15.03.2018 йилдаги 202-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.03.2018 йилдаги 202-сон
Date of entry into force
16.03.2018
Ҳужжат 07.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш Ўзбекистон Республикасининг, жумладан, бундай ташишларни рухсатномалар асосида амалга ошириш шартларини назарда тутган халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳар йили ўзаровийлик шартларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкаларини айирбошлаши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 09/23/277/0458-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси бўйича автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартларини ҳамда Ўзбекистоннинг рухсатномалари бланкалари шаклларини икки ой муддатда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий автомобилда юк ва йўловчилар ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг 2-банди қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 09/23/277/0458-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж)»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида» 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар давлат божхона хизмати органларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида» 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида ундирилиши, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилиши».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 26.08.2019 й., 09/19/716/3636-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 09/23/277/0458-сон)