18.05.2018 йилдаги 373-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2018 йилдаги 373-сон
Date of entry into force
24.05.2018
Ҳужжат 24.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил майдаги ПҚ-3712 сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, шу жумладан лизинг асосида етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари параметрлари 1 — 26-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг қўшимча ҳажмларини молиялаштириш манбалари ва ҳудудлар бўйича молиялаштириш жадваллари 27 ва 28-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича қўшимча ҳажмларда етказиб бериш жадвали 29-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмалар портфелини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш схемаси 30-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ҳамда лизинг асосида ва тижорат банклари кредитлари ҳисобига етказиб беришни молиялаштиришни ташкил этиш схемалари 31 — 33-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялашган хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этиш схемаси 34-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 34-Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси М.А. Каримов зиммасига — қишлоқ хўжалиги техникаси ўз вақтида ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси М.А. Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига — тегишли йилнинг 15 октябригача бўлган муддатда келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмалар портфели шакллантирилиши ва ҳудудий ярмаркалар ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига — тузилган шартномаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни молиялаштириш манбаларининг ўз вақтида шакллантирилиши ва таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига — маблағларни жамлаш ҳамда аванс тўловларининг ушбу қарорда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда ўтказиб берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларининг механизациялашган хизматлари учун ҳисоб-китоблар шартнома жадвалига мувофиқ уларни кўрсатишдан камида бир иш куни олдин хизматларнинг камида 50 фоизи миқдорида, якуний ҳисоб-китоблар хизматлар қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб етказиб бериладиган ўзи юрар қишлоқ хўжалиги техникаси амалга оширилаётган агротехника тадбирларини реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи замонавий автоматлаштирилган навигация ва мониторинг (GPS навигация) тизими билан жиҳозланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январгача бўлган муддатда — «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларининг барча ўзи юрар қишлоқ хўжалиги техникаси навигация ва мониторинг (GPS навигация) тизими ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган агротехника тадбирларининг мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тизимини ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситаларини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан бир ой муддатда «Ўзагросервис» АЖ билан биргаликда тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари (Мирзаев, Отажонов, Қўчқоров) тугатилган фермер хўжаликлари тугатилиши муносабати билан уларнинг «Ўзагролизинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ олдидаги қарзлари миқдорини аниқласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб- қувватлаш жамғармаси олдида ҳосил бўлган қарздорликларини реструктуризация қилиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — тренер-инструкторларни, қишлоқ хўжалиги техникаси операторларини, шунингдек, уларни таъмирлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўз полигонига эга бўлган модель ўқув марказини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежларида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда — операторларни янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникасида ишлаш учун қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича мутахассислар учун ҳудудий курслар ташкил этсин, амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва унинг амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизими ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва уларни моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш масалаларини ўрганиб, зарурат бўлганда ушбу масалалар юзасидан 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов, З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
373-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/373/1256-сон, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон)