Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 07.06.2018 йилдаги 429-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2018 йилдаги 429-сон
Date of entry into force
08.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 08.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
429-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 429-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«48. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари (индивидуал қарорлардан ташқари) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси) томонидан маъқуллангандан кейин келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 54-банднинг биринчи хатбошидаги «тегишли таркибий бўлинмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 711 ва 712-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«711. Ҳукуматнинг протокол қарорлари лойиҳалари тасдиқлангунга қадар мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва имзоланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
712. Ҳукуматнинг протокол қарорлари лойиҳаларини ва экспертизадан ўтказиш уларнинг ҳисобга олиниши тартибини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан белгиланади.»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорига 2-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) 1-илова 1-бўлимининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон; 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)