда фойдаланилади. Яширин зарарланишни аниқлаш алоҳида ҳолларда лаборатория текшируви асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспортдан, хоналардан ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ёки карантин остидаги маҳсулотни жўнатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулот мавжуд бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан текширувдан ўтказилиши лозим. Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган тақдирда, мазкур юклар ушлаб турилиши, зарарсизлантирилиши ёки уни экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши керак.
(29-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Карантин остидаги маҳсулотни олиб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини қоидаларига, фитосанитария талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилмаган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига белгиланган намунадаги фитосанитария сертификати илова қилинган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизимини молиялаштириш
(32-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизими Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш ва фитосанитар хавфсизликни таъминлаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасида кўрсатиладиган пулли хизматлардан олинган даромадлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизими ходимларини рағбатлантиришга, унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларнинг ўрнини қоплашга сарфланади.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматининг олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотни текшириш ҳамда кўздан кечириш, шунингдек зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатларининг ўрни тегишли юридик ва жисмоний шахслар маблағлари ҳисобидан қопланади.
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)