03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон
Date of entry into force
04.07.2018
Ҳужжат 04.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Блокчейн» технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари), «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири ҳисобланади. «Блокчейн» технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг (жамоавий молиялаштириш), шунингдек, «блокчейн» технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар бўйича фаолият ва «блокчейн» технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда «блокчейн» технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«блокчейн» технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва «блокчейн» технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 — 2020 йилларда қуйидагиларни назарда тутадиган «Блокчейн» технологияларини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан мазкур фаолиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали жорий этиш ва ривожлантириш, бунда крипто-активларни маҳаллий ва халқаро крипто-биржаларда реализация қилиш имкониятини назарда тутишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2021 йил 1 январдан бошлаб «блокчейн» технологияларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари фаолиятига, жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда, давлат харидларини амалга оширишда, давлат хизматларини кўрсатишда, шахс тўғрисидаги маълумотларни верификациялашда татбиқ этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат реестрлари, классификаторлари ва бошқа маълумотлар базаларини юритишда, жумладан уларга киритилган ахборотни янгилаш ва ундан фойдаланишда жорий этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондида давлатнинг иштироки устувор бўлган йирик тижорат ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизимига, жумладан бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион жараёнларни мақбуллаштириш, шунингдек, замонавий менежментни татбиқ этиш ва ресурсларни бошқариш учун татбиқ этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг операцияларида, тўловларни амалга оширишда, савдога оид молиялашда (аккредитив), шунингдек, лойиҳаларга кредит беришда жорий этишни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2018 йил 1 октябрдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Инха университетининг «Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази дирекцияси» МЧЖ устав фондидаги университетнинг улушини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ уч ой муддатда рақамли иқтисодиёт элементлари ва крипто-активлар айланмаси (жумладан майнинг) соҳасидаги фаолият негизида тажриба лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 январга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган «Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн-технологиялар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«блокчейн» технологиялари соҳасидаги асосий тушунчалар ва унинг фаолият юритиш принциплари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, шунингдек, жараён иштирокчиларининг «блокчейн» технологиялари соҳасидаги ваколатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«блокчейн» технологияларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик чоралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3832-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 07/18/3832/1452-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон; 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон; 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон; 28.11.2025 й., 07/25/359/1106-сон; 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)