Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.08.2001 йилдаги 354-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2001 йилдаги 354-сон
Date of entry into force
28.08.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 13.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ БОШҚА ШАХСЛАРГА БЕРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш ва республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш фақат нотариуслар, шунингдек савдо қилиш ҳуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ҳамда воситачи (дистрибьютор) ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситалари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорлари ижроси, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлинмалари суд ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали сотилиши мумкин:
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 12-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди шартномаси расмийлаштирилгунга қадар агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказилган рақамларга мувофиқлигини аниқлаш учун автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида кўрикдан ўтказилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсларга бериш улар божхона органларида рўйхатдан ўтказилгач ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ҳисобга олингандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ҳисобга олинмаган автомобилларни бозорларда сотиш тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банкларининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсларга бериш битимларини ўз вақтида ва сифатли расмийлаштириш мақсадида бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш хизматлари, нотариал идоралар, банклар бўлимлари ва автомототранспорт бозорлари ҳудудларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматларини жойлаштириш ва улар ишини ташкил этиш учун автомототранспорт бозорлари ҳудудида зарур жойлар ажратиш чораларини кўрсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт бозорлари ҳудудида иш кўраётган ўзларига қарашли бўлинмаларнинг иши ва ўзаро ҳамкорлигининг ягона тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда амалдаги автомототранспорт воситаларига нисбатан битимлар ва ишончномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги фуқаролик қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини, шунингдек автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришни вақтинча тақиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-банди «п» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
354-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 110-модда; 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/863/2098-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)