05.01.2018 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.2018 йилдаги 8-сон
Date of entry into force
09.01.2018
Ҳужжат 09.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини соғломлаштириш, уларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, бассейнлардан самарали фойдаланишда давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 2018 йил 1 февралга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги бассейнларда (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) шуғулланиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда ёшлар кесимида сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалар, дастурлар ва меъёрларни ишлаб чиқиб белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли болаларни сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари аниқ кўрсатилган ҳолда Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ва турникетларни ўрнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган Тошкент шаҳрида жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхатини тузсин ҳамда мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни келиб тушган таклифларга кўра, ижарага бериш тизимини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси келгусида қуриладиган бассейнлардаги вентиляция тизимларининг табиий ва сунъий йўлларидан фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига энергия жиҳатидан тежамкорлик тизимини татбиқ қилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 2018 — 2025 йилларда 10 тадан энергиятежамкор бассейнлар қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январь 8-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ёшлар кесимида

Энг кам ойлик иш ҳақи

миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида

(бир ойга)

4 — 7 ёш

30

8 — 12 ёш

40

13 — 17 ёш

50

18 ва ундан катта ёшдагилар

70

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/8/0531-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)