20.12.1999 йилдаги 532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.12.1999 йилдаги 532-сон
Date of entry into force
20.12.1999
Ҳужжат 20.12.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОБЪЕКТЛАРНИ ДАВЛАТ МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲУКУМАТ КАФОЛАТИ ОСТИДАГИ КРЕДИТЛАР ҲИСОБИГА БАРПО ЭТИШДА ҚУРИЛИШ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ривожланаётган бозор муносабатлари шароитларида қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, суғурта ҳодисалари оқибатида пайдо бўладиган қурилиш таваккалчиликлари қопланишини ва зарарлар тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомда назарда тутилган таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш бўйича чекланган тарифлар суғурта пулининг 0,4 фоизи миқдорида тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2000 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар — пудратчилар давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни қуриш учун пудрат шартномаларини тузишда Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ таваккалчиликларни мажбурий суғурта қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар ва суғурталанувчининг полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни қуришга пудрат шартномаси тузган хўжалик юритувчи субъектлар — пудратчилар суғурта шартномалари бўйича ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловларини маблағ билан таъминлаш бошланган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўлашлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 20 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
532-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
20 декабрдаги 532-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Фуқаролик кодексининг 669-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда «суғурта қилиш» деб аталади) тартиби ва шартларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек мазкур Низомга биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда «суғурталовчи» деб аталади) пудратчи ва ёки суғурталашдан манфаатдор бошқа шахсларнинг (кейинги ўринларда «суғурталанувчи» деб аталади) мулкий манфаатларини, шунингдек қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурталанувчининг жавобгарлигини суғурта қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғурта қилиш суғурта шартномасида белгиланган суғурталанувчи ва ёки бошқа шахс фойдасига амалга оширилади. Суғурталанувчига ва бундай шахсга суғурта қилинган мол-мулк нобуд бўлиши ёки шикастланишидан етказилган зарар тўланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, машиналар, уларга эҳтиёт қисмлар, материаллар ва қурилиш майдонида бўлган ҳамда суғурта шартномасида қайд этилган қурилиш ва монтаж буюмини ўзида ифодалайдиган бошқа мол-мулк, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурталанувчининг жавобгарлиги суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низом бўйича суғурта қилиш таваккалчиликларнинг қуйидаги гуруҳлари қопланишини таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин, чақмоқ, портлаш, учувчи аппаратларнинг қулаши, ўз-ўзидан ёниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўғирлик ва учинчи шахсларнинг қасддан содир этган ҳаракатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув тошқини ва сув босиши, қувурларнинг ёрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўрон, довул;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зилзила, сел, кўчки, тупроқнинг чўкиши, ўпирилиш, қулаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа туташув, ортиқча кучланиш, электр ёйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг қулаб тушиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуқсонли материаллар ва конструкцияларни онгсиз равишда қўллашдан кўрилган зарар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахслар олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Полиснинг ёки таваккалчиликларни суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги келишувга кўра қурилиш пудрати шартномасининг муддатига мувофиқ белгиланади. Объектни фойдаланишга топшириш муддати узайтирилган тақдирда, полис томонларнинг қўшимча келишувига кўра белгиланадиган қўшимча суғурта тўлови тўланиши шарти билан амал қилишда давом этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ЧЕГАРАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта пули билан чекланади. Қурилаётган объект тўлиқ қийматининг 80 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми ёки илгари бажарилган ишлар ҳажми, шу жумладан материаллар қиймати ҳисобга олинган ҳолда режалаштирилаётган йилда барпо этилаётган объект қийматининг бир қисми томонларнинг келишувига кўра суғурта пули бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар учун суғурталанувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта товони суғурталашнинг бутун муддати учун суғурта шартномасида белгиланган жавобгарлик лимитлари доирасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказилиши билан боғлиқ харажатларни суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс етказилган зарар учун албатта жавоб берган тақдирдагина тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суғурта шартномасида бир ҳодиса бўйича жавобгарлик лимити белгиланган бўлса, айни бир суғурта ҳодисаси туфайли келиб чиққан барча зарарлар бўйича товон пули, шу жумладан зарарнинг олдини олиш ёки уни қисқартириш бўйича харажатлар ушбу лимитдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Суғурталовчи шунингдек суғурта ҳодисасидан кейин ҳудудни тозалаш билан боғлиқ оқилона харажатларни ҳам тўлайди, бироқ у суғурта пулининг 2 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта ҳодисасидан кейин ҳудудни тиклаш ишларини олиб бориш учун яроқли ҳолга келтириш учун амалга оширилиши керак бўлган харажатлар тозалаш бўйича харажатлар деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурталанган мол-мулк қурилиш майдонига туширилган пайтдан бошланади, бироқ суғурталанувчи томонидан суғурта учун суғурта тўлови амалда тўланган санадан ва суғурта шартномасида қайд этилган санадан олдин бошланмайди. Суғурталовчининг жавобгарлиги қурилиш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналарни бўш ва иш ҳолатида синашнинг бутун даври мобайнида давом этади ҳамда объектни фойдаланишга топшириш пайтида, бироқ суғурта шартномасида кўрсатилган санадан кечикмай тамом бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низомга мувофиқ тузилган суғурта шартномалари бўйича қуйидагилар натижасида бевосита ёки билвосита пайдо бўладиган зарарлар қопланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар хил ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий тадбирлар ва уларнинг оқибатлари, миналар, бомбалар, бошқа уруш қуролларининг таъсири, халқ ғалаёнлари ва иш ташлашлар, терроризм, мусодара қилиш, реквизиция, мол-мулкни хатлаб қўйиш, ҳарбий ёки фуқаро маъмурлари ва бирор бир сиёсий ташкилотларнинг фармойишига кўра мол-мулкнинг йўқ қилиниши ёки шикастлантирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро портлаши, радиация ва радиоактив заҳарланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталанувчининг, фойдасига суғурта тузилган шахснинг ёки уларнинг вакилларининг қасддан қилган ҳаракати ёки қўпол эҳтиётсизлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталанувчига, фойдасига суғурта тузилган шахсларга ёки уларнинг вакилларига суғурта ҳодисаси бошлангунгача маълум бўлган хатолар, камчиликлар ёки нуқсонлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилмаган ишларнинг қисман ёки умуман тўхтатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим буюмларнинг коррозияга учраши, чириши, табиий эскириши, ўзидан-ўзи ёниши ёки бошқа табиий хоссалари, бунда ушбу ҳодисалар келтириб чиқарган бахтсиз ҳодисалар натижасида бошқа суғурта қилинган буюмлар шикастланишидан кўрилган зарарнинг ўрни қопланиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилмаган тажриба ёки тадқиқот ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш техникаси ва транспорт воситалари ички томонининг ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда синиши натижасида шикастланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Суғурталовчи шунингдек объектлар қурилишида фойдаланиладиган нуқсонли материаллар, буюмлар ёки уларнинг қисмлари алмаштирилиши, тузатилиши ёки созланиши қийматини, шунингдек ишларни амалга оширишдаги хатолар қийматини ҳам тўламайди. Ушбу истисно дахл қилинган нуқсонли материаллар ва буюмлар билангина бевосита чекланиб қолади, аммо материаллар ёки ишлардаги бундай нуқсонлар натижасида тўғри қурилган объектлар ва буюмларга етказилган зарар қопланишини истисно қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий моддалар, совутиш суюқликлари ва бошқа ёрдамчи материаллар, суғурта қилинган объект томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (суғурталанган таваккалчиликлар учун зарур бўлган қурилиш объектларидан ташқари), қимматбаҳо металлар, тошлар, санъат асарлари, ҳужжатлар ва қимматли қоғозларнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши, шунингдек фақат хатлов пайтида аниқланган зарар, бой берилган фойда ёки шартномавий жарималар сингари бирор-бир билвосита зарар суғурта билан қопланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суғурта шартномаси суғурталанувчининг ёзма ариза-анкетаси асосида тузилади, унда таваккалчилик даражаси тўғрисида бир фикрга келиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади ва суғурталовчи томонидан имзоланадиган суғурта полиси билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталанувчи ариза-анкета билан бир вақтда таваккалчилик даражасини баҳолаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома тузилгандан кейин унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар имзолаган, суғурта шартномаси ва суғурта полисининг узвий қисми бўлиб қоладиган қўшимча битимлар билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суғурталанувчи суғурталовчига суғурта учун суғурта тўловини тўлашга мажбур. Суғурта тўловини тўлаш бошлангунгача суғурта шартномасининг суғурталовчининг мажбуриятларига оид қисми кучга кирмайди. Суғурта тўлови фоиздаги тўлов ставкасини жами суғурта суммасига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта тўлови миқдори суғурталаш муддатларининг давомийлигига ва томонларнинг аҳдлашуви бўйича суғурта тўловининг умумий миқдорига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суғурталанувчи суғурталовчини суғурта суммаси ўзгарганлиги, шунингдек томонлар суғурта тўғрисидаги шартномани имзолашгандан кейин таваккалчиликда бўлган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиши шарт. Объект қийматини 10 фоиздан зиёд кўпайтирувчи ўзгартиришлар суғурталовчига шартнома шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчи суғурта ҳодисаларининг олдини олишни таъминловчи шарт-шароитларни яратишга қаратилган олдини олиш тадбирларини қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш учун тушадиган маблағларнинг икки фоизи доирасида маблағ билан таъминлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар суғурталанувчига ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлар уч ойдан ортиқ бўлмаган даврга тўхтатиб турилса, суғурта шартномасининг амал қилиши томонлар ўртасидаги қўшимча битимга мувофиқ кўрсатиб ўтилган даврга тўхтатиб турилиши мумкин ва у суғурталанувчининг ёзма шаклдаги билдиришномасидан кейин ишлар қайта тикланганда, суғурта даврини ишлар тўхтатиб турилган даврга кўпайтирган ҳолда, қўшимча суғурта тўловисиз янгидан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш объекти суғурталанувчига ва суғурталаш унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра консервация қилинганда суғурта шартномаси бўйича қолган давр учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган суғурта тўловининг бир қисми суғурталовчи томонидан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа барча ҳолларда суғурта даври фақат томонларнинг аҳдлашуви бўйича, миқдори томонлар ўртасидаги келишувга кўра белгиланадиган қўшимча суғурта тўлови тўланган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишларни жадаллаштириш натижасида қурилишнинг белгиланган муддати суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта муддати тугашидан илгари тугаса суғурта тўлови қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ БОШЛАНГАНДА ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суғурта ҳодисаси бошланганда суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс, суғурталовчининг сўровномаларини ёки талабларини кутиб ўтирмасдан, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришнинг имкони бўлган барча чораларини кўриши ва 7 календарь кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Суғурталовчи хабарни олгандан кейин 3 кун мобайнида объектни кўздан кечириб чиқишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суғурталанувчи мазкур мол-мулк бўйича бошқа суғурта ташкилотлари билан тузилган барча суғурта шартномалари тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталанувчи барча режалар, спецификациялар, топшириқномалар, дубликатлар ёки нусхаларни ҳамда суғурта ҳодисаси бошланиши ҳолатлари ва сабаблари тўғрисида хулоса чиқариш имконини берувчи бошқа зарур ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурталанувчининг ёзма аризаси олингандан ва суғурта товони тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар олингандан кейин комиссия тузилади, комиссия таркибига суғурталанувчининг ва суғурталовчининг вакиллари, шунингдек, зарурат бўлганда, манфаатдор шахс ҳисобига ваколатли ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суғурталовчининг вакиллари вазиятни, зарар характерини ва миқдорини аниқлаш учун суғурта ҳодисаси содир бўлган жойга эркин кира олиши ҳамда суғурталанувчи ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахснинг тегишли ҳужжатларидан бемалол фойдалана олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида вазиятлар, зарарнинг характери ва миқдори бўйича келишмовчиликлар бўлган тақдирда масала эксперт комиссияси томонидан ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қайси томон ўз экспертини тайинлайди ва бу тўғрида иккинчи томонни хабардор қилади ҳамда ўз эксперти хизматига ҳақ тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қоида томонларнинг келишмовчиликларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳал этиш бўйича ҳуқуқларини чекламайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суғурталанувчи шикастланган мол-мулк ва ҳодиса рўй берган жой суғурталовчининг вакиллари томонидан кўздан кечирилгач ҳамда суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш бўйича хатти-ҳаракатлар суғурталовчи билан ёзма равишда келишиб олингандан кейин, имкониятга қараб суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этишга (алмаштиришга, тузатишга) киришиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суғурталовчи ёки унинг вакили суғурталанган мол-мулкни қутқаришда ва сақлаб қолишда, бунинг учун зарур чораларни кўрган ёки кўрсатган ҳолда, қатнашиш ҳуқуқига эга. Суғурталовчининг ёки унинг вакилларининг ушбу хатти-ҳаракатлари суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш мажбуриятини эътироф этиш ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Суғурта товони суғурта ҳодисаси эътироф этилгандан ва кўрилган зарар миқдорини ҳамда тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқловчи далолатнома комиссия томонидан имзолангандан кейин беш банк куни мобайнида тўланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Нобуд бўлган мол-мулк учун товон суммаси уни тиклаш ёки суғурта ҳодисаси вақтидаги алмаштиришлар қиймати билан, ушбу суммалардан қайси бири камроқлигидан келиб чиққан ҳолда, чекланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикастланган мол-мулкни тузатиш харажатлари унинг ҳақиқий қийматидан ёки суғурта ҳодисаси вақтидаги алмаштириш қийматидан ортиб кетган тақдирда у нобуд бўлган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мол-мулк шикастланган тақдирда уни бевосита суғурта ҳодисаси бошланишидан олдинги ҳолатига келтириш учун зарур тузатиш харажатлари тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суғурталовчи зарарни бартараф этиш ёки камайтириш мақсадида қилинган харажатларни, агар ушбу зарар суғурта шартларига кўра тўланиши керак бўлса, тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Агар айнан бир суғурта ҳодисаси суғурта шартномаси улар фойдасига тузилган бир нечта шахсларга зарар етказган бўлса, умумий товон суммаси ушбу шахслар ўртасида ҳар қайси шахс кўрган зарарнинг умумий зарар суммасидаги миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар суғурта ҳодисаси бошланган вақтда суғурталовчи томонидан суғурталанган мол-мулкка нисбатан бошқа суғурта шартномалари амал қилаётган бўлса, зарар товони ҳар қайси суғурталовчи томонидан мол-мулк суғурталанган суғурта суммаларига мутаносиб равишда тақсимланади ва суғурталовчи зарар товонининг фақат ўз улушига тушган қисминигина тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муддатини ўтказиб юборганлик учун суғурталанувчига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун, тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасининг 0,15 фоизи миқдорида, лекин тўланиши керак бўлган сумманинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида неустойка тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агар зарар суммаси зарар етказишда айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ тўланган бўлса, суғурталанувчи суғурта товонига бўлган ҳуқуқини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар зарар қисман ёки тўланадиган суғурта товонидан камроқ миқдорда ундирилган бўлса, бу ҳолда у суғурталанувчи етказилган зарар учун жавобгар шахсдан олган суммани ҳисобга олган ҳолда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Суғурта товони тўлангандан кейин суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан зарарни тўлатишни талаб қилиш ҳуқуқи, тўланган сумма доирасида, суғурталовчига ўтади. Суғурталанувчи барча ҳужжатларни суғурталовчига беришга ва айбдор шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган барча хатти-ҳаракатларни қилишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар суғурта ҳолати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталанувчининг ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахснинг атайлаб қилингани исботланган, суғурта ҳодисаси бошланишига йўналтирилган хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, уларнинг ўз фуқаролик бурчини бажариши ёки суғурталанувчининг ёки учинчи шахсларнинг ҳаётини, саломатлигини, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталаш объекти, таваккалчилик даражаси, суғурта ҳодисаси ва унинг оқибатлари тўғрисида суғурталовчига сохта маълумотларни қасддан хабар қилганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчини таваккалчиликдаги жиддий ўзгаришлар, шунингдек суғурталанувчига ва суғурта шартномаси уларнинг фойдасига тузилган шахсларга маълум бўлган хатолар, камчиликлар ва нуқсонлар тўғрисида хабардор қилмаганлик ҳамда суғурталовчининг ёки унинг вакилининг вазиятни, зарарнинг характерини ва миқдорини аниқлашда қатнашишига тўсқинлик қилганлик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар оқибатида содир бўлганда суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс томонидан зарарни бартараф этиш ва қисқартиришга доир оқилона чора-тадбирлар кўрилмаганлиги туфайли етказилган зарар даражасида суғурта товони тўлашни рад этишга ҳам ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 12-сон, 70-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 180-модда;2003 й., 11-сон, 88-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)