19.06.2018 йилдаги 459-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.06.2018 йилдаги 459-сон
Date of entry into force
20.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернат негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, М. Шайхзода кўчаси, 64-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи биносига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гёте кўчаси, 54-уй манзилида жойлашган Мирзо Улуғбек тумани политехника касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида, шунингдек, бошқа асосий воситаларини (устахоналардаги жиҳозлар бундан мустасно) бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Мирзо Улуғбек тумани политехника касб-ҳунар коллежига 2016-2017 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишларини ўз мутахассисликлари бўйича ушбу касб-ҳунар коллежи биносида тамомлайдилар ва уларга давлат намунасидаги дипломлар белгиланган тартибда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги собиқ Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернатнинг амалдаги 6 — 9-синф ўқувчилари ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар асосида ўқишни давом эттирадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 февралдаги 107-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2019 й., 09/19/107/2588-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг, биринчи навбатда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида ногиронликка учраган ёки вафот этган ҳарбий хизматчи ва ходимларининг (кейинги ўринда ходимлар деб аталади) фарзандларига таълим ва тарбия бериш ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейларда ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар, тарихда аждодларимиз кўрсатган жасорат ва бугунги кундаги Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қаҳрамонлик анъаналари асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга методик ёрдам кўрсатиш, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар, мультимедиа иловалари билан таъминлаш, шунингдек, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг шаҳодатланган ходимлари қонунчилик ҳужжатларида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун белгиланган барча турдаги ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотаси 50 нафар ўқувчини ташкил этиб, унинг 80 фоизи ходимлар ва 20 фоизи бошқа фуқаролар фарзандларига тақсимланади. Мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул квотасига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул қилишнинг умумий сонидан 5 фоизгача ажратиладиган қўшимча квотага Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар танловсиз қабул қилинади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотасига ажратиладиган 5 фоизгача қўшимча квотага ҳудудий идоралараро комиссиянинг ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратсиз ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишларини инобатга олган ҳолда тавсия этилаётган вояга етмаганлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда танловсиз қабул қилинади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2019 й., 09/19/880/3934-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқишга ходимлар ва бошқа фуқароларнинг умумтаълим муассасаларида 4-синфни тамомлаган фарзандлари (ўғил болалар) ҳар йилги қабул квоталарига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади. Бунда, жамоат тартибини сақлашда, жанговар ҳаракатларда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган вақтда ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ўқишга танловсиз қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқувчилар 5-синфдан 9-синфгача белгиланган умумтаълим дастурлари асосида, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўқиш ва яшаш учун зарур шарт-шароитлар, тиббий хизмат билан бепул таъминланган ҳолда доимий яшаб таълим оладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 9-синф битирувчилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва имтиёзлар асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига ўқишга қабул қилинади;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кириш бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки ушбу академик лицейларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмаган 9-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўзларининг доимий яшаш манзилида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфларида ўқишни давом эттириши ёки бошқа академик лицейларга ўқишга кириш учун саралаш имтиҳонларида иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг харажатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2018 йилда — заруратга кўра мебель, ўқув-лаборатория, замонавий компьютер техникаси, спорт анжомлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сақлаш харажатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот органлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Молия вазирлиги томонидан назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат таълим стандартлари асосида ихтисослаштирилган мактаб-интернатда чуқур ўргатилиши лозим бўлган фанларни назарда тутган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш қоидаларини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда ихтисослаштирилган мактаб-интернатга юкланган вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг янгиланган штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар ва бошқа зарур буюмлар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
459-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 09/18/459/1376-сон; 08.02.2019 й., 09/19/107/2588-сон, 18.10.2019 й., 09/19/880/3934-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)