14.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3012
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 14.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3012
Date of entry into force
15.05.2018
Ҳужжат 15.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 30 апрель,

20/1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-ққ/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-ққ/1-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида (бундан буён матнда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача таълим муассасаси раҳбари тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим муассасасида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабгача таълим муассасасининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тарбияланувчи мактабгача таълим муассасасида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим муассасаси ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга кузатилган ҳолат ва кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тарбияланувчилар мактабгача таълим муассасасида бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим муассасаси раҳбари ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тарбияланувчилар мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва олиб кетишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс тарбияланувчини шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши, шунингдек уни олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга топшириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир қаватида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда тарбияланувчиларни эвакуация қилиш режаси жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим муассасасининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим муассасасида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим муассасаси ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ҳамшираси ҳамда мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим муассасасида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия ва турли ўйинлар шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 апрель

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ