21.02.2018 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.02.2018 йилдаги 133-сон
Date of entry into force
23.02.2018
Ҳужжат 01.06.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони ижросини таъминлаш, Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорликни, минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон — Тожикистон Давлат чегарасини кесиб ўтишда қулай шароитлар ҳамда ўтказиш пунктларининг узлуксиз ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Самарқанд вилоятидаги «Жартепа», Жиззах вилоятидаги «Қушкент», «Учтурган», Сирдарё вилоятидаги «Ховостобод», Тошкент вилоятидаги «Бекобод», Наманган вилоятидаги «Поп», Фарғона вилоятидаги «Равот», Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда «Амузанг» темир йўл ўтказиш пунктининг (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини, шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара постини ташкил этиш ва янада ривожлантириш учун зарур ер участкалари ажратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказсинлар, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларга жойларда уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ишларни ташкил этиш учун зарур хизмат-маиший шароитлар яратишда кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда давлат назорати органлари деб аталади), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз маблағлари ҳисобига ўтказиш пунктларининг фаолиятини ташкил этиш учун биринчи навбатдаги зарур шароитлар яратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара постининг бинолари, иншоотлари ва унга туташ ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига бир ҳафта муддатда оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул асосда белгиланган тартибда берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019-2020 йилларда янги жойда жойлаштириладиган чегара постининг инфратузилмаси ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан қурилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтказиш пунктлари орқали шахслар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ўргансин ҳамда 2018 йил якунлари бўйича ўтказиш пунктларининг тегишли муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш мақсадида бажарилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида «Ғалаба — Хошадий» темир йўл участкаси (кейинги ўринларда темир йўл участкаси деб аталади) реконструкция қилинишини таъминласин ва ўтказиш пунктида давлати назорат органларининг фаолият йўналишлари бўйича ишларини ташкил этиш учун биринчи навбатдаги зарур хизмат-маиший шароитлар яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа ҳужжати тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, темир йўл участкасини лойиҳалаштириш билан бир пайтда реконструкция қилишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида «Ғалаба — Хошадий» темир йўл участкасини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Боштранслойиҳа» АЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибий бўлинмалари — бош пудрат ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ўтказиш пунктлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида ускуналар, техник назорат воситалари ва жиҳозлар (шу жумладан эҳтиёт қисмлар, бутловчи ва сарфлаш материаллари) харид қилиш учун бюджетдан мақсадли маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) шакллантиришда уларга марказлаштирилган инвестициялардан ажратиладиган лимитлар доирасида ҳамда асосланган ҳисоб-китоблар асосида ўтказиш пунктларининг янги муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳалари белгиланган тартибда киритишни назарда тутсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК ўтказиш пунктларини юқори тезликда ишлайдиган алоқа каналлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш билан бир пайтда қуришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиш пунктларига маълумотларни узатиш тармоғининг юқори тезликда ишлайдиган каналларини таъминлаш учун телекоммуникация тармоқларини қуриш ишларини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелеком» АК — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алоқалойиҳа» давлат унитар корхонаси — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелеком» АК — бош пудрат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўтказиш пунктларини ўрганиш ва уларни Дастурга киритишга доир таклифлар тақдим этиш натижалари бўйича ташкил этилаётган ўтказиш пунктларининг сув таъминоти юзасидан техник шартлар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси кўмагида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси линиясигача ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари қайта тикланиши ва капитал таъмирланишини, ўтказиш пунктлари яқинида, шу жумладан ўтказиш пунктлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ўртасида жойлашган ҳудудларда зарур йўлбўйи инфратузилмаси (панелли-тўрсимон тўсиқ, ажратувчи бетонли тўсиқ, ёритиш, йўл белги ва ишоралари) ташкил этилишини таъминласин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа ҳужжати тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари участкаларини лойиҳалаштириш билан пайтда қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари участкаларини қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамияти — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари — бош пудрат ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўтказиш пунктларига олиб борадиган темир йўл линиялари, автомобиль йўллари ва телекоммуникация тармоқларини қуриш бўйича буюртмачилар бош лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда лойиҳа ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказиш бўйича ваколатли органларда кўриб чиқилиши ва келишилиши, белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси барпо этилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўтказиш пунктларига электр энергияси ва табиий газ узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш тадбирларини ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКга ушбу қарорни амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ишлаб чиқарувчи заводлар ёхуд уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан ускуналар, материаллар, техник назорат воситалари ва жиҳозлар (шу жумладан эҳтиёт қисмлар, бутловчи ва сарфлаш материаллари) етказиб бериш бўйича контрактлар (шартномалар) тузишга рухсат этилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов, ва Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони О.М. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133-сон