21.01.1992 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.01.1992 йилдаги 22-сон
Date of entry into force
22.01.1992
Ҳужжат 22.01.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭРКИН НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЛАБАЛАР, ЎҚУВЧИ ЁШЛАР, ЎЗГАЛАРНИНГ ҚАРАМОҒИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРЛАР ВА МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ва талабалар, ўқувчи ёшлар ҳамда меҳнаткашларнинг умумий овқатланиши тизимида нархларни барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана нархларни ислоҳ қилиш муносабати билан талабалар ва ўқувчи ёшлар учун имтиёзли умумий овқатланишни жорий этиш ҳақида» 1991 йил 4 апрелдаги 87-сон қарорига мувофиқ олий ўқув юртларининг кундузи ўқийдиган талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари ва давлат таъминотида бўлмаган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг, шунингдек, юқорида кўрсатилган ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг бир марталик овқатланиш қийматини қоплашга бериладиган компенсациялар миқдори 5 сўмгача кўпайтирилсин, барча талабалар ва ўқувчиларга, ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари таркибига компенсациялар стипендия ва иш ҳақи билан бирга тўланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларини бепул нонушта билан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин ва бунда нонуштанинг қиймати бир ўқувчи ҳисобига бир кунда 40 тийиндан 1 сўм 60 тийингача, яъни 4 баравар кўпайтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларида бир талаба ва ўқувчига бериладиган тушки овқат қийматидан воситачи ҳамда тижорат дўконларида моллар сотишдан бериладиган ажратмалар маблағи ҳисобидан 50 фоиз миқдорида чегиртма белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маҳаллий бошқарув органлари талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этиш, мактаб ва талабалар ошхоналари ҳамда буфетларида бепул нонушталар ва имтиёзли овқатланиш билан таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларга амалдаги имтиёзлар, сақлаб қолиниб, улар уй-жой ва коммунал хизматлар, жамоат транспортидан фойдаланишга (таксидан ташқари) тўланадиган ҳақдан озод қилинсин, нормаланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва врач рецептлари бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож ёлғиз пенсионерларни нормада кўрсатилгандек таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 майдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган кундалик зарур товарлар рўйхатига чекланган нархи (ўртача) 30 сўм ҳисобидан ойига минимал формадаги 1 килограмм гўшт бепул берилсин, деган қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг ошхона ва буфетларида тушки овқатлар қийматининг 50 фоизи, лекин ҳар бир кишига кунига 5 сўмдан ошмаган ҳолда, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан маблағ оладиган вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқатланиш қийматининг ҳақини тўлаш бўйича махсус жамғарма ташкил этсинлар, уни харажатлар сметасида алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур жамғармаларни тузиш манбаларини белгилаб чиқсинлар, бунда тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартишлар киритишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхона ва буфетларида имтиёзли овқатланишни ташкил этиш ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, вазирликлар, идоралар, хўжалик ҳисобидаги концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналари ва буфетларида ишчи ҳамда хизматчилар овқати қийматининг камида 50 фоизини қоплашга рухсат этилсин, бу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тасарруфида ошхона ва буфет шохобчалари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарларининг зиммасига умумий овқатланишни тегишлича ташкил этиш учун, таомларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи асосланган бўлиши, суиистеъмол ва талон-торож қилиш ҳолларига йўл қўймаслик учун шахсан жавобгарлик юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо шохобчаларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ишлаб чиқариш корхоналарининг, талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларига чекланган нархларда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқатлар узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги қурилиши давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзмевасабзавотвиносаноат» концерни, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа деҳқончилик хўжалиги ташкилотлари томонидан эркин сотиш учун ўзларида қоладиган чорвачилик маҳсулотларининг 15 фоизи ва мева-сабзавот маҳсулотининг 50 фоизи ҳисобидан қишлоқлардаги умумтаълим мактабларига пастроқ нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ажратишни ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, маҳаллий бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан биргаликда ёлғиз ва кам таъминланган пенсионерлар, ногиронлар учун арзон нархларда ёки бепул иссиқ овқат ташкил этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган ҳамда талабаларни, ўқувчи ёшларни, ёлғиз пенсионерларни ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни излаб топсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида уч кун муддат ичида ўзгартишлар киритсин ҳамда мактаб ва талабалар ошхоналари ва буфетларида ўқувчилар билан талабаларнинг бепул ҳамда имтиёзли овқатланишини қоплаш тартибини ва чекланган нарх белгиланган айрим озиқ-овқат турларининг нархларидаги фарқни қоплаш тўғрисидаги вақтинчалик Низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида амалдаги қонун ҳамда норматив ҳужжатларни тўлдириш ва ўзгартириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин нархларни белгилаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, оммавий ахборот воситалари корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг меҳнаткашлар, талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этишдаги, эркин нархлар жорий этилган шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қўшимча чораларни амалга ошириш соҳасидаги ижобий тажрибаларини кенг ёритиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг тегишли ўринбосарларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 21 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-сон