25.06.2018 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.2018 йилдаги 468-сон
Date of entry into force
27.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ҳамда «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорида белгиланган дастурий вазифаларни сифатли бажариш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг реал секторлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда физика соҳасида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда ёш олимлар ва талабаларни илмий жараёнга кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника лабораторияси негизида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгичли микроэлектроника, материалшунослик, гелиофизика ва муқобил энергия манбалари соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бу борада устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, жумладан, илмий тадқиқотлар лойиҳаларини кластер шаклини ташкил этиш орқали бажариш, шунингдек, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасини ривожлантиришнинг жаҳондаги замонавий тенденцияларини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги яримўтказгичли материалларни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва улар асосидаги микроэлектроника ҳамда фотониканинг таянч элементлари ҳисобланадиган кўп қатламли тузилмалар параметрларини тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологик соҳалар ва республика иқтисодиёти тармоқларида талаб юқори бўлган турли функционал мақсадларга мўлжалланган барқарор ва қайта тикланувчи параметрли замонавий яримўтказгичли асбобларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичлар физикаси ва яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун Институтни зарур замонавий ўқув ҳамда илмий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш орқали унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, саноат ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида инновацияларни жорий этишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча босқичларда фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграциялашувини таъминлаш, бу борада ўқув-тажриба, лаборатория ва курс ишларини бажариш, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ учун лаборатория базасидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг янги ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларини яратишга амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўқув-методик ишларнинг даражаси ҳамда сифатини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек халқаро илмий анжуманлар ҳамда симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Институт негизида физиканинг тегишли ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларида таълим олишни ташкил этиш орқали олий малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроника ва фотоника соҳасида илмий ҳажмдор технологияларни яратиш ҳамда инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, республика ташкилотлари ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мувофиқ илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 09/21/639/0956-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли хил нурланишларнинг яримўтказгичли материаллар ва улар асосидаги асбобларнинг хусусиятларига таъсирини ўрганиш мақсадида «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини Институтга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини чоп этиш учун Институтда «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Институт ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетлари маблағлари;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларининг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2018 йилда Институтни сақлашга бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлари доирасида ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Илм-фан» соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Институтнинг Устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 ўқув йили бошлангунига қадар Институтни республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ҳамда илмий фаолиятни юксак ташкилий савияда амалга оширишга қодир тажрибали мутахассислари ва илмий-педагог ходимларидан иборат юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика олий таълим муассасаларининг «Физика», «Физика ва астрономияни ўқитиш методикаси», «Биотиббиёт физикаси» бакалавриат таълим йўналишларининг 2 — 4 курс талабалари ҳамда тегишли магистратура мутахассисликлари талабалари учун Институт лабораториялари негизида дифференциациялашган тартибда ўқув жараёни ташкил этилишини ҳамда битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг малакавий амалиёт ўташини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Олмазор академик лицейининг (кейинги ўринларда Лицей деб аталади) бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Лицей ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги объектнинг белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институт билан биргаликда Институт лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, сарфланувчи материаллар ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлашга оид таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Институтда 01.04.10 — яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини (PhD) берувчи Илмий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Институт республика иқтисодиёти реал секторларининг потенциал буюртмачи (истеъмолчи) ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда иқтисодиёт тармоқларининг яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгичли микроэлектроника, материалшунослик, гелиофизика ва муқобил энергия манбалари соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжлар, шунингдек, бу борадаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг жаҳондаги замонавий тенденциялари ўрганилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижалари асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва янги яримўтказгичли материаллар яратиш бўйича мақсадли комплекс илмий-техник дастур ишлаб чиқилсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Институтга 1 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг илмий-инновацион фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан «Йўл харитаси»ни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
468-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 09/21/639/0956-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 09/18/468/1397-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 12.10.2021 й., 09/21/639/0956-сон)