Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2110-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 февралдаги 2021-11-сон ва Молия вазирлигининг 2021 йил 12 февралдаги 7-сонли «Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2110-2, 16.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16 ва 36-сон қарори (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
2018-02-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
4-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 2018-02 ва 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг навбатдаги муддати келгунга қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) бериши шарт. Ариза ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.».
2. Низом иловасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| «4. ИФУТ | | | | | | | | ». | | | | | | | | | | | | | | | ||
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2110-1/0676-сон)