Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2026 03.05.2018 йилдаги 324-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.05.2018 йилдаги 324-сон
Date of entry into force
03.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий обидалари билан туристларни кенг таништириш, замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини такомиллаштириш, ички туризмни фаоллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ўсишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг туризм инфратузилмаси ва намойиши объектларини ташкил этиш, мавжудларини таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда Сурхондарё вилоятида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган маданий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари тақвимини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган туризм инфратузилмаси ва намойиши объектлари ҳамда меҳмон уйларини (кейинги ўринларда туризм объектлари деб юритилади) туризм йўналишларига киритиш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотларни республикада фаолият юритаётган туроператорларга етказилишини ва кенг тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларида сифатли хизмат кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида тегишли ўқув машғулотларини ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий равишда хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва туроператорлар вакиллари учун таништирув-ахборот турларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда 2019 йилда Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда туристлар ташриф буюрадиган объектларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йил учун инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорлари талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган — Бойсун кичик туризм зонасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудларида — Сариосиё кичик туризм зонасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган — Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этиш ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Бойсун, Сариосиё ва Шеробод кичик туризм зоналарининг аниқ чегараларини белгилаш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бойсун, Сариосиё ва Шеробод кичик туризм зоналарининг аниқ чегаралари белгилангандан сўнг уч ой муддатда уларнинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича таклифларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори билан ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кичик туризм зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, беғараз молиявий ёрдамларини ҳамда тижорат банкларининг кредитларини белгиланган тартибда жалб этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 09/18/324/1145-сон)