Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарорини бажариш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар — амбулатория шароитида тиббиёт амалиётида қўллаш мақсадида аҳолига реализация қилиш учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик — дори воситалари ва тиббий буюмлар, жумладан ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар реализациясини амалга оширишда ресурсларни бирлаштириш ва хавфни бартараф этиш, дори воситалари таъминоти бўйича хусусий инвестицияни жалб этиш мақсадида давлат ва хусусий шериклик асосида ўзаро манфаатли маълум муддатга қонуний расмийлаштирилган ҳамкорлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан шерик — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерик — фаолиятининг асосий мақсади аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланган, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана ва улгуржи реализациясини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик шартномаси — томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ижроси бўйича бошқа шартларни белгиловчи, давлат ва хусусий шериклар ўртасида тузилган ёзма шартнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишда қўйиладиган асосий талаблар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аҳолини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик захираси мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ижтимоий дорихоналарнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ижтимоий дорихоналар ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси аҳолини Рўйхатга киритилган дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, бошқа турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи реализацияси учун ва дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган таъминотчилардан сотиб олади (олиб киришдан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт асосида бериладиган дори воситаларини ёки тасдиқланган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ дори воситаларини рецептсиз равишда чакана реализация қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 29 апрелдаги 10-сонли буйруғи билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3430, 04.05.2023 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади;
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш имконини таъминловчи, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказиш (тегишли лицензияси мавжуд бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижтимоий дорихоналарда товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда, санитария кунларини ўтказиш учун эса — қўшимча равишда Давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хусусий шериклик учун номзодни танлаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли регионлар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия таркиби, унинг ишчи органи ва фаолият регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Хусусий шерик номзодини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига ўз аризасини жойлаштиради, аризада қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун берилган лицензиянинг рўйхат рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмлар, товар захираси ва айланма воситалар, улар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурни ўз ичига олувчи моддий-техник база ҳақидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Маълумотларнинг ишончлилиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида номзодга Комиссия мажлисининг ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаш учун номзод ўзининг номзодини кўриб чиқишда Комиссия йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда номзодга асослантирилган рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома тузишни рад этиш ҳақидаги Комиссия қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузиш бўйича Комиссиянинг қарори давлат томонидан шерикка кейинги иш кунидан кечикмай тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳамкори уч кун муддатда номзодга ушбу низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси лойиҳасини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ижтимоий дорихоналар фаолиятининг ва мазкур Низом талабларига риоя қилинишининг назорати дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализациясини лицензияловчи ҳудудий органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Кейинги ўринларда «Давлат томонидан шерик» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан вазир ______________________
(Ф.И.О)
бир томондан ва кейинги ўринларда «Хусусий шерик» деб аталувчи ________________________________________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи)
номидан ____________________________ ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
(Ф.И.О)
I. Шартнома предмети
1.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат-хусусий шерикчилик учун номзодни танлаш бўйича комиссияси 20 __ йил «____»__________даги ___- сон қарорига асосан Хусусий шерикка тасдиқланган дислокацияга мувофиқ, давлат мулки бўлган бино (хоналар) беғараз фойдаланиш учун топширилади. Давлат томонидан шерик ______________________________________да жойлашган
(бино жойлашган манзил)
фойдали майдони ____ кв.м. бўлган бино (хоналар)ни 20 ___ йил «___»________дан бошлаб ___ йил муддатга топширади, Хусусий шерик эса қабул қилади. 1.2. Бино (хоналар) ижтимоий дорихона (унинг филиали) сифатида фаолият юритилиши учун топширилади. 1.3. Топширилаётган бино (хона) тавсифи: жойлашган жойи _______________________ хоналар сони _____________. Санитария-техник ҳолати: сув таъминоти _____________; электр таъминоти _______________; ҳаво алмашиниши ______________; ёруғлик таъминоти ______________; иссиқлик тизими _______________; канализация тизими ______________.
II. Бинони (хоналарни) фойдаланишга бериш ва ундан фойдаланиш шартлари
2.1. Бинодан (хонадан) ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида белгиланган мақсадларда фойдаланилиши керак. 2.2. Бино (хоналар) қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилади. 2.3 Бино (хоналар)ни топшириш ва улардан фойдаланишнинг бошқа шартлари. ________________________________________________________________________________________________
III. Давлат томонидан шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Давлат томонидан шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга: ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш; хусусий шерик томонидан ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш; хусусий шерик томонидан ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш; Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. 3.2. Давлат томонидан шерикнинг мажбуриятлари: ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатдаги бино (хоналар)нинг белгиланган муддатларда топширилишини таъминлаш; давлат ва ижтимоий мақсадларда бино (хоналар)ни қайтариб олишда хусусий шерик харажатларини, шу жумладан йўқотилган фойдани қоплаш; электр энергияси, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализациядан фойдаланиш, техник ва маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш бўйича харажатлар тўланишини таъминлаш; айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш бўйича харажатларнинг қопланишини таъминлаш. Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.
IV. Хусусий шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга: дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш орқали тижорат фаолиятини мустақил равишда юритиш; қўллаш ва реализация қилиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолатларда санитария-гигиена буюмлари, доривор озуқалар, минерал сувлар, шунингдек, даволаш-косметология маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчалар реализациясини амалга ошириш; таъмирлаш ва бошқа техник ишларни белгиланган тартибда ўтказиш; давлат томонидан шерикнинг ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш. Хусусий шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. 4.2. Хусусий шерикнинг мажбуриятлари: дорихона ассортиментига кирувчи, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдода доимий бўлишини таъминлаш; дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан тўлиқ нархдаги дори воситаларининг рецепт асосида берилишини, айрим тоифадаги беморларга эса — қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли асосда берилишини таъминлаш; ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат-хусусий-шерикчилик тўғрисидаги шартларга мувофиқ, давлат томонидан шерик белгилаган савдо устамасидан ошмаган устама нархларда реализация қилишни амалга ошириш; аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни ижтимоий ?орихона ва унинг филиаллари орқали, шунингдек, республиканинг қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган чекка, тоғли ҳудудлардаги аҳолисига махсус ихтисослаштирилган автотранспорт орқали етказиб бериш йўли билан реализация қилиш; бино (хоналар)дан қатъий мақсадли равишда фойдаланиш; биноларни (хоналарни) санитария-гигиеник меъёрларга мос равишда сақлаш; муҳандислик коммуникацияларини иш ҳолатида сақлаш; дори воситалари ва тиббий буюмларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақланиши бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш; товар-моддий бойликларнинг ҳаракати бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган тартибда, электрон равишда юритиш ҳамда ҳисоботларни белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш; дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига, шу жумладан дори воситаларининг имтиёзли асосда берилишига риоя этиш; соғлиқни сақлаш ташкилотларига ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган, амбулаторияда даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари ҳақида маълумот тақдим этиш; истеъмолчилардан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ёки самарасизлиги ҳамда қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиш ва уларнинг тарқалишига чек қўйиш; дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш ҳақида аҳолига бепул ахборот бериш ва консультатив ёрдам кўрсатиш; дори воситалари ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда сақлаш ва йўқ қилишни амалга ошириш; ижтимоий дорихона мижозларига дорихона ассортиментига кирувчи ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати ва уларнинг нархи ҳақида ахборот бериш; гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг қонунда белгиланган тартибда сақланишини ва реализация қилинишини таъминлаш; ижтимоий дорихоналарга қўйилган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этиш; давлат томонидан шерикка етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш. Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.
V. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш тартиби
5.1. Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш томонлар келишуви ёки суд қарори асосида амалга оширилади. 5.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин: Хусусий шерикнинг тугатилиши, шу жумладан банкротлик ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ унинг иқтисодий жиҳатдан тўловга лаёқатсизлиги; дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия амал қилишининг тугатилиши; ушбу Шартноманинг 4.2- банди талабларига риоя этмаслик; бино (хоналар)дан фойдаланишни ихтиёрий равишда рад этиш; бино (хоналар)дан бошқа мақсадларда фойдаланиш; белгиланган тартибда давлат ва жамоат мақсадлари учун бино(хоналар)ни қайтариб олиш. Шартнома қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
VI. Томонларнинг масъулияти
6.1. Томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки мунтазам равишда қонунчилик талабларини бузган ҳолатларда иккинчи томон қонунчиликда белгиланган тартибда Шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. 6.2. Белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳар қандай қоида бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига олиб келмайди. 6.3. Ушбу Шартномани бекор қилишда бир Томон иккинчи Томонни бекор қилиш мўлжалланган санадан уч ой олдин, Шартномани бекор қилиш сабабларини асослаган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.
VII. Низоларни ҳал этиш
7.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
VIII. Шартноманинг алоҳида шартлари
8.1. Ушбу бўлимда мазкур Шартномада назарда тутилмаган ва қонунчиликка зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.
IX.Якунловчи қоида
9.1. Ушбу шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради.
Томонларнинг реквизитлари:
Давлат томонидан шерик: _______________________ _______________________ _______________________
Хусусий шерик: _______________________ _______________________ _______________________
Томонларнинг имзолари
Давлат томонидан шерик: _______________________ _______________________ Имзо ўрни ________________