06.06.2018 йилдаги 424-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.06.2018 йилдаги 424-сон
Date of entry into force
07.06.2018
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий хизматни ўташини ташкил этиш ва зарур амалий шарт-шароитлар билан таъминлаш тизимини комплекс ислоҳ қилишга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига бериладиган имтиёзлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини, шу жумладан, уларга имтиёзли истеъмол кредитлари, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш йўли билан янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматни ўташ тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигини бутлашни сифат жиҳатидан яхшилашга, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ва интеллектуал камол топишини жиддий равишда оширишга, ёшлар ва умуман аҳоли ўртасида ҳарбий хизматнинг нуфузи ўсишига кўмаклашмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақириғи захирасида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича комиссиялар ташкил этилган, шу жумладан, иш ўринларини захирага қўйишни ташкил этиш, жойларда ҳар чораклик семинарлар, давра суҳбатлари ва фуқароларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш уларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда Мудофаа вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этишга фаол кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) АТ «Ўзсаноатқурилишбанк» ва АТ «Халқ банки» билан биргаликдаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида олти ой хизмат қилган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари орасида тадбиркорлик фаолияти учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва кредитлар бериш тартибини тушунтириш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва амалий машғулотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган тадбирлар якунлари бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг энг ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни расмийлаштиришга тегишли сертификатлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликдаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар бериш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит муддати — уч ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз ставкаси — кредит берилган санада йилига 7 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзавтосаноат» АЖга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тақдимномалари бўйича жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган офицерлар ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг хоҳловчи контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига банкларнинг кредитлари ҳисобига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олишда кўмаклашиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақириқ захираси маблағлари» Махсус ҳисоб рақамининг бўш маблағларини кейинчалик Мудофаа вазирлигининг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган офицерлари ҳамда сержантлари ва оддий аскарлар таркибининг хоҳловчи контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига автотранспорт воситалари сотиб олишга имтиёзли кредитлар бериш учун иштирок этувчи тижорат банкларининг депозитларига йиллик 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка бўйича жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини, офицерларни ва сержантлар ва оддий аскарлар таркибнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларини уларга кредитларнинг тегишли турларини расмийлаштириш учун тақдимномалар бериш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АТ «Ўзсаноатқурилишбанк» ва АТ «Халқ банки» билан биргаликда тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари жойлашишидан келиб чиқиб потенциал қарз берувчиларни тақсимласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчилар орасида кредитлар олиш шартлари ва тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
424-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/424/1320-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)