Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.10.2001 йилдаги 433-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 31.10.2001 йилдаги 433-сон
Date of entry into force
31.10.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН САВДО ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим истеъмол товарлари нархларининг сунъий ошириб юборилишига йўл қўймаслик, шунингдек уларни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб четдан келтириладиган ва республикада ишлаб чиқариладиган ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакарни сотиш фақат юридик шахслар томонидан шартномавий нархлар бўйича амалга оширилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг кўрсатиб ўтилган турларига чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни шу йилнинг 1 ноябригача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо корхоналари томонидан кундалик эҳтиёж истеъмол товарларига нархларни шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кундалик эҳтиёж истеъмол товарлари нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига уринишларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин, қонун бузувчиларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий жазо чораларини қўлласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 ноябрдаги 246-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 342-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 267-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 111-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан келтириладиган тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлардан олинадиган йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорида белгиланган амалдаги миқдорларда ва уни ундириш тартиби сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан хўжаликлар ресурсларидан ишлаб чиқарилган ва белгиланган тартибда уларга қайтариладиган ўсимлик (пахта) ёғини ушбу хўжаликларнинг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик (пахта) ёғининг тузилган шартномаларга мувофиқ хўжаликлар томонидан сотиб олинмаган миқдори ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг хўжаликлар ресурсларидан ишлаб чиқарилган ўсимлик (пахта) ёғини мазкур хўжаликларнинг топшириғига биноан ёки ишончномаси бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотишдан олинган тушуми давлат солиқ органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бюджетига ундирилади, мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кундалик эҳтиёж истеъмол товарларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ҳолларининг олдини олишни таъминловчи божхона назоратини кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 31 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
433-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 144-модда; 2002 й., 13-сон, 108-модда; 14-сон, 111-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)