Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022 05.03.2018 йилдаги ПҚ-3583-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.03.2018 йилдаги ПҚ-3583-сон
Date of entry into force
06.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022
Ҳужжат 28.12.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5368-сон Фармони ижроси юзасидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 55 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 6-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда, тоифаланган шаҳарлар-вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар рўйхати 7-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни танлаб олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш схемаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарур ҳолларда, жисмоний тарбия ва спорт органларининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган сон доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг штатлар сони, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассислари сонини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги республика ҳудудида давлат спорт объектлари қурилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини беради ва улардан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 июндан бошлаб, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатлари параметрларини, жумладан болалар спорти объектларини, хусусан ҳомийлар маблағларидан қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаб берган ҳолда тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 10 апрелга қадар муддатда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ва спорт жамғармасига 2018 йил бошида республика бюджетининг бўш қолдиқ маблағлари ҳисобидан 20 млрд. сўм ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 06/18/5600/2357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 06/18/5600/2357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшатиладиган бино ва иншоотлар, инвентар ва ускуналарнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг доимий асосда ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини назарда тутган ҳолда, тегишлича маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг ҳудудий, туман (шаҳар) календарь режалари ҳар йили тасдиқланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари учун амалдаги қурилиш норма ва қоидаларини ушбу иншоотларга, жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича қўйиладиган замонавий талаб ва нормаларга мувофиқлаштириш мақсадида уларни қайта кўриб чиқишни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш ва моддий-техник жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва турнирларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига хайрия ёрдамини кўрсатаётган ташкилотлар иштирокида ижтимоий роликлар яратиш орқали оммавий спорт турларини халқ орасида кенг ёйишга кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга бириктириладиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган хизмат енгил автомобилларининг чекланган умумий сонини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилишини, уларнинг мебель, компьютер техникаси, алоқа ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2779-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3583-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 55 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 14 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
4-ИЛОВА

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг жами штатлар сони 11 — 13 нафар кишини ташкил этади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
5-ИЛОВА

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 3-4 нафар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ушбу қарорнинг 7-иловасига мувофиқ 1-тоифали туман (шаҳар)ларда Оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкиллаштириш бўйича бош инспектор лавозими назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ҳудудлар

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони

жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия
ва спорт бошқармаларида

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

70

14

56

2.

Андижон вилояти

66

11

55

3.

Бухоро вилояти

55

11

44

4.

Жиззах вилояти

55

11

44

5.

Қашқадарё вилояти

66

11

55

6.

Навоий вилояти

47

11

36

7.

Наманган вилояти

54

11

43

8.

Самарқанд вилояти

70

12

58

9.

Сирдарё вилояти

49

11

38

10.

Сурхондарё вилояти

60

11

49

11.

Тошкент вилояти

89

13

76

12.

Фарғона вилояти

78

12

66

13.

Хоразм вилояти

53

11

42

14.

Тошкент шаҳри

57

13

44

Жами:

869

163

706

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
7-ИЛОВА

Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда, тоифаланган шаҳарлар — вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Туманлар ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонобод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўз тумани

Булоқбоши тумани

Пахтаобод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшробод тумани

Тайлоқ тумани

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музробод тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Оҳангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Оҳангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Паркент тумани

Пскент тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Боғдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Хозарасп тумани

Хива тумани

Ҳонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

М.Улуғбек тумани

Сергели тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани

Жами

106

94

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-тоифа — 4 нафар штат бирлиги сони белгиланади (бошлиқ — 1, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор — 1, оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкиллаштириш бўйича бош инспектор — 1, бош бухгалтер — 1);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-тоифа — 3 нафар штат бирлиги сони белгиланади (бошлиқ — 1, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор — 1, бош бухгалтер — 1);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жами 706 штат бирлиги (бошлиқ — 200 нафар, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор — 200 нафар, оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкиллаштириш бўйича бош инспектор — 106 нафар, бош бухгалтер — 200 нафар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни танлаб олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 07/18/3583/0850-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон, 21.12.2018 й., 06/18/5600/2357-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)