06.02.2018 йилдаги 79-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.02.2018 йилдаги 79-сон
Date of entry into force
09.02.2018
Ҳужжат 09.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислом тараққиёт банкининг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар ва тегишли инфратузилма қурилишини молиялаштириш учун жалб этилган маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва уларни қайтаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Бош вазир ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги 79-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«дастлабки бадал — банкда қарз олувчининг номига очилган жамғарма омонат ҳисобварағига қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ёки юридик шахс — қарз олувчи иш берувчисининг пул маблағлари ёхуд бошқа шахсларнинг пул маблағлари шаклида киритилган қарз олувчининг икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2, 3 хонали уйлар смета қийматининг камида 15 фоизи ёки майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «бош битимда» сўзлари тегишли равишда «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси билан банк ўртасидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банк ва инжиниринг компанияси ўртасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кредит линиясининг жами суммаси банкка тақдим этилгандан сўнг якка тартибдаги уй қурувчиларнинг 20202-сон «Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ҳукуматнинг талаб қилиб олинадиган депозитлари» депозит ҳисобрақамидаги умумий бадал маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Ислом тараққиёт банкининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун жалб этилган молиявий маблағлари, шу жумладан устама ҳақ банк ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти объектлари қуриш учун жалб этилган молиявий маблағлари, шу жумладан устама ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ислом тараққиёт банкининг кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган маблағлари объектлар (қурилиш тугаллангандан кейин) буюртмачига топширилган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобрақамига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан ягона тўлов йўли билан қопланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон; 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон)