03.04.2018 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2018 йилдаги 260-сон
Date of entry into force
04.04.2018
Ҳужжат 04.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 260-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари — қимматли қоғозлар ва қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар бўйича».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширади. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилган қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни — улар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида экспертизадан ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни техник экспертизадан ўтказишда асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа товарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кимошди савдосини ўтказиш тартибида сотувга қўйилади. Тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/260/1000-сон)