19.04.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2242-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 19.04.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2242-4
Date of entry into force
20.04.2018
Ҳужжат 20.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирИнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2242-4]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 16 апрелдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни (рўйхат рақами 2242-1, 2014 йил 15 август, рўйхат рақами 2242-2, 2016 йил 3 август ва рўйхат рақами 2242-3, 2017 йил 28 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2018 йил 10 апрелдаги 84-01-1004-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2011 йил 6 июльдаги 01-222/1-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль), 2014 йил 6 августдаги 01-264-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2242-1, 2014 йил 15 август), 2016 йил 2 августдаги 01-264-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2242-2, 2016 йил 3 август) ҳамда 2017 йил 21 июльдаги 01-328-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2242-3, 2017 йил 28 июль) буйруқлари давлат реестридан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2018 й., 10/18/2242-4/1090-сон)