24.10.2001 йилдаги 419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.10.2001 йилдаги 419-сон
Date of entry into force
24.10.2001
Ҳужжат 24.10.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ДАРОМАДЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун авансларни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратиладиган кредит ресурслари бўйича тушадиган даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари, Жамғарма харажатларини маблағ билан таъминлаш учун Молия вазирлиги томонидан Марказий банкдан жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизлар бўйича мажбуриятлар бажарилгандан кейин, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 24 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
419-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солади ҳамда фақат давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун авансларни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича Жамғарма ҳисоб рақамига тушадиган даромад (фойда)ларгагина татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жамғарманинг даромад (фойда)лари Жамғарманинг молиявий агентлари («Пахта-банк» ва «Ғалла-банк»)дан Жамғарма тўғрисидаги Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ уларга Жамғарма томонидан пахта, дон, шоли учун авансларни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича ҳар ойлик воситачилик тўловлари тарзидаги тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма даромад (фойда)лари ҳисоби Жамғарма бухгалтерияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича ҳисоб-китоб-касса марказида Жамғарма белгиланган тартибда очган талаб қилиб олинадиган махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларида, пахта, дон ва шоли харажатларини маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича воситачилик тўловларини ўтказиш учун алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма воситачилик тўловлари тушумларининг Жамғарма томонидан маблағ билан таъминланадиган ҳар қайси қишлоқ хўжалиги экини ва вақт даври бўйича ҳар ойда алоҳида ҳисоблаб қўшилишини, ҳисобга олинишини ва назорат қилиб борилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Воситачилик тўловлари тарзида Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар биринчи навбатда Жамғарманинг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун авансларни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлаш бўйича мақсадли харажатлари учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизларни тўлашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма ҳар ойлик даромад (фойда)ларининг ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилгандан кейин қолган миқдорининг 50 фоизидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарманинг мақсадли ҳисоб рақамларида ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда – давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун авансларни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашда Жамғарма маблағларининг вақтинчалик камомадини қоплаш учун фойдаланилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқорида санаб ўтилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ёзма қарорига биноан, қишлоқда ислоҳотлар ўтказишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда, шунингдек Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантиришда ҳамда ходимларни рағбатлантиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг кўзда тутилмаган харажатларини маблағ билан таъминлашда фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма даромадларидан ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошида белгиланган мақсадларда фойдаланиш маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан Молия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларидаги Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши учун жавобгарлик Жамғарма директори ва бош бухгалтери ёки уларнинг вазифасини бажараётган шахслар зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 140-модда; 2007 й., 19-20-сон, 194-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)