Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.1996 14.01.1992 йилдаги 524-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.01.1992 йилдаги 524-XII-сон
Date of entry into force
18.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТИНИ ЧАҚИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 230-I-сонли «Ўзбекистон Республикасида депутатни чақириб олиш тартиби тўғрисида»ги Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида халқ депутатини чақириб олиш ҳуқуқи депутатнинг ҳақиқатан ҳам сайловчилар назорати остида иш олиб бориши ва уларнинг олдида масъулиятли бўлишининг кафолатидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Халқ депутатини чақириб олишнинг асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатлик вазифаларини бажармаслик, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини бузиш оқибатида ёки бошқача кўринишда сайловчиларнинг ишончини оқламаган Ўзбекистон Республикасининг халқ депутати, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутати исталган пайтда, лекин кечи билан депутатлик ваколати муддати тугашига олти ой қолгунига қадар ушбу Қонунда белгиланган тартибда сайловчилар кўпчилигининг қарори билан чақириб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Респубикаси халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф тегишли сайлов округи ҳудудида жойлашган меҳнат жамоаларининг йиғилишлари (конференциялари), қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмалар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва хизматчиларининг талабалар билан биргаликдаги йиғилишлари, сайловчиларнинг турар жойлардаги ва ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг йиғилишлари томонидан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий Кенгашнинг халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф халқ депутатлари тегишли маҳаллий Кенгашининг ҳудудида жойлашган меҳнат жамоаларининг, қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмалари вакилларининг йиғилишлари (конференциялари), олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва хизматчиларининг талабалар билан биргаликдаги йиғилишлари, сайловчиларнинг турар жойлардаги ва ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг йиғилишлари томонидан, шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгашлари депутатларига нисбатан эса — шунингдек ҳудудий ўзини ўзи бошқариш жамоат идоралари томонидан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилишлар «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари сайлови ҳақида»ги қонунларда белгиланган тартибда ўтказилади. Йиғилишларнинг баёнлари корxоналар, муассасалар, ташкилотлар ва маҳаллий ижроия-бошқарув идораларининг раҳбарлари томонидан тасдиқлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф ёзма равишда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсатига, xалқ депутатлари маҳаллий Кенгашига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни округда кўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг сони сайлов куни сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар умумий сонининг камида 10 фоизини ташкил этиши керак. Бунда Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишлар чақириб олиш тўғрисидаги дастлабки таклиф тушган вақтдан бошлаб 20 кун мобайнида ўтказилади. Йиғилишлар ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати топшириғига биноан тегишли ноҳия ёки шаҳар ҳокими зиммасига юклатилади, у эса чақириб олиш тўғрисидаги таклифлар бериш тугаган кундан бошлаб 5 кунлик муддат ичида турар жойини кўрсатган ҳолда чақириб олиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсатига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли бўлгани такдирда бу таклифни қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг рўйхатини олганидан бошлаб 15 кунлик муддат ичида округ комиссиясини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади, матбуотда хабар эълон килади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати округ комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул килганидан кейин кўпи билан 7 кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари ёки уларнинг ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш бўйича округ комиссиясининг таркиби тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ёки унинг раёсати депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклифни олгач 7 кунлик муддат ичида уни қараб чиқади ва таклиф асосли бўлган тақдирда округ комиссияси тузиш тўғрисида қарор қабул қилади. Округ комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин 5 кунлик муддат ичида тегишли Кенгаш ёки ҳоким томонидан округ комиссиясининг таркиби тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар, қишлоқ ва посёлка Кенгашининг депутатини чақириб олиш бўйича камида 3 кишидан иборат округ сайлов комиссиясинииг таркиби тегишли Кенгашнинг раиси томонидан мазкур Кенгаш доимий комиссияларининг раислари билан биргаликда тасдиқланади. Агарда муҳокама чоғида доимий комиссиялар раислари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса ва овоз берганларнинг ярмидан кўпи унинг қабул қилинишини ёқласа, мазкур масалага доир қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгашининг раиси ушбу Қонун талабларидан келиб чиқадиган бошқа қарорларни ҳам худди шу тартибда қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асоссиз деб эътироф этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши чақириб олиш тўғрисида таклиф киритган жамоалар ва идораларни, тегишли округдаги сайловчиларни бундан хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф қараб чиқилаётганда унинг ҳуқуқлари кафолатланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати, маҳаллий Кенгаш ёки ҳоким, округ комиссияси 5 кунлик муддат ичида депутатга уни чақириб олиш тўғрисида таклиф тушганлиги ҳамда бу таклифнинг қараб чиқилиш тартибини ёзма равишда маълум килиб, депутатга уни чақириб олиш тўғрисида таклиф киритган жамоа ёки идора йиғилиши баёнининг нусхасини такдим этади. Баёнда чақириб олиш важлари кўрсатилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсатининг округ комиссиясини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарори 3 кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутат ўзини чақириб олиш тўғрисида таклиф киритилиши учун асос бўлиб хизмат қилган вазиятлар хусусида округ комиссиясига ёзма равишда ариза такдим этишга, шунингдек сайловчиларнинг йиғилишларида (конференцияларида) сўзга чиқишга, матбуотда мақола эълон қилишга, телевидение ва радио орқали сўзлашга, ўзига тааллуқли чақириб олиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинаётган йиғилишлар ва мажлисларда иштирок этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, депутатни чақириб олиш тўғрисида таклиф киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган вазиятлар судда қараб чиқишга тааллуқли иш бўлса, суд ушбу иш юзасидан узил-кесил қарор чиқаргунига қадар тегишли Кенгаш ёки ҳоким, округ комиссияси чақириб олишга доир таклифнинг қараб чиқилишини тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги масала қўйилишига сабаб бўлган сохта ахборотни қасддан берган фуқаролар амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Халқ депутатини чақириб олиш тўғрисида масала қўзғатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини, вилоят, ноҳия, шаҳар (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) Кенгаши депутатини чақириб олишга доир масала қўзғатишни округ сайловчиларининг конференцияси ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Округ сайловчиларининг конференцияси округ комиссияси тузилганидан кейин 10 кунлик муддат ичида округ комиссияси чиқарадиган қарорга мувофиқ ўтказилади ва округ комиссияси томонидан белгиланадиган сайлов округига кирувчи меҳнат жамоалари аъзоларининг, аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи сайловчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда нормалар бўйича шакллантирилади. Округ сайловчиларининг конференциясига вакиллар меҳнат жамоалари йиғилишлари (конференциялари) томонидан, қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмаларининг идоралари томонидан, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва хизматчиларининг талабалар билан биргаликдаги йиғилишлари, сайловчиларнинг турар жойлардаги ва ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишлари томонидан очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан кўрсатилади. Конференцияга тегишли сайлов округи ҳудудида истиқомат қилувчи сайловчиларгина вакил қилинади. Делегатларнинг рўйхати истиқомат жойлари кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг эртаси куни округ комиссиясига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловчилар вакил қилган кишиларнинг учдан икки қисми ҳозир бўлгани тақдирда округ сайловчиларининг конференцияси қонуний кучга эга бўлади ва у чақириб олиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлашга ёки қўллаб-қувватлашдан бош тортишга ҳақлидир. Бу хусусдаги қарор конференция қатнашчилари кўпчилигининг овози билан яширин овоз бериш йўли орқали қабул қилинади ва округ сайловчиларининг эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ, посёлка Кенгашининг депутатини чақириб олишда округ сайловчиларининг конференцияси ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги масала юзасидан овоз беришни тайинлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Округ сайловчилари конференциясининг Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш тўғрисида масала қўзғатишга доир қарори 5 кунлик муддат ичида округ комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига юборилади. Марказий сайлов комиссияси 15 кунлик муддат ичида чақириб олиш тартибига қай даражада риоя қилинганлигини текширади ва чақириб олиш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказишни тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Округ сайловчилари конференциясининг вилоят, ноҳия, шаҳар (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) Кенгаши депутатини чақириб олиш тўғрисида масала қўзғатишга доир қарори 3 кунлик муддат ичида тегишли округ комиссиясига юборилади, бу комиссия 10 кунлик муддат ичида чақириб олиш тартибига қай даражада риоя қилинганлигини текширади ва чақириб олиш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказишни тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгашининг депутати чақириб олиш масаласини ҳал қилиш чоғида тегишли округ комиссияси ўзи тузилганидан кейин 7 кунлик муддат ичида чақириб олиш тартибига қай даражада риоя қилинганлигини текширади ва чақириб олиш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилишини тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш тўғрисидаги масала юзасидан овоз беришни ўтказиш куни — округ сайловчиларининг конференцияси қарор қабул қилган кундан бошлаб кўпи билан икки ой ичида; вилоят, ноҳия, шаҳар (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) Кенгаши депутатини чақириб олиш юзасидан овоз беришни ўтказиш куни — округ сайловчиларининг конференцияси қарор қабул қилган кундан бошлаб 40 кундан кечиктирмай; шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгаши депутатини чақириб олиш юзасидан овоз беришни ўтказиш куни — округ комиссия тузилганидан кейин кечи билан 35 кун ичида белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Депутатни чақириб олишни ёқлаб ёки чақириб олишга қарши ташвиқот ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси ёки округ комиссияси депутатни чақириб олиш тўғрисида овоз бериш кунини тайинлаганидан кейин сайловчиларга ва меҳнат жамоаларига: депутатни чақириб олиш билан боғлиқ масалаларни эркин ҳамда ҳар томонлама муҳокама этиш имконияти кафолатланади, шунингдек йиғилишларда, матбуотда, телевидение ва радио орқали депутатни чақириб олишни ёқлаб ёки чақириб олишга қарши монеликсиз ташвиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш тўғрисида масала қўзғатиш кимга тааллуқли бўлса, ана шу депутатга, шунингдек унинг ишончли вакилларига оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда эркин ташвиқот юритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олишга бағишланган овоз бериш кунида ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Овоз беришни ўтказиш комиссиялари ва участкалари, овоз берувчиларнинг рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатини чақириб олиш бўйича ишларни ташкил этиш тегишли округ комиссиялари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чакириб олиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш учун овоз бериш участкалари овоз беришга камида 35 кун қолганида ташкил этилади ва овоз беришга камида 30 кун қолганида участка комиссиялари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий Кенгаш депутатини чақириб олиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш учун овоз бериш участкалари овоз беришга камида 25 кун қолганида ташкил этилади, участка комиссиялари эса овоз бериш кунига камида 20 кун қолганида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят, ноҳия, шаҳар (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) Кенгаши депутати чақириб олинаётганида, зарур холларда округ комиссиясининг қарорига мувофиқ участка комиссиялари тузилмаслиги мумкин, бунда уларнинг вазифаларини округ комиссиялари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгаши депутати чақириб олинаётганида тегишли округнинг ҳудуди битта участка деб ҳисобланади, участка комиссияси тузилмайди, бунда унинг вазифаларини округ комиссияси бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловчиларнинг рўйхати ҳамма танишиб чиқиши учун депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш ўтказиладиган кунга камида 10 кун қолганида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш учун комиссиялар тузиш ва уларнинг фаолияти, овоз бериш участкаларини ташкил этиш, сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ҳақида»ги қонунларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Округ ва участка комиссияларининг ваколат муддатлари депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари чиқарилиб, рўйхатдан ўтказилгач тугайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Овоз бериш бюллетени
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш бюллетенида депутатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими (машғулоти), унинг ишлаш ва яшаш жойи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш тўғрисидаги овоз бериш бюллетени давлат тилида ва миллатлараро муомала тилида босиб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Овоз бериш ва унинг натижаларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида халқ депутатини чақириб олиш масаласи юзасидан овоз бериш яширин ўтказилади. Овоз беришни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ҳақида»ги қонунларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш чоғида агар сайловчи депутатнинг ваколати сақлаб қолинишини ёқлаб овоз берса — депутатнинг бюллетендаги фамилиясини қолдиради, депутатни чақириб олиш учун овоз берса — унинг фамилиясини ўчириб ташлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар овоз берувчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи депутатни чақириб олишни ёқлаб овоз берган бўлса, депутат чақириб олинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар овоз берувчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками чақириб олишни ёқлаб овоз берган бўлса, шунингдек овоз беришда овоз берувчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками қатнашган бўлса, чақириб олиш рад этилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар тенг бўлган тақдирда депутат ўз ваколатларини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли округ комиссияси овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш натижалари овоз беришнинг эртаси куни округ комиссиясининг мажлисида аникланади, баёнга киритилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ёки ҳокимга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ёки ҳоким, шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), қишлоқ ва посёлка Кенгашининг раиси ўзига юборилган округ комиссиясининг баёни асосида 5 кунлик муддат ичида овоз бериш натижаларини қайд этади, ушбу Қонун бузилганлиги аниқланган ва овоз бериш натижалари ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда такрор овоз беришни белгилайди. Такрор овоз бериш узоғи билан икки ҳафта муддат ичида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари тўғрисида Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашини ёки унинг Раёсатини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, овоз бериш натижасига кўра халқ депутати чақириб олинган бўлса, депутатни чакириб олиш бўйича овоз бериш якунлари рўйхатга олинган пайтдан бошлаб унинг ваколати муддатидан олдин тугатилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Овоз беришни ўтказиш билан боғлик харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз беришни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишинча республика ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корxоналар, муассасалар ва ташкилотлар, давлат ва жамоат идоралари овоз беришни тайёрлаш ва ўтказиш учун зарур бинолар ҳамда жиҳозларни тегишли комиссиялар ихтиёрига берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақириб олиш масаласи ўзига тегишли бўлган депутат сайловчилар билан учрашув ўтказадиган давр ичида ўз аризасига биноан ишдан бўшаб туради, унинг харажатлари тегишинча республика ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини чақириб олиш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бузилганлиги устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун бузилганлигига доир аризалар ва шикоятларни тегишли округ комиссияси кўриб чиқади. Округ комиссиясининг қарори устидан шикоят тушган тақдирда бу шикоят бўйича Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ёки ҳоким узил-кесил қарор чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 14 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№ 524–XII
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 179-модда)