1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
(1-банднинг олтинчи-еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
408-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, ҳар бири камида 40 m2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан ортиқ аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали, уларнинг кундалик таълим жараёнидаги иштирокини назорат қилиш ҳамда якуний имтиҳонларни назорат қилиб, таълим сифатини баҳолаб бориш тизимларининг мавжудлиги ҳамда ушбу тизимларнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) билан интеграция қилинганлиги;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнининг белгиланган даражадаги натижадорлигига эришиш учун таълим жараёнининг иштирокчиларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига асосан ва шу талабларга қатъий мос равишда жиҳозлаш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилиши сифатини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар таркибининг мавжуд бўлиши;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчиларга белгиланган тартибда малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификат бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда жиҳозланган ўқув автодроми ёки ёпиқ майдоннинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ДЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 72 м2 бўлган, алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган) шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг мазкур Низомга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳонлар жараёнини ваколатли давлат органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тузиладиган ўқув муассасалари рейтингини юритиш ва эълон қилиш механизмининг яратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандда назарда тутилган барча жараёнларнинг ДЙҲХХ ягона бошқарув марказига интеграция қилиниши, бошқарилиши ва назорат қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ДЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги (ДЙҲХХ келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиши тақиқланади).
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
(7-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун);
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза қабул қилинган куни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ариза қабул қилгандан сўнг 9 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлимлари) Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда лицензия даъвогарининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий қарор қабул қилинганда электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат божи тўлангандан кейин Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия даъвогарига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 9 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия даъвогарининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан расмийлаштирилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензиатларни аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш ДЙҲХХнинг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(30-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28,125 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(30-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Автоматлаштирилган автодромга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автоматлаштирилган автодром қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзоднинг автотранспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларини автоматлаштирилган ҳолда синовдан ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диспетчерлик (назорат) пункти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз баҳолаш учун автоматлаштирилган назорат тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автоматлаштирилган автодром махсус майдончасининг лойиҳа параметрлари ва элементлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда автоматлаштирилган автодром махсус майдончасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автоматлаштирилган автодром тизими орқали назорат қилинадиган синов машқларининг жойлари ва элементларини белгилаш учун махсус йўл чизиқларидан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автоматлаштирилган автодром ундаги йўл-кўча тармоғи элементларининг автоматлаштирилган автодром тизими элементи сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қўшимча равишда сезгир датчиклар (узатгичлар), электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Датчиклар (узатгичлар) стационар ўрнатилган бўлиши, механик ёки об-ҳаво омиллари таъсирида ўз жойини ёки техник хусусиятини ўзгартирмаслиги ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Диспетчерлик (назорат) пунктининг электр таъминоти ускуналари ҳимояланган ва барқарор ишлашини таъминловчи тизим билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Автоматлаштирилган автодром тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзоднинг амалий бошқариш кўникмаларини инсон омилисиз баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматик тарзда шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятини чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматлаштирилган имтиҳон тизимига автоматик тарзда узатиш учун интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматлаштирилган автодром ва унинг таркибий тизимларининг созлигини автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиш, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора)ни автодром диспетчерлик пунктидаги мониторга чиқариш, амалий имтиҳонларни носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, якунланмаган синов машқлари натижаларини бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автоматлаштирилган автодромда ўтказиладиган амалий имтиҳонлар жараёнида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (синов машқларининг бажарилиш кетма-кетлиги) ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида (мавжуд бўлса) ва бевосита объект ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Амалий имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланиладиган автомототранспорт воситаларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Автоматлаштирилган автодромда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли миқдорда «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифадаги махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«B» тоифа учун рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ҳамда ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, узунлиги 3,8 m дан, кенглиги 1,6 m дан, ғилдираклар базаси 2,2 m дан, бурилиш радиуси 4,2 m дан кам бўлмаган автомобилларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«C» тоифа учун — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган, узунлиги 6,0 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,3 m дан ва минимал бурилиш радиуси 5,8 m дан кам бўлмаган юк автомобилларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«D» тоифа учун — ўриндиқлар сони ёки йўловчилар сиғими 28 тадан, узунлиги 6,9 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,5 m дан, минимал бурилиш радиуси 7,8 m кам бўлмаган автобусларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«BЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«CЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ёки бўғимли автобусларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ногиронлиги бўлган шахслардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш тиббий жиҳатдан тегишли тоифадаги транспорт воситаларини чекловлар билан бошқаришга рухсат берилганлар учун махсус жиҳозланиши мазкур тиббий талабларга жавоб берадиган тегишли тоифадаги транспорт воситаларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида таниқли белгилар ҳамда қўшимча ускуналар билан жиҳозланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) автоматлаштирилган автодром тизимининг таркибий элементи сифатида қўлланилишини таъминлайдиган қуйидаги ускуналар билан жиҳозланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотларни қабул қилиш-узатиш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзод томонидан бажариладиган синов машқларини қайд этиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир машқнинг ҳамда имтиҳоннинг якуний натижаси бўйича ахборот берувчи дисплей.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситаларининг конструкцияларига қўшимча ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситасининг салони имтиҳон олиш жараёнида 360 градус кўринишда узлуксиз ишлайдиган, маълумотларни диспетчерлик (назорат) пунктига узатиб турадиган ва сақлаш имконини берадиган видеокузатув тизими мосламаси билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Автоматлаштирилган имтиҳон тизимига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ) компьютер жамланмаси (клавиатура ва монитор), марказий бошқарув пульти (кейинги ўринларда — МБП), махсус ускуналар ва интеграциялашган дастурий таъминотдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. АИТ қуйидаги функционал талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, назарий ва амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, имтиҳон натижаларини инсон омилисиз баҳолаш, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳонлар жараёнини ДЙҲХХ органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ДЙҲХХ органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари дастури натижаларининг автоматлаштирилган автодром тизими билан интеграция қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
онлайн тўлов тизимлари билан интеграция қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларнинг ҳимояланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш, уларнинг таҳлилларига кўра ўқув муассасалари рейтингини юритиш механизмининг яратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандда назарда тутилган барча жараёнларнинг ДЙҲХХ ягона бошқарув маркази томонидан бошқарилиши ва назорат қилиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. АИТ мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида талабгорларга хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолият билан шуғулланувчи бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказишга тааллуқли нормалари фақат ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар)да амал қилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Барча автомототранспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифаларга ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли позициясида шу тоифали транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган сана ва муддати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«B» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«C» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХББга юқори турувчи давлат идораси орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХББ қарори асосида, текширув комиссияси томонидан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи давлат таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Текширув комиссияси таркибига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади), ҳокимликлар қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишига ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади), шунингдек, тасарруфида давлат таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия давлат таълим муассасасининг қуйидаги талабларга жавоб беришини ўрганиб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кичик бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютерлар, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштириш сифатини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим дастурларини белгиланган даражадаги сифат ва натижавийлик билан амалга ошириш учун зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ўқитувчининг ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув аудиториясининг йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозланганлиги;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув аудиториясининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозланганлиги;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжудлиги;
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига жалб этилган муҳандис-педагоглар ва инструкторларнинг маълумоти ва махсус билимлари даражасининг мавжудлиги, шунингдек, ўқув хоналарининг ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дарсларни ўтказишга тайёрлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ташкилотининг иш режасига киритилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчиларга белгиланган тартибда малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификат ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш курсларини тугатгани тўғрисида гувоҳнома берилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ҳисобидан таъминланган ўқув хоналари, ўқув-машқ автомобиллари ва ўқув дастурларини нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга ижарага ва (ёки) субижарага бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат таълим муассасаси мазкур Низомнинг 6-банди талабларига мувофиқлиги текширув комиссияси (5-бандда кўрсатилган) томонидан ўрганиб чиқиб, якунлари бўйича уч нусхада далолатнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХББга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия томонидан тақдим этилган далолатнома ЙҲХББ томонидан ўрганиб чиқилиб, натижалари бўйича қарор қабул қилади ва ижро учун ҳудудий ЙҲХБларга тегишли кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат таълим муассасаларини ҳудудий ЙҲХБларда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маълумот, маҳаллий давлат органларининг қарори рақами, тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва ҳудудий ЙҲХБда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда берилган тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХББ кўрсатмасига асосан ҳудудий ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малака ошириш курслари якуни бўйича ҳудудий ЙҲХБга сертификат олган тингловчилар, берилган сана ва сертификат рақамини кўрсатилган ҳолда рўйхати тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат таълим хизматларини амалга оширувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБларда рўйхатга олиш бўйича маълумотлар ўқув ташкилотининг номи, манзили, қайси тоифа(лар)даги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳуқуқи берилганлиги кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча ўқув ташкилотлари гуруҳларини рўйхатга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган муддатлар мобайнида ҳудудий ЙҲХБда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларидаги номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБга тақдим этилади. Ўқув гуруҳининг рўйхати ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳудудий ЙҲХБда белгиланган тартибда ҳисобга олинган барча ўқув ташкилотларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир маротаба ҳудудий ЙҲХБлар томонидан ўрганиб борилади. Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган Давлат таълим муассасасининг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу ўқув ташкилотларининг янги ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар ўқув ташкилотлари томонидан бартараф этилгандан кейин тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унга ўқув ташкилотига автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Давлат инспекцияси томонидан берилган лицензиядан нусха, ўқув автомототранспорт воситаларининг рўйхати, амалий машғулотлар ўтказиладиган йўналишлар харитасининг нусхаси ва бошқа маълумотлар тикиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳонларга қўйиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолият кўрсатувчи ҳудудларда имтиҳонлар фақат тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув ташкилотлари имтиҳон олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, имтиҳонлар қабул қилиш жойи ёки муддати ҳудудий ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилигига ўқиётган шахслардан амалий имтиҳонлар олишда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари ходими қатнашиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трамвай ёки троллейбусни бошқариш ҳуқуқини олиш учун ўқиш истагида бўлган, аммо доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудида бундай ўқув ташкилоти мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ҳудудда жойлашган ўқув ташкилотида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда турган ҳолда шаҳар электр транспортини бошқариш ҳуқуқини олиш учун таълим олган шахсларга тегишли тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда ўқув ташкилоти жойлашган ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими иштирокида расмийлаштирилган амалий имтиҳон натижалари асос қилиб олинади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «B» ва (ёки) «D» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «C» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда, «B» ва (ёки) «C» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифалардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда фақат амалий имтиҳонлар топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс, агар автотранспорт воситасини камида уч йил мобайнида бошқарган бўлса, «D» тоифасига қайта тайёрлашга ва имтиҳонлар топширишга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Амалий имтиҳонларда қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Амалий имтиҳонлар ўқув ташкилоти томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги бошқаришни ўргатиш автомототранспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 16 тадан ортиқ бўлган бошқаришни ўргатиш автобусида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳудудий ЙҲХБнинг имтиҳон олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларни тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган шахсларга «B» ёки «B» ва «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга; «B» ва (ёки) «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 21 ёшга тўлган шахсларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Махсус товушли ва ёруғлик ишоралари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳар, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат асосида йўловчиларга автотранспорт хизмати кўрсатиш учун енгил автомобилларни бошқаришга рухсат автотранспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида бошқарган шахсларга берилади. Ҳайдовчилик фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 t дан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «BЕ», «CЕ» ва «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги ўн икки ой мобайнида тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«DЕ» тоифасидаги автотранспорт воситалари таркибини бошқариш ҳуқуқини олиш учун «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи камида уч йил мобайнида «B» ёки «C» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган, ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тижорат асосида йўловчилар ташиш бўйича автотранспорт хизматлари кўрсатадиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари тўрттадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган, бироқ «D» тоифасига тегишли бўлмаган енгил автомобилларни бошқаришга камида беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ҳар қандай автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, ўн икки ойдан кўп вақт автомототранспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга автомототранспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари ўн икки ойдан кўп вақт шу тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий имтиҳонлар, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳонлар олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда 70 — 140 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда («D» тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 60 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 224 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Барча автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агар ДЙҲХХ органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий ЙҲХБ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Имтиҳонларни ўтказиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий (трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини беришдан ташқари) имтиҳонларни ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳон олиш комиссиялари қабул қилади. Мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳон олиш комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон олиш комиссияси таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ бошлиғи (комиссия раиси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ инспектори, ўқув ташкилотларининг (имтиҳон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси, шунингдек, ўқув ташкилотидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Имтиҳонлар ДЙҲХХ бўлинмаларининг лавозим йўриқномаларида имтиҳонларни қабул қилиш хизмат вазифасига киритилган, ваколатли масъул шахслари томонидан қабул қилинади. Имтиҳон олувчининг лавозим йўриқномаси ва унга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқув гуруҳидаги машғулотлар тугагандан сўнг, ўқув ташкилотида ўтказилган битирув имтиҳонларининг баённомаси ва номзодга берилган ягона намунадаги гувоҳнома ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими томонидан текширилади ва олдин тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар билан солиштирилади, шундан кейин номзоднинг имтиҳон варақаси ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назарий имтиҳонларни топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назарий имтиҳонларда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари текширилади. Назарий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон саволлари орқали қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Амалий бошқарув имтиҳонларини қабул қилиш методикаси» асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эшитиш қобилияти чекланган ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра имтиҳонларни ўтказишда сурдотаржимон иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига киритилади ҳамда имтиҳон олиш комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома ёки тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан берилган махсус сертификат асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон олиш комиссиясининг раиси томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги шахснинг ўқув ташкилотида ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги ягона намунадаги гувоҳномасига киритилади, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» жойида транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзув (тегишли равишда «TRAMVAY» ёки «TROLLEYBUS») киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy ma`lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига ва Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («B» ва (ёки) «C») автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Алоҳида белгилар учун» жойида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган тартибдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун — унинг талони ҳам) ҳамда эгасининг фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
(581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, имтиҳон олиш комиссиясининг қарорига кўра «B» ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситасида, «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат «D» тоифадаги автотранспорт воситасида амалий имтиҳонлар олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. «C», «B» ва «C», «D», «C» ва «D», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида бошқариш ҳуқуқи берилган тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича), шунингдек сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон олиш комиссияси баённомасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахс миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини қолдириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича олинади ва берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг бошқариш ҳуқуқига аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 57 — 61-бандлари талабларига мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Алоҳида белгилар учун» жойида биринчи маротаба олган эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча маълумотлар билан тўлдирилганидан сўнг янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддатга вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Истисно тариқасида, ҳудудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 67-бандида кўрсатилган муддатдан олдин берилиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида китобда қайд этилади ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликати берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати берилганидан кейин, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «B» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «BЕ» ва «CЕ» тоифага алмаштириш ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бошқа бланкаларни тайёрлаш, улар билан таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш (ҳисобини юритиш) тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХББ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 1,5 йиллик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб белгиланган тартибда ЙҲХББга топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон олиш комиссияси баённомалари — ўн йил, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — олтмиш йил ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида белгиланган тартибда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомоторанспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 21-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар) ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларининг тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилиши тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Имтиҳонларни ўтказиш ушбу давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш истагида бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи шахс) имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат (кейинги ўринларда — ариза) қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлиши ва қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, қўшимча тоифа олиш ва мавжуд тоифа бўйича малакасини тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтказилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ваколатли ички ишлар органининг имтиҳонга йўлланмаси нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлишига доир талабдан четга чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида (иш куни бўлмаган кунлар бундан мустасно) тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза берувчи шахс томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилиши унинг давлат хизматларини кўрсатиш шартларига розилигини ифодалайди. Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга ўзгартириш киритиш (фақат бошқа кунга кечиктириш) ариза берувчи шахс томонидан давлат хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг веб сайтида амалга оширилиши мумкин. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга 24 соатдан кам вақт қолган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Форс-мажор ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилишининг кечиктирилиши ҳақида ариза берувчи шахсга 24 соат ичида электрон хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Форс-мажор ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг ариза берувчи шахсга имтиҳонлар учун резерв қилинган вақт тўғрисида икки иш куни ичида электрон хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганида ариза берувчи шахсга рад этиш сабаблари асосланган ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда электрон хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тадбиркорлик субъектининг веб сайти орқали мурожаат этган ва давлат хизматини кўрсатиш шартлари асосида белгиланган тўловни амалга оширган ариза берувчилар (кейинги ўринларда — ҳайдовчиликка номзодлар) имтиҳонларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Имтиҳон топшириш учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда белгиланган манзилга келган ҳайдовчиликка номзодлар мазкур Низомнинг 6-банди «б» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларидаги маълумотлар билан таққосланиб, сўнгра эгасига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Имтиҳонлар автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ)да аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Назарий имтиҳонда ҳайдовчиликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса автомототранспорт воситасини бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий имтиҳон ўтказилиши назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно. Такрорий имтиҳонлар олдингисидан камида етти кундан кейин ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, унинг назарий имтиҳонда олган ижобий баҳоси ҳам бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳайдовчиликка номзоднинг назарий ва амалий имтиҳонлари натижалари бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси ушбу Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус сертификат расмийлаштириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус сертификатнинг барча реквизитлари ички ишлар органлари ва давлат хизматлари марказларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус сертификат берилган кундан бошлаб бир йил давомида ваколатли давлат органида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Назарий имтиҳонни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Назарий имтиҳон АИТнинг назарий имтиҳон олиш зали (хонаси)да жойлаштириладиган автоматлаштирилган иш жойи (имтиҳон кабинаси)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу АИЖнинг рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун топширилаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми (бор бўлса), туғилган йили кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Назарий имтиҳон 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 2 — 5 та жавоб вариантлари келтирилган, жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра назарий имтиҳон ўзбек, рус ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида) тилларидан бирида топширилиши мумкин. Агар бошқа хорижий тилда назарий имтиҳон топшириш зарурати пайдо бўлса, таржимон ёллашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Имтиҳон саволлари АИТда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчиликка номзод томонидан АИЖ клавиатурасидаги тегишли клавиш босилгач, монитор экранига чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун ҳайдовчиликка номзодга 25 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи АИТ томонидан юритилади, ушбу вақт тугагач, имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Имтиҳон саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги ҳайдовчиликка номзод томонидан ихтиёрий равишда танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Имтиҳон жараёнида клавишни бехосдан босиб юбориш оқибатида юз бериши мумкин бўлган мунозарали ҳолатларнинг олдини олиш учун имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзод клавишни такрорий босиш орқали ўзи танлаган жавоб вариантларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод томонидан барча имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлинганда ёки имтиҳонга ажратилган вақт якунига етганида назарий имтиҳон натижаси, барча саволларга берилган жавобларнинг тўғри/нотўғрилиги ва сарфланган вақтга доир маълумот монитор экранига чиқарилади. Экранга, шунингдек, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича АИТда шакллантирилган имтиҳон варақасининг электрон шакли ҳам чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Назарий имтиҳон натижалари АИТ томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 тадан камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Имтиҳон топшириш жараёнида ҳайдовчиликка номзодларга бирор-бир адабиёт, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситасидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахслар ҳамда бошқа ҳайдовчиликка номзодлар билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, имтиҳон АИТ (ДЙҲХХ масъул ходими, кузатувчи, оператор) томонидан тўхтатилади (агар имтиҳонлар якуни бўйича электрон баённома чоп этилган тақдирда, ДЙҲХХ масъул ходими томонидан мазкур баённома ҳақиқий эмас деб топилиб бекор қилинади), уни содир этган имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод имтиҳондан четлаштирилиб, «топширмади» якуний баҳоси қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Назарий имтиҳон натижаси бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади. Назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларнинг амалий имтиҳонни топшириш муддати (навбати) ва вақти АИТда автоматик тарзда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Амалий имтиҳонни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Амалий имтиҳон тегишли (имтиҳон қайси тоифали автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган бўлса) тоифага мансуб бўлган ҳамда бажарилган амалий бошқарув машқлари натижаларини автоматик тарзда қайд этиб борувчи қурилмалар билан жиҳозланган махсус автомототранспорт воситасида (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган махсус транспорт воситаси) ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун амалий имтиҳон автоматлаштирилган автодром шароитида синовдан ўтказилади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Амалий имтиҳон ўтказиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланиши ҳамда автоматлаштирилган автодром Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ЙҲХББ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Амалий имтиҳон олиш жараёнида бажарилган ҳар бир синов машқи ҳамда якуний натижаларнинг инсон омилисиз баҳоланиши, уларга ўзгартириш киритиш имкониятининг тўлиқ чекланганлиги АИТда автоматик назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Амалий имтиҳонлар йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ бўлган, бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситаларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситасининг техник ҳолати имтиҳон бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилади, бу ҳақида транспорт воситасининг йўл варақасига тегишли белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Автоматлаштирилган автодромда юзага келган техник носозликлар сабабли узоқ (етти кундан кўп) муддат автоматлаштирилган автодром тизимида имтиҳон олиш имкони бўлмаган тақдирда, амалий имтиҳонлар Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Амалий имтиҳонларни бошлашдан олдин автоматлаштирилган автодромнинг созлиги, йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг тўлиқ ва тўғри ўрнатилганлиги, созлиги АИТдаги тегишли тест дастурлари ёрдамида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Автоматлаштирилган автодромда бажариладиган синов машқларини ўтказиш (бажариш кетма-кетлиги, натижаларини баҳолаш мезонлари) тартиби тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ДЙҲХХ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланади. (ДЙҲХХ билан келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиш тақиқланади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Транспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларни автоматлаштирилган автодром шароитида баҳолаш ҳайдовчиликка номзоднинг синов машқларини бажариши натижаларига кўра АИТ томонидан инсон омилисиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Автоматлаштирилган автодром ва тизимларининг созлиги автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиниши, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора) автодром диспетчерлик пункти ишчи ўрнидаги мониторга чиқарилиши, амалий имтиҳонлар носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатилиши, якунланмаган синов машқлари натижалари бекор қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўтказилган амалий имтиҳонларнинг якуний натижасига кўра ҳайдовчиликка номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмаси АИТ томонидан автоматик тарзда қуйидагича баҳоланади: ижобий натижа бўйича «топширди», салбий натижага эса «топширмади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ҳайдовчиликка номзоднинг ўтказилган амалий имтиҳон бўйича баҳоси АИТда бир йил муддат сақланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Тадбиркорлик субъекти томонидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар тўловлар асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Имтиҳон ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг объектларида ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Тўлов ҳар бир имтиҳон учун алоҳида олдиндан амалга оширилади. Ҳайдовчиликка номзоднинг тўловни амалга оширгани ахборот тизимлари орқали текширилиб, тасдиқлангач у имтиҳонга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ўтказилган имтиҳон натижаларидан қатъи назар, тўловлар қайтарилмайди. Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда имтиҳонга узрли сабабларсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда) келмаса ёки кеч қолса, давлат хизмати кўрсатилган ҳисобланади. Узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда тўлов тўланган ҳисобланади ҳамда имтиҳонни қайта топширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда тадбиркорлик субъекти ихтиёрида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтқазиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий таомиллар) мустақил ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 18, 38 ва 43-бандларида белгиланган нормалар ваколатли ички ишлар органи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХI боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат қилади.
2. Тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.
Зарурат бўлганда
2-босқич
Тадбиркорлик субъекти
1. Ариза тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.
2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборади.
Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида
3-босқич
Ариза берувчи
Имтиҳонларни топшириш учун белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади.
1 кун ичида
4-босқич
Тадбиркорлик субъекти
Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади ва бу ҳақда тизим орқали хабарнома юборади.
24 соат ичида
5-босқич
Ариза берувчи
Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширади.
Хабарномада белгиланган сана ва вақтда
6-босқич
Тадбиркорлик субъекти
1. Имтиҳонлардан ижобий ўтган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун махсус сертификат беради.
2. Берилган сертификат тўғрисида ДЙҲХХ ва Давлат хизматлари марказига электрон тарзда маълумот жўнатади.
Шу куннинг ўзида
7-босқич
Ариза берувчи
1. Махсус сертификат ва тегишли ҳужжатлар билан ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
2. Белгиланган тўловни амалга оширади.
Шу куннинг ўзида
8-босқич
ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази
1. Махсус сертификатни қабул қилади.
2. Фотосуратга туширади.
3. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гр.№ _____. ____________ Амалий машқ устаси: _______________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида махсус сертификат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАСИ

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик ҳақида махсус сертификатнинг тавсифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда — сертифика) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қоғозда чоп этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатнинг олд томонида «Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus SERTIFIKAT» сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/ойи/санаси), имтиҳон қайси транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд.
(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча (янги очилаётган) давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўқув ташкилотларида «А», «B», «C» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DE» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режасига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқли бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга; «B», «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўқув ташкилотларида «B» ва (ёки) «C» ва (ёки) «D» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларни бошқа тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Трамвай, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ЙҲХББ билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддатлари давлат таълим талабларига ҳамда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ белгиланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 t дан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотида олиб борилаётган ишлар ушбу ташкилот раҳбари томонидан назорат қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим муассасалари ва ушбу таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан берилган лицензияга эга бўлган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ёки бўлинмаларида (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «А», «B», «C» тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи — ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳайдовчиларни «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «B» ёки «D» тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, «BЕ», «CЕ» ёки «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда эса тегишли равишда «B», «C» ёки «D» тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчиларни «D» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлашда ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, «B» ва (ёки) «C» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўқув ташкилотидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламент талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Лекин мазкур йўналиш гуруҳларидаги номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Таълим жараёни назарий ҳамда амалий машғулотлардан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастурлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари — тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Назарий машғулотлар ўқув журналлари ёки электрон ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса — йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича ўқув автомобилларида ҳамда автотренажёрларда ўтказилган амалий машғулотлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўқув ташкилотларининг автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари, уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ташкилотларида ходимларни, ўқитувчи, инструктор ва бошқа мутахассис ходимларнинг малакаларини ошириш, аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи ва инструкторларнинг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига билими ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича узлуксиз уч йил («D» тоифасидаги автотранспорт воситаси бўйича — узлуксиз беш йил) стажга, шунингдек, автомототранспорт воситаси ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар олий ёки автотранспорт мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўқув ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи, инструкторлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув ташкилотлари тегишли мутахассис ходимларининг касбий яроқлилиги белгиланган муддатларда Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган аттестацияда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишидан олдин малака оширишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси давлат таълим талабларига мос бўлиши керак. Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва ўқув автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Ўқув автомототранспорт воситалари унинг мулкдори бўлган ўқув ташкилоти ёки ундан ижара шартномаси асосида фойдаланаётган шахслар томонидан давлат таълим талабларига мувофиқ сақланиши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўқув ташкилотининг ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган автомототранспорт воситалари ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан ташкилот томонидан таъминланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўқув ташкилотига қарашли ва ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган барча ўқув автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБнинг РваИОБда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ўқув ташкилотида якуний имтиҳонлар анимация эффектларига эга бўлган тест дастурида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Якуний назорат ва синовларни ташкил қилиш ва ўтказиш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари ёки уларнинг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув ташкилотида имтиҳонларни қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига ўқитувчилар, инструкторлар, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Имтиҳонларга қўйиладиган номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳолар олган бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тузилади, ўқув ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имтиҳон комиссияси баённомаларининг сақланиш муддати — 5 йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Таълимни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан ўқув ташкилотларининг буюртмаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификат ўқув ташкилоти томонидан берилади. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади. Гувоҳнома ёки сертификат йўқолиб қолган ҳолларда ўқув ташкилоти шахснинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан ягона намунадаги гувоҳнома ёки сертификатнинг дубликатини белгиланган тартиб асосида беради.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низом юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятни лицензиялашга татбиқ этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 16-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ҳамда Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь)» 2018 йил 19 январдаги 35-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 4-сон, 73-модда).