26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон
Date of entry into force
27.06.2018
Ҳужжат 01.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда самарали солиққа тортиш тизими ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқлар йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермайди, ўз ечимини топмаган сезиларли муаммоларнинг мавжудлиги ушбу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, солиқ солишнинг қўшимча манбаларини изламасдан солиқ ҳисоботи билан чекланиб қолган, асосан прогноз кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ бўлган солиқ маъмуриятчилигининг паст даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, солиқ маъмуриятчилигида коррупциявий муҳитни шакллантираётган, давлат солиқ хизмати органларининг деярли барча бўғинларида ходимлар коррупциялашувига олиб келаётган сезиларли шарт-шароитларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, солиқ маъмуриятчилигини тўлиқ амалга ошириш, солиқ солинадиган қўшимча базани аниқлаш, иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартиришга имкон бермайдиган ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, камерал назоратни, жумладан солиқ имтиёзлари ва преференцияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан камерал назоратни амалга ошириш учун ташқи манбаларни йиғишни таъминлайдиган таъсирчан дастурий маҳсулотларнинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, солиқлар тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари яратилишига олиб келаётган, савдо, умумий овқатланиш корхоналари, бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўйича берилган ваколатлардан самарасиз фойдаланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, мақсадли текширувлар ташкил этиш учун солиқларни тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, мавжуд ресурслардан давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун етарлича фойдаланилмаётганлиги ва интизомий жавобгарликка тортиш даражаси ҳаддан ташқари юқорилиги умуман солиқ тизимининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, экстерриториаллик принципи асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, солиқ тўловларининг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, текширувдан олдинги таҳлил ва масофавий назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш учун маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чораларини янада кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, давлат солиқ хизмати органларининг стратегик мақсад ва вазифаларига эришиш учун ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини, юридик шахслардан ер солиғини, шунингдек, банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, бошқа ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг «шахсий кабинети» орқали хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш якунига кўра ташқи маълумотлар ва солиқ тўловчиларнинг декларациялари асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 октябрдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушум ва ходимлар сони қайта ҳисоб-китоб қилинган солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахслар томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган даромади ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилишини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг қуйидаги асосий мезонлари белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ишининг сифатини қониқарли баҳолайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, уларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларнинг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг умумий суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хронометраж ва кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган давлат бюджети даромадларини ошириш захиралари суммаси ва уларни ундириш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспортлари тузилган солиқ тўловчиларнинг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда «шахсий кабинет»дан фойдаланиш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаётган солиқ тўловчиларнинг қамраб олиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) ҳисобидан қуйидаги суммаларнинг 10 фоизига қадар миқдорда мукофотланиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой мобайнида хронометраж ва паспортлаштириш натижаси бўйича аниқланган, солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда якуний натижаларга эришишдан келиб чиқиб давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус жамғармага солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий санкциялар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммасидан ажратмалар миқдори 25 фоиздан 40 фоизга оширилсин, бунда қўшимча тушадиган маблағлар ходимларни шахсий мукофотлашга мақсадли йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ёки молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Республика ахборот-маслаҳат маркази» ва «Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази» давлат унитар корхоналари негизида «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — «Солиқ-сервис» ДУК) унинг ҳудудий марказларини тузган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар «Солиқ-сервис» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари фаолияти натижасида юзага келадиган ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда марказлашган ҳолда архивда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«call-марказ» махсус сервиси орқали аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг юқорида кўрсатилган функцияларни бажарадиган бошқарув ходимлари штат бирликларини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларни қайта ишлаш маркази ишини тубдан такомиллаштириш, жумладан солиқ тўловчилар учун янги дастурий маҳсулотлар ва сервисларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Солиқ-сервис» ДУКнинг хизматлари бюджет маблағлари ва Махсус жамғарма маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланиши белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ-сервис» ДУК томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ташкил қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ низоларини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш, камерал назорат ўтказиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мажбурияти юклатилган Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган Таҳлил бошқармаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқишини тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 11410 нафар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 257 нафар этиб белгилансин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари, шунингдек, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тузилмасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сонини, жумладан «Солиқ-сервис» ДУК ташкил этилиши муносабати билан бошқарув ходимларининг штат бирликлари қисқартирилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар прогнозининг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан лозим даражада назорат ўрнатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларига юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши, жамоада соғлом муҳит шакллантирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри алоқасиз мулоқот ўрнатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида халқаро экспертлар, грантларни жалб этиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника жиҳатдан таъминланиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишининг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услублари жорий этилиши, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлил қилиниши, уларга барҳам бериш чоралари кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солиш базасини кенгайтириш бўйича, жумладан макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали комплекс чора-тадбирлар кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат амалга оширилиши ва солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўйилмаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали солиқ тизими модернизация қилиниши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш методологияси такомиллаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари даражасини ошириш учун захираларни излаш ва аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солиш қисмида иқтисодиётнинг хуфиёна секторини легаллаштиришга қаратилган тизимли назорат таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатсиз, қалбаки (ясама) ва ноқонуний олиб кирилган товарлар ишлаб чиқарилиши, шунингдек, реализация қилинишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг илғор автоматлаштирилган услублари, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари пухта, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқилиши, фуқаролар шахсан қабул қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва солиқ коллежлари фаолияти самарали ташкил этилиши учун шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тили матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахслар, яширилган солиқ солиш объектлари, шунингдек, ноқонуний олиб кирилган товарлар етказилиши, сақланиши ва реализация қилиниши, яширин цехларни аниқлаш юзасидан тизимли қўшма рейдларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, жумладан оффшор зоналарда рўйхатдан ўтган шахслар билан операцияларни амалга оширадиган солиқ тўловчиларни мониторинг қилишни назарда тутган ҳолда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда солиқ соҳасида фуқаролар томонидан жамоатчилик назорати амалга оширилиши учун ижтимоий тармоқлар ва дастурий маҳсулотларнинг салоҳиятидан фойдаланиш мумкин бўлган, жумладан уларга тадбиркорлик субъектларининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабар қилиш имконини берувчи веб-портал очиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қўшилган қиймат солиғини электрон бошқариш тизимини, жумладан солиқлар йиғилувчанлигини ошириш ва инсофсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш мақсадида барча айланмалар занжирини таҳлил ва назорат қилиш учун давлат солиқ хизмати органларида электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш бўйича дастурий комплексни жорий этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 2018 йил 1 августдан маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш фаолиятини моддий рағбатлантиришни ошириш ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда қўлланилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда солиқ имтиёзларини қўллаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, самарасиз фойдаланилган имтиёз суммаларини бюджетга мажбурий қайтариш механизмларини мустаҳкамлашни назарда тутадиган солиқ имтиёзларини мақсадли бериш тартибини тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига мазкур қарорга мувофиқ тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Маълумотларни қайта ишлаш марказини кенгайтириш, замонавий электрон маъмуриятчилик тизимини, жумладан электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган мониторинг қилиш тизими дастурий маҳсулотларини жорий этиш, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 2018 йилда зарур маблағларни ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси қуйидагилар бўйича таъсирчан чоралар кўрсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори профессионал малака ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган профессионал кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида виждонан хизмат қилаётган ходимларни уларнинг шахсий ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш механизмларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан коррупция кўринишлари ва мансаб суиистеъмолчиликлари содир этилишининг барча хавфларини бартараф қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида кенг тушунтириш, профилактика ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ инспекцияларининг иш юкламаси ва солиқларни йиғиш фаолиятининг иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб уларнинг сонини оптималлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасини бошқа давлат органлари маълумотлар базалари билан таққослаш, жойларда солиқ текширувлари далолатномаларини ўрганиш орқали солиқ тўловчиларнинг ва солиқ солиш объектларининг тўлиқ қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини мониторинг қилиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда мавжуд маълумотлар базасига Молия вазирлигининг уланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги янгиланган низомларни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3168-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3802-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

* хўжалик ҳисобидаги идоравий муассасалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 257 штат бирлигидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 07/18/3802/1402-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон; 26.10.2022 й., 07/22/409/0956-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)