08.05.2018 йилдаги ПҚ-3701-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.05.2018 йилдаги ПҚ-3701-сон
Date of entry into force
14.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ташкил этилди, бу билан тадбиркорлик субъектларига ҳам, аҳолининг кенг қатламларига ҳам давлат хизматларини кўрсатишнинг янги тизимини яратиш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тизимнинг принципиал жиҳатдан янгилиги барча даражалардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Давлат хизматлари марказлари «Халқ қабулхонаси» (кейинги ўринларда — Халқ қабулхонаси) ягона бренди остида биргаликда фаолият олиб бориши, жумладан фуқароларга қулайлик яратиш учун уларнинг бир бинога жойлаштирилиши ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналарини жойлаштириш мақсадида қуриладиган янги бинолар замонавий архитектура-қурилиш ечимлари, юқори энергия самарадорлиги, энг асосийси, ташриф буюрувчиларга сифатли ва тезкорлик билан хизмат кўрсатиш учун энг қулай шарт-шароитларни кўзда тутиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига комплекс давлат хизматларини кўрсатувчи яхлит инфратузилманинг жадаллик билан яратилишини, шунингдек, туман (шаҳар)ларда Халқ қабулхоналари бинолари қурилишида инвесторларнинг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг туман (шаҳар)ларда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда — инвесторлар) фаол жалб қилиш ҳисобига Халқ қабулхоналари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Халқ қабулхоналарининг биноларини қуриш учун давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари биноларининг қурилиши учун маъқулланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ Халқ қабулхоналарини барпо этиш, шунингдек, тегишли инфратузилма (транспорт боғламалари, автостанциялар, автомобиллар тўхтаб туриш жойлари мавжудлиги ва ҳ.к) қуриш учун зарур ер участкалари Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига доимий фойдаланиш учун ажратилади ҳамда улар томонидан инвесторга тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳақ ундирилмасдан ижарага берилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари биноларини қуриш учун ер участкаларини танлаб олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Адлия вазирлиги билан келишилган холда амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун (келишув бўйича ёки Халқ қабулхоналари билан бир бинода ёхуд бошқа жойда) жойнинг ташқи меъморий қиёфасига мос келадиган, қурилиш учун ажратилган Халқ қабулхоналари биноларидан кичик бўлмаган майдонга эга бўлган Халқ қабулхоналари биноларига туташ қўшимча шунга ўхшаш объектлар ҳам ажратилади. Бунда мазкур объектларнинг фаолият кўрсатиши Халқ қабулхоналарининг иши учун ноқулайликлар яратмаслиги ёки давлат хизматларининг сифатли ва тезкорлик билан кўрсатилишига бирор-бир шаклда тўсқинлик қилмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Халқ қабулхоналари биноларига туташ объектларда амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турлари ва йўналишлари, шунингдек, Халқ қабулхоналари биноларининг қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шартлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган намунавий шакллар бўйича инвестор ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўртасида тузиладиган келишувларда (кейинги ўринларда — намунавий келишув) акс эттирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари бинолари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда қатъий белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда маъқулланган лойиҳалар асосида, туташ ҳудуд обод қилиниши, жумладан автомототранспорт воситаларининг замонавий бепул тўхтаб туриш жойининг барпо этилишини назарда тутган ҳолда қурилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланган Халқ қабулхоналари биноларидан кейинчалик фойдаланиш тартиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув билан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторларга Халқ қабулхоналари бинолари фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида мазкур биноларда фойдаланилмаётган хоналарни ижарага беришдан тушадиган маблағлар йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлигига Халқ қабулхоналари биноларидаги фойдаланилмаётган хоналарни ижарага бериш тўғрисида икки томонлама шартномаларни мустақил равишда келиб тушаётган маблағларни кейинчалик Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказган ҳолда тузиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларига инвесторларга Халқ қабулхоналари бинолари ва ажратилган ер участкаси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш тавсия этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги томонидан тақдим этиладиган техник топшириқлар асосида Халқ қабулхоналари бинолари лойиҳалари ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тезкорлик билан тасдиқланишини;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратнинг амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторларни танлаб олишнинг асосий мезонлари Халқ қабулхоналари биноларини қуриш муддати, шунингдек, таклиф этиладиган капитал қўйилмалар ва инвестициялар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторнинг ташаббуси бўйича келишув бекор қилинганда, унинг Халқ қабулхоналари бинолари қурилишига сарфлаган харажатлари қопланмайди, қурилиши тугалланмаган объект давлат мулкига ўтказилади ва ушбу қарорга мувофиқ инвесторларни қидириб топиш қайтадан ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган Халқ қабулхоналари биноларининг зарур ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини олиб келиш Халқ қабулхоналари бинолари қурилиши учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа қисми бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК маблағлари ҳисобидан, автомобиль йўллари қуриш қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек, сув таъминоти, канализация ва автостанциялар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари бинолари фойдаланишга топширилганидан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қулай транспорт йўналишлари ва жамоат транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари биноларини мебель, техника, бошқа ускуна ва инвентарь билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, кредитлар, маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар, шунингдек, инвесторлар рози бўлган тақдирда, уларнинг ўз қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида 5 та замонавий Халқ қабулхоналари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Ташгипрогор» АЖ томонидан ишлаб чиқиладиган махсус лойиҳа бўйича қуриш, талаб ошганда, уларнинг сонини Қорақалпоғистон Республикаси, республика ҳудудларида ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан босқичма-босқич кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Халқ қабулхоналарининг 5 та замонавий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида махсус лойиҳа бўйича мазкур биноларнинг 2018 йил 3 ва 4-чоракларида фойдаланишга топширилишини таъминлаган ҳолда қуриш учун жойларни ва инвесторларни аниқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда потенциал инвесторларни танлаб олишни ҳамда улар билан Халқ қабулхоналари биноларини ушбу қарорда ва намунавий келишувда белгиланган давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш тўғрисидаги келишувларни тузишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар бўлмаган тақдирда, ҳар бир туман (шаҳар)да Халқ қабулхоналари бинолари қурилишини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Халқ қабулхоналари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳаси ишлаб чиқилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида адлия органлари ва муассасаларининг бошқа биноларини қуришда ушбу қарор ва намунавий келишув шартларини қўллашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Т.А. Худайбергенов, Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3701-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 07/18/3701/1355-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)