25.06.2018 йилдаги 475-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.2018 йилдаги 475-сон
Date of entry into force
27.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан, мактабгача таълим жараёнининг нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларининг тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ва мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди, унга мувофиқ хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов ўтказиш йўли билан аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилингунига қадар танловда танлаб олмасдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида ер участкалари ва бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъектларига бепул асосда берилди, қурилиш ишлари бошланди, тижорат банкларининг кўриб чиқиши учун зарур ҳужжатлар киритилди ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача таълим вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилингунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш хоҳишини билдирмаган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2018 йил 26 июнгача бўлган муддатда 100,0 млн АҚШ долларига тенг суммани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси 2018 йил 28 июнгача бўлган муддатда иштирок этувчи тижорат банклари билан тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга фоизсиз асосда, шу жумладан, уч йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли кредит бериш учун кредит линиялари очиш тўғрисида битимлар тузилишини тугалласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит беришнинг кейинги босқичларини молиялаштиришнинг аниқ манбалари, ҳажмлари ва муддатларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
475-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 09/18/475/1400-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)