15.02.2018 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.2018 йилдаги 124-сон
Date of entry into force
17.02.2018
Ҳужжат 17.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва мутаносиб равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар этиб — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг техник ёрдам маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурда кўрсатилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилиши, давлат экспертизасидан ўтказилиши ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини устувор равишда давлат-хусусий шерикчилик асосида таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент давлат юридик университети 2017/2018 ўқув йили учун тўлов-контрактлар шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказишдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммасини тўлашдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2018 йил 1 мартдан қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ

Тадбирлар номи

Қиймати (млн. сўм)

2018 йил

2019 йил

I. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биносининг фасад қисмини таъмирлаш

1 450

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биноси ички хоналарини таъмирлаш ва иситиш тизимини янгилаш

2 789

-

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги биносини капитал таъмирлаш

-

2 000

4.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

1 000

3 500

5.

Навоий вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

-

6 500

6.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси биноси қурилишини якунлаш

6 500

-

7.

Хоразм вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

8 000

-

8.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

7 000

-

Жами:

26 739

12 000

II. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари биноларини қуриш ва таъмирлаш

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Қораўзак тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

2.

Нукус тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

3.

Тахтакўпир тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

4.

Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

5.

Элликқалъа тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

6.

Қорақалпоғистон Республикаси ФҲДЁ бўлими архиви биносини таъмирлаш

-

1 200

Андижон вилояти

7.

Олтинкўл тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

8.

Қўрғонтепа тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

Бухоро вилояти

9.

Олот тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

10.

Бухоро тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

11.

Вобкент тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

12.

Когон тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

13.

Ромитан тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

14.

Бухоро шаҳри «Бахт уйи» биносини қуриш

4 500

-

Жиззах вилояти

15.

Бахмал тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

1 900

-

Қашқадарё вилояти

16.

Шаҳрисабз шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

1 950

-

Навоий вилояти

17.

Томди тумани ФҲДЁ бўлими биносини реконструкция қилиш

300

-

Самарқанд вилояти

18.

Каттақўрғон тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

19.

Жомбой тумани ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

500

20.

Пайариқ тумани ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

200

-

Сурхондарё вилояти

21.

Сариосиё тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

1 681

-

22.

Шеробод тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

1 469

-

Сирдарё вилояти

23.

Ширин шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

1 500

24.

Янгиер шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

1 500

-

25.

Сардоба тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

1 500

26.

Гулистон шаҳри «Бахт уйи» биносини таъмирлаш

700

-

Тошкент вилояти

27.

Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

28.

Нурафшон шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

29.

Бўка тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

30.

Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

640

31.

Чирчиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

300

32.

Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

300

Тошкент шаҳри

33.

Олмазор тумани ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

-

260

34.

Яшнабод тумани ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

160

-

35.

Тошкент шаҳри ФҲДЁ архиви биносини таъмирлаш

-

220

36.

Тошкент шаҳри «Бахт уйи» биносини қуриш

5 810

-

37.

Юнусобод тумани 2-сон «Бахт уйи» биносини таъмирлаш

140

-

38.

Яккасарой тумани 1-сон «Бахт уйи» биносини таъмирлаш

850

-

Фарғона вилояти

39.

Данғара тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

40.

Фарғона тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

-

41.

Ёзёвон тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

42.

Фарғона шаҳри 1-сон ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

-

120

43.

Марғилон шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

-

150

Хоразм вилояти

44.

Питнак шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини таъмирлаш

1 100

-

Жами:

52 000

14 950

Ҳаммаси:

78 739

26 950

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ҳар бир нотариус лавозимига камида 1 бирлик нотариус ёрдамчиси лавозими ва камида 1 бирлик нотариус котиби лавозими жорий этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-бандининг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/124/0782-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон; 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)