15.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2263-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 15.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2263-2
Date of entry into force
15.02.2018
Ҳужжат 15.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2263-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон «Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2263, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 384-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 9 январь,

3-сон

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/29-10/02-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддимадан «, 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддимадан «, 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (кейинги ўринларда хўжалик жамиятлари деб юритилади) ҳамда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») киритилган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» деган сўзлар «Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 4-банддаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 7-банднинг биринчи хатбошисида «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат рақобат қўмитаси келиб тушган маблағларни Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказидаги субсчётига ўтказади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн иккинчи хатбошилар ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Молия вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитасига давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан ўтказилган ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
1-ИЛОВА

«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)

Коэффициент

1.

500 гача

5,0

2.

700 гача

5,5

3.

900 гача

6,5

4.

1100 гача

7,5

5.

1300 гача

8,5

6.

1500 гача

9,5

7.

1700 гача

10,5

8.

1900 гача

11,5

9.

2100 гача

12,5

10.

2300 гача

13,5

11.

2500 гача

14,0

12.

2700 гача

14,5

13.

2900 гача

15,0

14.

3100 гача

15,5

15.

3300 гача

16,0

16.

3500 гача

16,5

17.

3700 гача

17,0

18.

3900 гача

17,5

19.

4100 гача

18,0

20.

4100 дан кўп

18,5

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)

Коэффициент

1.

500 гача

4,5

2.

700 гача

5,0

3.

900 гача

5,5

4.

1100 гача

6,0

5.

1300 гача

6,5

6.

1500 гача

7,0

7.

1700 гача

7,5

8.

1900 гача

8,0

9.

2100 гача

8,5

10.

2300 гача

9,0

11.

2500 гача

9,5

12.

2700 гача

10,0

13.

2900 гача

10,5

14.

3100 гача

11,0

15.

3300 гача

11,5

16.

3500 гача

12,0

17.

3700 гача

12,5

18.

3900 гача

13,0

19.

4100 гача

13,5

20.

4100 дан кўп

14,0

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)