25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342-8
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342-8
Date of entry into force
26.05.2018
Ҳужжат 26.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-8]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 19 апрель,

321-В-8-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018-40-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 321-В-8, 82, 2018-40-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муққадима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (кейинги ўринларда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари доирасида молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган схемаларда кўрсатилган ҳисобварақларга;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг «20400 — Жамғарма депозитлар», «20600 — Муддатли депозитлар» ҳисобварақларидаги маблағлар, шунингдек «22602 — Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари» ва «22606 — Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Асосий ҳисобварақда унга қўйилган талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг «20400 — Жамғарма депозитлар», «20600 — Муддатли депозитлар», «22602 — Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари» ва «22606 — Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварақлари бўйича шартномалар муддатини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Мутаносиб тақсимлаш ҳисобварақдаги маблағларнинг кун бошидаги қолдиғидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ойнинг охирги банк иш кунида асосий ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар кун давомида мутаносиб тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, ҳисобварақдан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган мисол асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кун давомида ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар 2-сон картотекага етарли бўлганда, 2-сон картотекадаги мавжуд қарздорлик мазкур Йўриқноманинг 5-бандида белгиланган тартибда тўлаб берилади, қарздорлик қоплангандан сўнг, кейинги тўловлар ушбу Йўриқноманинг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 1-илованинг 6 — 10-бандларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон)